Ўзбекистон республикасида таълим


Педагогнинг инновацион фаолиятини ташкил этишнинг методик



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Педагогнинг инновацион фаолиятини ташкил этишнинг методик 
хусусиятлари 
 
Н.С. Файзуллаева, ТДИУ доценти, 
Б. Азадова, МИКП-01 магистранти 
 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли 
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик 
ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун 
устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва 
диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, 
халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик 
салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. 
Президентимизнинг 2017 йил 15 августдаги “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги фармойишида ўтган давр мобайнида ушбу дастуриламал ҳужжат 
ижроси юзасидан қилинган дастлабки сарҳисоб натижалари кўрсатиб ўтилди. 
Ислоҳот оқибатида таълим тизимимиз ривожини жаҳонга йўналтириш, яна 
бир муҳим вазифа - таълим ривожини бозор муносабатларига мослаштириш 
тажрибасидан унумли фойдаланишни талаб қилади. Таълим жараёнида бу 
талабларни амалга оширишда турли восита ва усуллар асосида тайёр 
билимларни ўрганиш миқдорини камайтириб, таълим олувчилар интеллектуал, 
ижодий ва мустақил фикрлаш фаолиятини кучайтириш, олган билимларини 
амалиётда қўллаш, назарий билимларни амалий қўллаш ҳолатига қўювчи 
вазиятлар яратиш зарур бўлади. 
Шаxсга 
йўналтирилган таълим шароитида педагог янги таълим 
технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, 
тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади. 
Педагогнинг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор 
хусусиятлар билан белгиланади. 
Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришда 
талабалар, педагоглар, олимларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда яратилган 
шарт-шароитлар тенг аҳамиятга эга. Билимга асосланган инновацион 
иқтисодиётни шакллантириш битирувчиларнинг касбий таълим даражаси ва 
сифатига янги талаблар қўймоқда. 
Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида педагогнинг 
инновацион фаолиятига бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади: 
• ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методология ва ўқув 
жараёни технологиясининг тубдан янгилашни талаб қилади. Бундай шароитда 
педагогнинг инновацион фаолияти янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва 
фойдаланишдан иборат бўлади;
• таълим мазмунини инсонпарварлаштириш доимо ўқитишнинг янги 
ташкилий шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо қилади;


46 
• педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан 
педагогнинг муносабати характери ўзгариши. Педагогнинг инновацион 
фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг самардорлигини белгиловчи муайян 
меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, 
оптималлиги, юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни 
ижодий қўллаш имкониятлари киради. 
Педагогнинг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва 
унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини 
шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, самарадорликка 
баҳо беришни қамраб олади.
Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан 
белгиланади. В.А.Сластенин тадқиқотларида педагогнинг инновацион 
фаолиятга бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари белгилаб берилган. 
Унга қуйидаги хислатлар тааллуқли:
• шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу - қизиқувчанлик, 
ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интилиш; ўз камолотига интилиш ва 
бошқалар;
• креативлик. Бу – фантазия, фараз; қолиплардан ҳоли бўлиш, таваккал 
қилиш, танқидий фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, ўзича мушоҳада 
юритиш, рефлексия;
• касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини 
эгаллаш қобилияти; педагогик тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти; 
муаллифлик концепцияси фаолият технологиясини яратиш қобилияти, 
зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилияти; ижодий фаолиятда ҳамкорлик 
ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти ва бошқалар;
• ўқитувчининг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият суръати; 
шахснинг ижодий фаолиятдаги иш қобилияти; қатъиятлик, ўзига ишонч; 
масъулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар. 
Инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири ўқитувчи шахсидир. 
Педагог касбий маҳоратини, фақатгина таълим олувчиларнинг билим ва 
маҳоратларини баҳолаш ва назорат қилишга эмас, балки ўз инновацион ва 
илмий салоҳиятини ошириши хам зарур.
Инновацион ривожланиш йўлига ўтишда нафақат турли соҳаларда 
кадрларни тайёрлаш масаласи, балки олий таълим тизимида банд бўлган 
ходимларни юқори илмий ва ижтимоий-иқтисодий фаоллиги талаб этилади. 
Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланаётган 
ходимлар сони 36 839 тага баробар бўлса, уларнинг 64,6 % олий таълим 
муассасаларининг илмий- педагог кадрлари ташкил этади. Бугунги кунда олий 
таълим муассасаларида 23 минг 797 нафар педагог - ходим асосий штатда 
фаолият юритиб келмоқда, ундан ташқари 5039 та педагог ўриндошлик асосида 
ва 838 нафар соатбай ишловчи ўқитувчилар ушбу фаолият тури билан 
шуғулланмоқдалар. Ҳар бир профессор-ўқитувчига ўртача 11,1 нафар талаба 
тўғри келади. Ҳар бир замонавий педагогнинг вазифаси – нафақат маълум соҳа 
бўйича чуқур билимлар бериш, балки талабалар орасидан иқтидорлиларини 


47 
танлаб, уларни илмий, илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, кашфиётчилик 
қобилиятларини янада ривожлантириш. Бу эса ўз навбатида, педагог-
ходимларни илмий салоҳият кўрсаткичлари юқори бўлишини талаб этади. 
Олий таълим тизимининг инновацион салоҳиятини ошириш мақсадида, 
авваламбор, олий ўқув юртларига бўлган ижтимоий муносабатни 
ўзгартиришдан бошлаш керак, уларни фақатгина ўқув маскани эмас, балки 
илмий ғояларни тўплаб янги маҳсулотлар, технологиялар ва номоддий активлар 
барпо этувчи муассасалар сифатида қабул қилиниши, республикада илм-фан ва 
олимларнинг обрўсини, уларнинг меҳнат натижаларини кенг оммага намоён 
этиш механизмларини яратиш лозим. Ўз ўрнида педагоглар талабаларга 
биргина билим бериш билан чекланиб қолмасдан, улар ичида энг иқтидорли 
ёшлар ҳаракатини долзарб илмий - техника муаммоларни ечишга жалб 
этишлари лозим. Ундан ташқари, олимларга, кашфиётчиларга, инновацион 
фаолият иштирокчиларига рағбатлантириш усулларини қайта кўриб чиқиш 
керак деб уйлаймиз. 
Педагог сермаҳсул ижодий шахс бўлиши, креативликни, кенг қамровли 
қизиқиш ва машғулликни, ички дунёси бой, педагогик янгиликларга ўч бўлиши 
лозим. Инновация жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш 
қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари, 
бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий мактаб ўқув 
жараёнини замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида 
жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish