Ўзбекистон республикасижисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 9,73 Mb.
bet3/33
Sana24.02.2022
Hajmi9,73 Mb.
#221280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Шокир Норкулов БМИ KRIL

Ишнинг мақсади: Спортча юрувчилар ва югурувчи спортчиларни тайёрлаш жараёнини ўрганиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар дериш.
Ишнинг вазифаси: Биз олдимизга қўйган мақсаддан келиб чиқиб қуйидаги вазифаларни хал этдик:

  • Мавзу бўйича илмий услубий адабиётларни тахлили қилиш ва умумлаштириш.

  • Спортча юрувчилар ва югурувчи спортчиларни тайёрловчида инавватсион технологияларини қўллашнинг самарадорлигини амалий жиҳатдан асослаш.

  • Спортча юрувчилар ва югурувчи спортчиларни тайёрлаш методикасига ўргатиш ва уни янада такомиллаштириш мавзусида электирон ўқув мажмуа яратиш.

Ишнинг обекти предмети: Жиззах Давлат педагогика институти 3-босқич талабалари билан ўтказиладиган енгил атлетика дарс жараёнлари.
Тадкикот предмети: Жиззах Давлат педагогика институти 3-босқич талабалари билан ўтказиладиган енгил атлетика мфшғулотларида спортча юриш ва югуриш машқлари техникасига ўргатиш ва талабаларда шу бўйича малака ва кўникмаларни шакллантириш жараёни.
Ишнинг амалий аҳамияти: 3-босқич талабаларини енгил атлетика дарслари жараёнида спортча юриш, баландликка сакраш, ўрта масофага югуриш, граната улоқтириш ва кросс югуриш турларини ўргатиш орқали жисмоний ривожланишини оширишга:
Енгил атлетиканинг спортча юриш ва кросс югуриш турлари орқали чидамлилик сифатини ривожлантириш.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш ва улоқтириш турларида тезкор-куч ва куч сифатларини ривожлантириш.
Енгил атлетика дарсларида ўрта масофага югуриш турлари орқали тезкор-чидамлилилгини ривожлантириш.

I-БОБ.ЕНГИЛ АТЛЕТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.

  • Ўрта масофаларга югуриш турларини жаҳонда ривожланиш тарихи.

Енгил атлетиканинг ўрта масофаларга югуриш турлари қадимий спорттурларидан ҳисобланади. Инсоният яралгандан бошлаб югуриш турлари билан мунтазам шуғулланиб келган. Қадимги грек афсоналарида айтилишича, қадимги юнон паҳлавони Геракл қирол Авгием устидан қозонилган ғалаба шарафига ака-укалар ўртасида югуриш мусобақасини ташкил этган. Бу югуриш мусобақаси ўтказиш жойини 600 оёқ панжаси билан ўлчаб чиқиб, бу масофани узун стадион, яъни стадий номи билан атаган. Стадион 192,27 м тенг бўлиб, дастлабки югуриш мусобақалари ушбу стадионда ўтказила бошлаган. Ўрта масофага югуриш югурувчиларни гиплитодрамослар деб аталган. Бизгача этиб келган қадимий қўлёзмаларда ёзилишича Олимпиада ўйинлари қадимдан ўтказилиб келинганлиги ҳақида маълумотлар берилган. Югуриш мусобақалари эрамиздан аввалги 776-йилларда ҳам ўтказилганлиги ҳақида ушбу қўлёзмаларда маълумотлар қолдирилган. 1580-йилларда ҳам қадимий Юнонистонда ва эврўпа мамлакатларида Афина ва Англия давлатларида мусобақалар ташкил қилиб ўтказилганлиги ҳақида маълумотлар берилган. 1850-1870 йиллар давомида ҳам енгил атлетика турлари жаҳон бўйлаб ривожлана бошлаган.Енгил атлетика турларини ривожланиши манбаларда берилишича, Ўртаер денгизи қирғоқларидан эмас, балки Британия оролларидан бошлаб ривожлана бошлаганлиги ҳақида ХИИ асрларда ёзиб қолдирилган битиклардан бизга маълум. Югуриш турларини ривожланиши ҳамда оммалашиши ҳақида россиялик А.И.Жилкин ва бошқа олимлар томонидан берилган маълумотларда 1770-йилларда биринчи бор соатбай югуришда 1 соат давомида 17 км 300 м натижа қайд этилганлиги берилган. Кейинчалик ХВИИИ аср ўрталаридан бошлаб Англиянинг Лондон шаҳрида югуриш бўйича мусобақалар ўтказилганлиги ҳақида бир қанча маълумотларда баён этилган. Англиянинг Лондон шаҳри коллеж ўқувчилари ўртасида ҳар хил масофаларга 1-ярд; 4 ярд, 2 миля масофаларга югуриш турларидан мусобақа ўтказилганлиги олинган манбалардан бизга маълум. 1869-йилларда ҳаваскор енгил атлетика клублари Англияда ташкил этила бошлаган, кейинчалик дунёнинг кўпгина давлатларида ҳам ҳаваскор енгил атлетика клублари очилган. 1888-йилда Россияда Петербургнинг Тярлево шаҳарчасида биринчи бор “Ҳаваскор енгил атлетика” клуби очилади. Италия, Франсия, Австралия, Германия, Финляндия, Чехия каби давлатларда ҳам “Ҳаваскор енгил атлетика” клублари ташкил қилинади ва шу даврлардан бошлаб илк бора Енгил атлетика клублари ўз фаолиятларини бошлаганлар.
Гретсиянинг Афина шаҳрида 1896-йилнинг 6-15 апрел кунлари ўтказилган И Олимпиада ўйинлари дастуридан енгил атлетиканинг ўрта масофаларга югуриш турлари ўрин олган. Лекин 800-1500 м. масофаларга югуриш туридан спортчилар иштирок этишган. 5000-1000 м. масофаларда спортчилар бўлмаганлиги учун ўтказилмаган. Ушбу Олимпияда ўйинларининг 800-1500 м. масофаларида Австралиялик спортчи Флек э. ғалаба қозонган.
1900-йилнинг 20 май – 28 октябр ойларида Франсиянинг ъариж шаҳрида ўтказилган ИИ Олимпиада ўйинларидан енгил атлетиканинг ўрта масофаларга югуриш турларидан медаллар учун курашган Буюк Британиялик А. Тизоу 800 м. ва Ч. Беннет 1500 м. масофада ғолиб чиққанлар. Ғолиб енгил атлетикачилар Континентал мусобақа-ларда ҳам бир неча бор мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндори бўлишган. Кейинчалик дунёнинг барча мамлакатларида ўрта масофага югурувчиларни тарбиялаб ҳалқаро мусобақаларга олиб чиқишган.
Ўрта масофага югуриш турлари 1904 йилда ўтказилган Олимпиада ўйинларида 800-1500 м масофаларга югуриш турларидан Америка қўшма штатлари вакили 800 м 1:56,0 ва 1500 м масофаларда Д.Лайтбоди 4:05,4 натижа билан Олимпиада чемпиони бўлган.
ХИХ асрнинг 1990 йилларига келиб дунёда ўрта масофаларга югуриш турлари ривожлана бошлаган. Америка Қўшма Штатлари спортчиларидан – Д.Лайтбоди, М.Чеъъард, Д.Мехидит, англиялик спортчилардан А.Жексон, А.Хилл, франсиялик Ж.Гилямо, Финляндиядан Пааво Нурми каби этук ўрта масофларга югурувчи спортчилар турли даврларда Олимпияда ўйинлари, мамлакат биричилиги мусобақаларида ғолиб бўлишган.
1920-1930 йилларда финляндиялик дунёга машҳур спортчи Пааво Нурми узоқ масофаларга югуришда жаҳон рекордларини кўп бор янгилаган спортчи саналади. Кейинчалик 1936-1942 йиллар оралиғида ўрта масофаларга югурувчилар сафи яна бир спортчи германиялик рудолф харбиг билан бойиган. у 800, 1500 м масофаларга югуриш турларидан жаҳон рекордини ўрнатган спортчи ҳисобланади.
1945-1956 йиллар ўрталарида даниялик спортчи Гуннар Нилс Нилсон жаҳон спортига ўзининг юқори техникаси ва юксак спортнатижалари билан кириб келган. Шу даврда Гуннар Нилсонга тенг келадиган ўрта масофаларга югурувчи спортчи бўлмаган. У 1500 м масофани 3:40,8 натижа кўрсатиб жаҳон рекордини янгилаган.
1950-1960 йилларда Ғарбий Германия вакили Герберт Миссалла, Америкаликлардан Томас Дж. Мерфи, М.Уитфилд, Т.Куртней, люксембурглик Ж.Бартел, чехасловакиялик э.Затўек, ирландиялик Р.Деланей, “Собиқ Иттифоқида” В.Кутс, янги зелландиялик П.Шнелл, М.Хелберг, австралиялик Х.Еллиот, шу даврнинг энг кучли спортчиларидан саналган. Юқорида номлари зикр этилганлар жаҳон чемпионлари ва ушбу турларда рекорд ўрнатган спортчилардан ҳисобланишган.
1970-80 йилларда Жаҳон енгил атлетикасида жуда кўплаб ёш иқтидорли спортчилар этишиб чиқдилар. Улардан П.Балотников, Р.Шарафутдинов, С.Кое, Х.Роно, Иван Дамме каби жаҳон ва Олимпиада чемпионлари ҳамда жаҳон рекордчилари унвонини қўлга киритишган. 1980-1990 йиллар ўрталарида Африка қитъаси вакиллари ҳам жаҳон енгил атлетика спортига юқори спорт натижалар билан кириб келди. Улардан С.Ауита (Маррока), С.Коскей (Кения), Португалиялик Ф.Мамеде, К.Лўешлар, А.Лейтау, германиялик Х.Кунтсе каби иқтидорли спортчилар ўрта масофаларни янада ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшганлар.
1990-2000 йиллар оралиғида жуда кўплаб иқтидорли спортчилар билан жаҳон енгил атлетикаси сафи кенгайди. Улардан П.Еренг Кения, марокалик Калид Сках, Хамму Бутаиб, Брахим Бутаиб, Мохамед Иссангар, Ж.Л.Барбоса (Бразилия), У.Тануи, Б.Кончеллах (Кения) А.Судник (Россия), Д.Бауман, Д.Ондиека, (Кения), Абеле Бекели (Ефиўия) каби этук СПОРТчилар жаҳон спортига ўз ҳиссаларини қўшишди.
2000-2010 йилларда жаҳон енгил атлетика спортига жуда кўплаб ёш иқтидорли СПОРТчилар келиб қўшилишди. 800 м. масофаларда Уилфред Бунгей (Кения), Яссеф Камел (Бахрайин), Мбаулин Мулаудзи (ЖАР), Юрий Борзаковский (Россия), Алан Уебб (АҚШ), жахон рекордчиси Девид Рудиша (Кения). Жаҳонда 1500, 5000, 10000 м. масофаларга югуриш бўйича рекордчи эфиўпиялик Кениниса Бекеле бир неча бор халқаро мусобақалар ва Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндори бўлган. Жаҳон енгил атлетика спортида Бернард Лагат (АҚШ), Рашид Рамзи (Бахрайн), Хайле Гебреселасе (Ефиўпиа) Абубакер Каки (Судан), ҳозирги кунда енгил атлетика спортини ривожланишига ўз ҳиссаларини кўшмоқдалар.
Дунёнинг ўрта масофаларга Спортчиларни тайёрловчи етакчи мураббийларидан, АҚШлик э.С. Билл Хайс, янги зелландиялик Кеннет Боун, Артур Лидянрд, австралиялик Перси Черутти, венгериялик Габеро Геро, финляндиялик Денис Ёхонсон ва Армас Валсте, люксембурглик Валдемар Гершлер, гретсиялик Миссалидес Симитек, англиялик Джон Лимуре, росссиялик Г.И. Никифоров, А.М. Эвстатратовларнинг ёдга олиш ўринлидир. Юқорида номлари зикр этилган мураббийлар Олимпиада чемпионлари, жаҳон рекордчиларини тарбиялаб, жаҳон спортига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган.

Download 9,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish