Низонинг моҳияти
Масъулияти чекланган жамият (лизинг берувчи) ва хусусий корхона (лизинг олувчи) ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Унга кўра лизинг берувчи 2 дона “Дамас” русумли автомобилни лизингга бериши, лизинг олувчи эса лизингга олинган автомобиллар учун аванс пулларини тўлаб бериб, қолган тўловларни тўлов графигига асосан амалга ошириб бориши белгиланган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилган, яъни 2 дона “Дамас” русумли автомобиль лизинг олувчига ўз вақтида етказиб берилган.
Лизинг олувчи томонидан аванс пуллари шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилган бўлсада, тўлов жадвалида белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Шу сабабли лизинг берувчи лизинг олувчига нисбатан судга мурожаат қилиб, лизинг шартномасини бекор қилишни сўраган.
Лизинг берувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг олувчи ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Унга кўра лизинг берувчи 2 дона “Дамас” русумли автомобилни лизингга бериши, лизинг олувчи эса лизингга олинган автомобиллар учун аванс пулларини тўлаб бериб, қолган тўловларни тўлов графигига асосан амалга ошириб бориши белгиланган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилган, яъни 2 дона “Дамас” русумли автомобиль лизинг олувчига ўз вақтида етказиб берилган.
Лизинг олувчи томонидан аванс пуллари шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилган бўлсада, тўлов жадвалида белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига талабнома юборилиб, тўланмай келинаётган лизинг тўловларини амалга оширишни сўраган. Бироқ лизинг тўловлари амалга оширилмаган.
Шу сабабли лизинг шартномасини бекор қилиш лозим.
Лизинг олувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг берувчи ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Унга кўра лизинг берувчи 2 дона “Дамас” русумли автомобилни лизингга бериши, лизинг олувчи эса лизингга олинган автомобиллар учун аванс пулларини тўлаб бериб, қолган тўловларни тўлов графигига асосан амалга ошириб бориши белгиланган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилган, яъни 2 дона “Дамас” русумли автомобиль лизинг олувчига ўз вақтида етказиб берилган.
Лизинг олувчи томонидан аванс пуллари шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилган.
Лизинг берувчи судга мурожаат қилганидан кейин лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари тўлиқ тўланган.
Шу сабабли лизинг берувчининг лизинг шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |