Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet95/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Жавобгарнинг вакили даъвогар томонидан келтирилган важлар асоссиз эканлигини, яъни жавобгарга тегишли бўлган сув ўлчагич асбоби техник кўрикдан ўтказилган ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилган.
Далолатномада сув ўлчагич асбобига буюм ва иплар тиқилиб қолганлиги сабабли кўрсатгич яхши айланмаганлиги, сув ўлчагич асбоби турли босимда синаб кўрилганда сув ўтказиш имконияти доирасида ишлаганлиги, унинг ичига тиқилиб қолган буюм ва иплардан тозалангач сув ўлчагичи бир меъёрда ишлаганлиги, сув ўлчагич асбобининг хеч қандай қўшимча эҳтиёт қисмлари алмаштирилмаганлиги ҳамда яроқли ҳолатда эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан ушбу далолатномаларга асосан қилинган қайта ҳисоб-китоб қонун ҳужжатларига асосланмаганлиги сабабли даъво аризасида кўрсатилган қарз суммаси ва пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар - шартномадан … келиб чиқади. Мазкур низо ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Ушбу Кодекс 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган ичимлик сувини етказиб бериш ва оқава сувларни қабул қилиш ҳақидаги шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарни ўз вақтида ичимлик суви билан таъминлаш, жавобгарга эса истеъмол қилинган ичимлик суви бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар ходимлари томонидан жавобгарнинг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя қииниши ҳолати юзасидан 2017 йил 24 мартда ўтказилган ўрганишда Д-65 мм.ли қувурда ўрнатилган сув ўлчагич плобаси бут ҳолатда эканлиги, аммо унинг сув ўтказиш меъёр кўрсаткичи тўхтаб қолаётганлиги (ишламаётганлиги) аниқланган.
Бу ҳақда даъвогар ходимлари ва жавобгар раҳбари иштирокида далолатнома тузилган. Далолатномада сув ўлчагич асбоби 30 кунлик муддатда таъмирлаш ёки янгиси билан алмаштириш юзасидан кўрсатма берилган.
Шунингдек, далолатномага кўра, далолатномага кўра, сарф қилинган сув миқдори ундан фойдаланган вақтдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 29 694 480 сўмлик тўлов қайта ҳисобланган. Шу асосда даъвогарнинг ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 29 694 480 сўм ундиришни сўраган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан 2017 йил 24 мартда тузилган далолатномада жавобгарга тегишли бўлган сув ўлчагич асбоби Д-65 мм.ли қувурда ўрнатилган сув ўлчагич пломбаси бут ҳолатда эканлиги, аммо унинг сув ўтказиш меъёр кўрсаткичи тўхтаб қолаётганлиги (ишламаётганлиги) кўрсатилган. Далолатномада сув ўлчагич асбоби 30 кунлик муддатда таъмирлаш ёки янгиси билан алмаштириш юзасидан кўрсатма берилган ҳамда сарф қилинган сув миқдори ундан фойдаланган вақтдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 29 694 480 сўмлик тўлов қайта ҳисобланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан даъвогарнинг кўрсатмасини бажариш мақсадида 2017 йил 30 мартда сув ўлчагич хизматига мурожаат қилиниб, 020817 кўрсатчик билан сув ўлчагич асбоби текшириш учун сув қувурларидан ечиб олинган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Сув ўлчагич асбоби 6 кун ичида, назорат тартибида текширилганда 2017 йил 24 мартдан 2017 йил 30 мартга қадар 246 м3 хажмда сув ўтказганлиги ҳолати аниқланган.
Бундан ташқари, 2017 йил 31 мартда жавобгар ваколатли ташкилот билан сув ўлчагич асбобларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида шартнома тузган. Шатномага асосан, ваколатли ташкилот томонидан мазкур сув ўлчагич асбоби кўрикдан ўтказилиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Далолатномада сув ўлчагич асбобига буюм ва иплар тиқилиб қолганлиги сбабли кўрсатгич яхши айланмаганлиги, сув ўлчагич асбоби турли босимда синаб кўрилганда сув ўтказиш имконияти доирасида ишлаганлиги, унинг ичига тиқилиб қолган буюм ва иплардан тозалангач сув ўлчагичи бир меъёрда ишлашганлиги, сув ўлчагич асбоби хеч қандай қўшимча эҳтиёт қисмлари алмаштирилмаганлиги ҳамда яроқли ҳолатда эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари тасиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқлаган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан буён матнда – Қоидалар деб юритилади) 68-бандига мувофиқ, ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки назорат пломбалари узилган бўлса, ИСКХ ташкилоти истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун муддатда навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.
Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг “б” кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарнинг кўрсатмаси белгиланган муддат ичида, яъни 2017 йил 13 апрелда тўлиқ бажарилган.
Шунга қарамасдан, даъвогар юқоридаги қоида талабларини бузиб, қоидаларнинг 87-банди “б” кичик бандига асосан ҳисоб-китобни амалга оширган.
Қоидаларнинг 85-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчи айби билан ишдан чиққан ва синган, бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилотига хабар қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори сўнгги тузилган даолатнома санасидан янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилишиигача қадар I гуруҳ истеъмолчилари учун – мазкур Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик бандида белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айби билан ишдан чиққан, синган ёки бузилганлигини тасдиқладиган маълумотлар мавжуд эмас. Даъвогар ҳам бундай ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этган.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар асосий қарзни ўз вақтида тўлаб бермаганлиги сабабли ундан 3 909 388 сўм пеня ундиришни сўралган.
Иш ҳужжатларида даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисми ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати формуласига мувофиқ ҳисобланганлиги, яъни Қоидаларнинг талаби нотўғри қўлланилганлиги сабабли суд томонидан асосий қарзни ундириш талабини рад этилганлигини инобатга олиб, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ рад этилган.

* * *



Ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни қабул қилиш шартномасига кўра етказиб берилган ичимлик суви ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича тўловлар амалга оширилиши лозим. Сув ўлчагич асбобини бут сақлаш ва уни белгиланган муддатда давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб туриш мажбурияти қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчининг зиммасига юклатилган. Истеъмолчининг бундай чораларни кўрмаслиги у томонидан фойдаланилган ичимлик суви ва оқова сув хизмати ҳақини тўлашдан озод қилмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish