Ўзбекистон республикасижисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўрта масофага югуриш турини Ўзбекистонда ривожланиш тарихи



Download 9,73 Mb.
bet4/33
Sana24.02.2022
Hajmi9,73 Mb.
#221280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Шокир Норкулов БМИ KRIL

Ўрта масофага югуриш турини Ўзбекистонда ривожланиш тарихи.
Енгил атлетиканинг ўрта масофага югуриш тарихи Туркистон ўлкасида қадимдан ривожланиб келган спорттурларидан ҳисобланади. Буюк мутаффакир олим Абу Али Ибн Сино беморларни юриш, югуриш, сакраш, сузиш ҳамда гимнастика машқлари билан даволашда кенг фойдаланган. Бизга тарихдан маълумки, жаҳонгир саркарда Амур Темур ўз қўшини жисмоний тайёргарлигини оширишда ҳар хил шароитларда сувда, қумлоқ, паст, баланд бўлган жойларда, теъаликларга чиқишда югуриш турларидан фойдаланиб келган.
Кейинчалик югуриш турлари чор Россияси Туркистон ўлкасини босиб олгандан сўнг ривожлана бошлаган. Илк бор кўнгилли ҳарбий аскарлар ўртасида енгил атлетика тўгараклари тузилади. Ушбу тўгаракларда Москва, Петербург ва Харков шаҳарларидан келган офитсерларнинг қариндош-уруғлари ва ўғил-қизлари бу тўгаракларга аъзо бўлишган. Булар ичида Россияда машҳур бўлган Лев Бархаш ушбу тўгаракларга раҳбарлик қилади. 1920 йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммавий ривожланишига катта эътибор берилган. Шу жумладан енгил атлетика спорт турларини оммавий ривожлантиришга эътибор қаратилган.
Енгил атлетиканинг барча турлари сингари ўрта масофаларга югуриш турлари билан ҳам тўгараклар аъзолари мунтазам шуғулланишни бошлашган. 1920 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида И Ўрта Осиё Олимпиадаси ўтказилган. Ушбу Олимпиада дастуридан енгил атлетиканинг 12 тури бўйича илк мусобақа ўтказилган, бунда Фарғона вилояти жамоаси умумҳисобда И ўринни эгаллаган. Югуришнинг 800-1500 м масофаларида Д.Дадочевич ва ака-ука Бурмакинлар биринчи ўринни эгаллашиб, Фарғона жамоасини И-ўринга чиқишини таъминлаган. 1920-1930-йиллар мобайнида Ўзбекистонда енгил атлетиканинг ўрта масофага югуриш турлари ривожлана бошлаган. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Урганч шаҳарларида енгил атлетика турлари ривожланиши кенг оммалаштирилиб борилган. Ушбу даврларда ишчи-деҳқонларни ҳам жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини уйғотиш ҳамда шуғулланишлари учун шароитлар яратиб берганлар. 1930-йилларга келиб жисмоний тарбиянинг ривожланишида кучли олға силжишлар даври бўлган.
1934-йилда Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Ўрта Осиё Республикалари ва Қозоғистон енгил атлетикачилари билан учрашувлар ўтказа бошлаганлар. 1934-йилнинг 5-12 сентябр кунлари ўтказилган бу мусобақада Қозоғистон енгил атлетикачилари конкурсдан ташқари иштирок этади. Бунда 1500-3000 м масофаларга югуришда ўзбекистонлик спортчилар В.Сехлистренко ҳамда 5000-10000 м масофага югуришда В.Безруков ғолибликни қўлга киритган.
Аёллардан ушбу мусобақада Т.Болталина 800 м масофага югуришда 2;46,0 натижа билан мусобақа ғолибаси бўлган.
1936 йилнинг сентябр ойида ИВ умумўзбек спартакиадаси бўлиб ўтган. Ушбу спартакиада Ўзбекистоннинг рекордлари ўрнатилган. Жумладан, В.Сехлистренко 1500-3000 м масофада Ўзбекистон рекордларини ўрнатган. Ушбу спартакиада аёллардан Фотима Хасанова ҳам 800 м масофага югуришда Ўзбекистон рекордини ўрнатган. 1936 йил ўзбек спортчилари енгил атлетика спорт туридан 32 та рекорд ўрнатишга муяссар бўлишган.
1940 йилларда Ўзбекистонда енгил атлетика турлари янада ривожлана бошлаган. Лекин 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан уруши йиллари бўлишига қарамай, Ўрта Осиё Республикалари ва Қозоғистон ИИ Спартакиадаси 1943-йил Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу Спартакиада 800-1500 м масофага югуриш турларида ўзбекистонлик Садунин Спартакиада ғолиби бўлган.
1946-йилга келиб Республикамизда енгил атлетика турларидан бир қанча Республикамиз рекордлари ўрнатилган. 400-800 м масофага югуришда Фотима Хасанова Ўзбекистон рекордини қайта янгилаган.
1950-йилларда Республикамиз терма жамоаси жуда кўплаб истеъдодли енгил атлетикачилар билан бойиган, улар ичида ўрта масофаларга югурувчилардан Александр Чехонин, Нил Хайдаров ва Маматқул Алтибаев каби етакчи спортчилар ҳам бор эди. Александр Чехонин 1953-йилда 800-1000 м масофага югуришда Ўзбекистон рекордини ўрнатган. У узоқ масофаларга югуриш турларида ҳам бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган.
1953-йилгача Маматқул Алтибаев Республикамизда, қолаверса собиқ Иттифоқда тенги йўқ спортчи ҳисобланган. У 1500-5000-10000 м масофага югуришда энг етакчи спортчи бўлган.
1953-йилларда аёллар ўртасида Фарида Хасанова 400-500-800-1000-1500 м масофаларга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, у беш масофада мусобақаларда иштирок этиб барча масофаларда чемпионлик унвонини қўлга киритган.
1959-йилда собиқ иттифоқ Республикалари ҳалқлари ИИ спартакиадаси олдидан ўтказилган мусобақаларда Александр Чехонин 800 м масофага югуришда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган.
1960-1965-йилларда Абдуқайим Абдураимов Ўзбекистонда 800-1500-5000-10000 м масофага югуришда кучли спортчилар қаторидан жой олган.
1960-1970-йилларда Республикамизда ўрта масофаларга югурувчилар сони кўпая бошлаган, улардан спортусталари Вагиз Абдуллин, Озод Рўзиметов, Пётр Жданов, Владимир Храмов каби етакчи спортчилар Республикамиз шарафини шу даврларда муносиб ҳимоя қилганлар.
1965-1975-йиллар Ўзбекистонлик ўрта масофаларга югурувчилар кўрсатган натижалари ҳозирги кунгача энг яхши натижалардан саналади. Югуришнинг 5000-10000 м масофаларида спортустаси Ашур Нормуродов Литванинг Колнус шаҳрида ва Россиянинг Подолск шаҳарларида Ўзбекистон рекордини ўрнатган. Кейинчалик 10000 м масофага югуришда Абдурахмон Ибрагимов Москвада ўтказилган “Спартак” уяшмаси биринчилигида Ўзбекистон рекордини янгилаган. Бу даврнинг яна бир вакили Виктор Алексеевич Ессе, 800-1500-3000-5000-10000 м масофаларда бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва йўиқ майдонда 1500 м масофада 3:55.56 натижа билан Ўзбекистон рекордчиси ҳисобланган.
1980-1985-йилларда Анатолий Димов 1500-3000 м масофаларда Собиқ иттифоқ чемпиони ҳамда Олимпиада ўйинлари иштирокчиси саналади. Ушбу йиллар оралиғида иқтидорли ўрта масофаларга югурувчилар терма жамоамиз шарафини Вячеслав Анохин, Павел Данилов, Шавкат Губайдуллин каби спортчиларимиз муносиб ҳимоя қилганлар. Аёлларимиздан жаҳон ва эвропа чемпиони ҳалқаро тоифадаги спортустаси Светлана Ўлмасова бир неча бор ҳалқаро мусобақалар ғолибаси ҳамда рекордчиси саналади. Ҳалқаро спорт устаси замира зайтсева 1500-3000 м масофаларда Ўзбекистон спортини дунёга танилишида катта ҳисса қўшган спортчидир. У бир неча бор ҳалқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя этган.
1985-1995-йилларда жуда кўплаб ёш талантли спортчилар терма жамоамиз сафига келиб қўшилади.Улардан Махмуд Сайфуллаев, Улуғбек Мамадалиев, Александр Мехнюк каби истедодли спортчилар бир неча бор ўсмирлар ўртасида собиқ иттифоқ мусобақалари ғолиб ва совриндорлари бўлган.
1995-2000-йиллар оралиғида ўрта масофага югуришда бир нечта истедодли спортчилар терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Улардан 800 м масофага югуришда эркин Исоқов ўзини юксак маҳорат эгаси эканлигини кўрсатиб 1:46.98 натижа билан Ўзбекистон рекордини янгилаган спортчи ҳисобланади.
2000-2010-йилларда терма жамоамиз сафини Аъзам Алиев, Василий Медведов, Руслан Насиров, Марат Низомов, Пётр Андреев, Даниел Папов, Андрей Сарокин, Хаёт Махаматов, Хасан-Хусан эргачевлар, қизларимиздан Замира Амирова, Анна Сидрова, Ситора Ҳамидова, экатерина Тунгускова, Мария Химилевская, Зиёда Абдуллаева каби спортчилар ҳалқаро ва ички чемпионат ҳамда биринчилик мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлиб юртимиз байроғини юқори кўтарганлар.
Енгил атлетиканинг ўрта масофаларини ривожланишида жуда кўплаб етакчи мураббий устозлар ўз меҳнатлари билан енгил атлетиканинг ўрта масофага югуриш турларини ривожланишига ҳисса қўшиб келишмоқдалар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлардан Нил Мирзаевич Хайдаров, Раис Фозил Акбаров, Фёдор Григоренко, Юрий Яшин, Барис Кочатков, Ашур Нормуродов, Виктор Ессе, Озод Рўзметов, Анатолий Кузмин, Алексей Зайтсев, Надежда Сарокина, Радик Сайфулин, Наталя эгорова, Хошим Турғунов, Мировоз Мирсодиқов, Аваз Исламов, Рўзи Курбанов, Ғолиб эргачев, Надежда Холодова, Надежда Манко, Вагис Абдулин, Ҳасан Ортиқов, Акбар Зокиров, Равшан Хайитов каби етакчи мураббийлар ўрта масофага югуриш турларини Республикамизда ривожланишида йиллар давомида самарали меҳнат қилиб ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Ўрта масофаларга югуришнинг хусусиятлари
Ўрта масофаларга югуришда юқори натижаларга эришиш спортчининг ҳар томонлама тайёргарлиги даражаси билан белгиланади. Бироқ юқори даражадаги тайёргарликнинг ҳар томонлама ривожланган, мукаммал техник ва тактик тайёргарлигидан ташқари, ўрта масофаларга югурувчилар учун зарур бўлган махсус чидамлиликни ўстиришга эътибор бериши лозим. Бу эса югурувчининг бутун масофа давомида тезликни сақлаб югуришни талаб этади. Бу эса махсус чидамлилик, бир томондан, бош мия пўстлоғидаги асаб жараёнларининг кучи ва барқарорлигига иккинчи томондан, мушаклардаги энергия алмашинув жараёнларининг такомиллашуви билан узвий боғлиқ бўлади.
Югуриш вақтида чарчоқни келтириб чиқарувчи асосий омил мушакларнинг ўзида ва ҳаракатлантирувчи асаб ҳужайраларида юз берадиган жараёнлар ҳисобланиб, ўрта масофаларга югуришда чарчоқ пайдо бўлганда, одатда, кислород этишмовчилиги, карбонат ангидриднинг кўпайиб кетиши, қонда кислота миқдорининг ошишига олиб келади. Натижада асаб тизими, ички органлар ҳамда мушаклар фаолияти қон таркиби анча ўзгарган шароитда ишлашига тўғри келади. Бу ҳолат югурувчидан ўз иш қобилиятини сақлаб туриш учун алоҳида, ўзига хос чидамлиликни талаб этади. Югурувчининг махсус чидамлилиги кўпинча ўзига хос чарчоқ билан курашиш орқали тарбияланишини ҳисобга олсак, махсус машғулотлар даврида организмни айнан шундай юкламалар билан машғулотларни ўтказиш зарурлигини кўрсатади.
Биз биламизки, қисқа масофаларда эришиладиган югуришнинг максимал тезлигини 20 секунддан ортиқ ушлаб туриш қийин. Масофа узайгани сайин югуриш тезлиги ҳам пасайиб боради. Бунда С.А.Вакуров берган маълумот бўйича югуриш тезлигининг пасайиш катталикларини турли масофаларда турлича тезликка эга бўлишини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир (1-жадвал).

Download 9,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish