Тадбиркорлик фаолиятининг психологик хусусиятлари
Ш.Н. Бегашева, ТерДУ
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўрин тутади. Кўпгина назарий ва амалий
тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдики, кичик бизнес иқтисодиётда йирик
бизнесларга нисбатан кўплаб афзалликларга эга. Кейинги йилларда
иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш,
унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация
ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта
ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда .
Юртимизда 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги барчамизни
қувонтирди. Зеро, халқни тадбиркорлик боқади, иновациясиз эса тараққиёт
бўлмайди. Тадбиркорлик, иновациялар ва технологиялар қанча ривожланса,
халқимиз шу қадар бой, юртимиз шу қадар қудратли бўлади. Бу эса ўз
навбатида, тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, ички бозорни
рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари
яратиш ва шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтириш ва фаровонлигини
ошириш, мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай
шарт-шароитларни яратишга замин бўлди.
Ҳозирги замон кишисининг асосий психологик хусусиятларидан бири–
янгиликлар, инновацияларга таяниб ҳаётнинг асосий мазмун-моҳияти бўлган
меҳнат, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобланади. Ушбу ишлаб
чиқариш замонида яшаётган бунёдкор шахс ўз тадбиркорлигида кўпроқ
коммуникатив,
интеллектуал,
ижтимоий
психологик
ва
ҳуқуқий
имкониятлардан фойдаланади.
Дунёда иш билан бандлик ҳар қандай давлат ижтимоий сиёсатида муҳим
ўрин эгаллайди, чунки фойдали меҳнат билан банд кишилар қанчалик кўп
бўлса, жамиятда иқтисодий ўсиш имкониятлари шунчалик кенгайиб, ишсизлар
ва
боқимандалар
эса
шунчалик
камроқ
бўлади.
Мамлакатимизда
мустақилликдан кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти авж олди. Бунга
сабаб тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар билан бирга кишиларнинг
юрт келажагига ишончининг ортаётганлигидир.
Тадбиркорлик фаолияти ўзига хос мураккабликларга эга бўлиб, унинг
самарадорлигига бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Тадбиркорликдаги
муҳим омил бу тадбиркорнинг шахсий хусусиятларидир. Тадбиркор бўлиши
57
учун ташқи ҳолатдан ташқари фақат шахсан ўзига боғлиқлик томонлари борки,
сармоя ва ҳуқуқий муҳит тўла мавжуд бўлганда ҳам бусиз у ҳақиқий тадбиркор
бўла олмайди. Бу унинг қобилиятлари мажмуидир. Шунингдек, тадбиркор
учун муҳим бўлган сифатлар жуда кўп бўлиб, улардан энг муҳимлари: ақл-
идрок, коммуникативлик, иродавийлик, ишбилармонлик, тижорат ва албатта
таваккалга мойиллик қобилиятидир.
Тадбиркорларга хос руҳий ва ички кечинмалар уларда тадбиркорлик
кўникмалари билан боғлиқ тарзда ривожланади. Бу борада уларда қуйидаги
хусусиятларнинг таркиб топиши муҳимдир: ўз хатти-ҳаракатларини танқидий
баҳолай олиши; ўз имкониятларини ҳисобга олиб ишлаши; бошқаларнинг
унинг фаолиятига берган яхши ва ёмон баҳоларни таҳлил этиб бориши;
тадбиркорлик фаолиятида кўп учраб турадиган таваккалличиликни мантиқий
таҳлил қилиш; фикрни оғзаки ва ёзма шаклда қисқа, тушунарли аниқ тарзда
ифодалаш; қийин вазиятларда ҳам мулоҳазакор бўлиш қобилияти, ҳазил-
мутойиба туйғуси бўлиши; ҳаракатга интилиш ва уни ҳимоя этиш, самимийлик,
ҳалоллик ва ҳоказо.
Тадбиркор иш юритиш соҳасида барча омил, чора-тадбир, воқеликка бир
хил муносабатда бўлиб, ҳаммасини ўз диққат марказида тута билиш
қобилиятига эга бўлиши керак. Бунинг учун тадбиркор ҳар томонлама
билимдон бўлмоғи зарур. Шундагина у мазмунан ишбилармон бўлиши мумкин.
Унда замонавий техника, технология, ташкилотчилик, билимдонлик
даражасида бўлмаса, орқада қолади, рақобатга бардош бера олмайди ва бозор
иштирокчиси сифатида юқори даражага эриша олмайди.
Тадбиркор шаклланишига бир қатор омиллар таъсир этади: маълумоти,
ҳарактери, оилавий таъсир, олдинги иш ва ҳаётий тажрибаси, ўз ишига
муносабати, режалари ва ҳакозо. Тадбиркорлик фаолияти натижаси ноаниқ
бўлган шароитларда ҳам, мунтазам тарзда тезкор қарорлар қабул қилиш ва
амалга ошириш қобилиятига эга бўлган, ишда ташаббускорлик, янгиликка
интилиш, таваккалчилик, мустақил фикрлаш каби шахс хусусиятлари асосида
шаклланади.
Масъулият шахснинг етуклигини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан
саналади. Америкалик олим Дж.Роттернинг фикрича, ҳар бир инсонда икки
типли масъулият кузатилади. Биринчи типли масъулият шундайки, шахс
ўзининг ҳаётида рўй бераётган барча ҳодисаларнинг сабабчиси, масъулияти
сифатида фақат ўзини тан олади. Масъулиятни ўз бўйнига олишга ўргатилган
болаларда хавотирлик, нейротизм, конформизм ҳолатлари кам учраркан. Улар
ҳаётга тайёр, фаол, мустақил фикр юритувчилардир. Уларда ўз-ўзини ҳурмат
ҳисси ҳам юқори бўлиб, бу бошқалар билан ҳам ҳисоблаши яшашга сира
халақит бермайди. Масъулиятлиликнинг иккинчи тури ундан фарқли, барча рўй
берган ва берадиган воқеа, ҳодисаларнинг сабабчиси ташқи омиллар, бошқа
одамлар (ота-она, ўқитувчилар, ҳамкасблар, бошлиқлар, танишлар ва
бошқалар.).
Тадбиркорлик йўлини танлаган кишида бўлиши лозим бўлган сифатларга:
меҳнатсеварлик, одамларга нисбатан дўстлик, инсонпарварлик, самимийлик,
58
ҳалоллик, виждонлилик, сабр-матонат, холислик; тартиблилик ва
интизомлилик, ўзига ва бошқаларга талабчанлик, ўзгалар фикрини тушуниш ва
ҳисобга олиш; интилувчанлик; соҳа ва касб сирларини яхши билиш, юқори
ўқув ва малака, янги технология талабларига мос билими ва тажриба ва ишлаб
чиқариш техника ва технологиясини чуқур билиш, бошқариш усулларини яхши
ўзлаштирган бўлиши, ўз билими, малакаси кўникмаларини ошириб бориш,
ахборот айирбошлашни билиш; ташқи кўринишига эътиборли бўлиш, тоза
озодалик, тартиблилик, зиёлилик, кийим-кечакда, хулқ-атворда нафосатлилик,
саранжон-саришталик кабиларни киритиш мумкин.
Тадбиркор шахсига хос энг муҳим сифатлардан яна бири тадбиркор
кўпинча таваккал қилишга мажбур бўлгани учун, унга ўзига хос иродавий
сифатлар керак. Уларга даставвал, таваккал қила олиш қобилияти, ўз
ҳаракатлари, истаклари ва эҳтиёжларини назорат қила олиш, курашиш, ғалаба
қилиш иштиёқи, ўз “Мени”нинг фазилатларини кўрсатиш орқали,
кўпчиликнинг
эътиборига
сазовор
бўлиш,
қатъият,
талабчанлик,
интилувчанлик, қўрқмаслик, дадиллик каби қатор фазилатлар киради.
Шунингдек, тадбиркорда соғлиқ, саломатлик, куч-қувват, ўз-ўзига ва келажакка
ишонч ҳамда фаолиятнинг мақсади пул топиш, уни жамғариш ва фойда учун
сарфлаш бўлганлиги учун ҳам, улар учун пул билан тўғри муомалада бўлиш
тадаб этилади. Юқорида келтирилган омиллар етарли даражада бўлган
тадбиркор ўз фаолиятида муваффақиятларга эришади.
Тадбиркорлик учун мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилмоқда, бу
эса мутахассислардан тадбиркорликнинг психологик негизларини чуқур
ўрганиб, амалий фаолиятга татбиқ этиш учун қулай йўлларини ишлаб чиқишни
талаб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |