Ўзбекистон республикасида таълим


Таълим самарадорлигини оширишда мультимедиа-электрон



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Таълим самарадорлигини оширишда мультимедиа-электрон 
дастурларининг аҳамияти 
 
Г.Х. Ибрагимова, профессор ТДИУ 
Д.Қ.Зайнутдинова,
Жиззах давлат педагогика институти
география ўқитиш методикаси кафедраси
 
Мамлакатимиз мустақиллигининг ўтган йигирма йиллик зарварақларига 
назар ташласак, унинг ҳар бир куни янгиликсиз, ривожланишсиз 
кечмаганлигига гувоҳ бўламиз. Давлатимиз раҳбарининг инсонийлик ва 
эзгулик тамойиллари ва саъй-ҳаракатлари эвазига истиқлол йилларида юртимиз 
ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида эришилган муваффақиятлар биз учун 
қувонарлидир. 
Тарихан қисқа, мазмунан беқиёс ушбу йилларда ҳаётимизда рўй берган 
оламшумул ўзгаришларни кўз олдимизга келтирганимизда кўнгил равшан 
тортади. 
“Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини 
яратиш концепцияси”да миллий истиқлол ғоясига содиқ, етарли интеллектуал 
салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва 
мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори 
малакали кадрларни тайёрлаш масаласи ўқув адабиётларининг янги авлодини 
яратиш ва мафкуравий жиҳатдан эскирган, тўлиқ анъанавий усулида нашр 
этилаётган дарсликлар маълум қисмининг янги таълимий эҳтиёжларини 
қондира олмаётгани кўрсатилган. 
Бугунги кунда маъруза дарсларини ҳамда амалий машғулотларни 
мультимедиа-электрон дастурлари асосида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 
Давлатимиз раҳбарининг: “Етук, комил, баркамол ёшларни тарбиялаш билан 
бир қаторда, менга ўз касбининг фидойиси ва ҳар қандай соҳада рақобатлаша 
оладиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаб беринг”,-деб таъкидлаши бежиз 
эмас. Бугунги кунда ҳар бир педагог ўзи дарс бераётган фан учун мультимедиа-


43 
электрон дастурини тайёрлаб, ундан кенг тарзда фойдалана олиши мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. 
Мультимедиа-электрон дастури қуйидаги дидактик ва педагогик-
психологик талабларга жавоб бериши шарт.
1. Дидактик талаблар илмийлик, ўзлаштиришнинг енгиллиги, муаммони 
қўйиш ва ҳар томонлама асосли тарзда билим олиш, ўқиш жараёнида 
талабанинг фаол ва онгли иштироки, билим олишнинг тизимли ва босқичма-
босқич 
амалга 
оширилиши, 
билимларни 
мустаҳкам 
ўзлаштириш 
имкониятининг мавжудлиги, таълим тизимида билимни ўзлаштирувчи, 
ривожлантирувчи ўқитувчи ва талабалар вазифаларининг яхлитлиги, талаба 
учун ўқиш ихтиёрий бўлишининг таъминланиши, ўқитишда интерфаол 
усуллардан фойдаланиш, ўқитишнинг уйғунлигини таъминлаш, ўқув 
материалини тақдим этишда тизимли ёндашуви кабилардан иборат. 
2. Педагогик-психологик талаблар мультимедианинг психологик, эстетик, 
гигиеник ва тиббий психологик жиҳатдан мавжуд эҳтиёжларни қондириши 
шарт. Ўқув жараёнида илғор технологияларни қўллаш, педагогик усулларнинг 
кенгайиши, педагогик касбий фаолият мазмунининг бойитилиши, иш 
услубларининг такомиллашиши, педагогик тизимлар таркибининг ўзгаришига 
олиб келади. 
Таълим жараёнида илғор ахборот технологияларини қўллашда “Бирга 
бир”, “Бирга кўпчилик” ҳамда “Кўпчиликка кўпчилик” масофавий ўқитиш 
усуллари, модуллаштириш, “Ақлий ҳужум”, “Дельфи усули”, форумлар, 
лойиҳалаштириш гуруҳлари каби интерфаол усуллардан самарали фойдаланиш 
таълим самарадорлигини оширишга имкон беради. 
Мультимедиа-электрон версиялари асосида ҳар бир фандан дарс ўтилганда 
педагог кўпроқ қуйидагиларга эътибор бериши лозим: 
1. Мультимедиада миллий мусиқа (най, танбур, чанқовус, чанг, дўмбира 
оҳанглари)дан фойдаланиш.
2. Тасвирларнинг моҳияти жонли нутқ воситасида ёритилиши, масалан, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг сўзлаган нутқлари 
асл ҳолида экранга узатилиши. 
3. Мультимедиада барча чизма ва жадваллар ҳаракатли ҳолатда нуқтадан 
экранга узатилади. 
4. Кўргазмалик мультимедиа асосини ташкил этади. 
Таълим 
самарадорлигини 
ошириш, 
талаба-ёшлар 
маънавиятини 
шакллантириш, 
Ватанимиз 
мустақиллигининг 
маънавий 
асосларини 
мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-
авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, 
истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи, электрон 
дарсликлар орқали узатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Олий мактаб психологиясида ўз-ўзини бошқариш “Педагог-талаба” модели 
кўринишида номоён бўлади. Педагог бу ўринда “ахборотчи”, талаба эса “қабул 
қилувчи” ролида майдонга чиқади. Кейинчалик талаба ташқи қабул эшитишдан 


44 
ўз фаолиятини мустақил бошқаришга ўтади. Ундаги бошқариш уқуви маълум 
тизимдаги усулларни эгаллагандан сўнг амалга оширилади. 
Ўқув фаолиятини бошқариш тизими мотивацион (туртки, сабаб, омилга 
нисбатан изланувчанлик), операцион ва назорат каби таркибий қисмлардан 
иборат бўлиб, бошқариш тизими шахсий қизиқишларни идора этиш, 
фаолиятини бошқариш деганда, мақсадга йўналтирилган, режалаштириладиган, 
назорат этиладиган, тизимлаштириладиган, ташкил этиладиган, мустақил 
билим олишга қодир бўлган фаолият тушунилади. 
Ўқув фаолиятини режалаштириш усулларига иш вақти, топшириқ 
ҳажмини, мураккаблиги, ўзига жалб этиш даражаси ва қизиқарлилигини 
ҳисобга олган ҳолда одилона тақсимлаш, ақлий меҳнатни кун тартибига биноан 
самарали ташкил этиш киради. Талаба ўз фаолиятини ўзи мустақил онгли 
режалаштириши ундаги билиш фаолиятининг индивидуал хусусиятларига 
боғлиқ амалга оширилади. 
Ўз-ўзини назорат этиш бўлғуси ўқитувчи кўникма ва малакаларининг 
шаклланишида, унинг ўқув фаолиятидаги хатоларини англаб олишда, бу 
хатоларни одилона йўл билан тузатишда жуда қўл келади. 
Ўқув жараёнини бошқаришда талабаларда диққатни бошқариш 
(аудиторияга кўз югуртириш), мантиқий тафаккурни шакллантириш (таҳлил 
этиш, хато ва камчиликларни тез илғай олиш) ва қобилиятларини ўстириш 
(имкониятларини ҳаққоний баҳолаш) муҳим аҳамият касб этади. 
Таълим жараёнида фақат қизиқарли бўлган машғулотлар билангина эмас, 
балки етарли даражада қизиқ бўлмаган нарсалар билан шуғулланиш заруратини 
сезиш ҳиссини шакллантириш ҳам мақсадга мувофиқдир. Токи, талаба 
қийинчиликларни енга олиш уқуви, ўз-ўзини қўлга олиш, идора этиш 
фазилатларини ўзлаштира олсин. 
Ўқув фаолиятини бошқаришнинг барқарорлиги ўқитувчининг иродавий 
зўр бериши, эҳтиёжи, эътиқоди, дунёқараши, шахсий йўналганлигига 
англанилганлиги мотивига бевосита алоқадордир. Ўз-ўзини бошқаришнинг 
самарали амалга оширилиши ўқитувчининг мақсадига, кун тартиби, иш режаси, 
гигиеник қоидаларига риоя этиши ва унинг индивидуал-типологик 
хусусиятларининг намоён бўлишига боғлиқ бўлади.
Талабалар маънавиятини шакллантириш ўзини ижобий ечимини 
топишида атрофлича ёндашувнинг мавжуд эмаслиги, мутахассислик фанлари 
ўқитувчилари фанлараро алоқадорлик ва боғлиқлик ҳусусиятидан самарали 
фойдалансаларгина, шунингдек, педагогик билимлар ва узвийликни таъминлаш 
борасида тажрибага эга эмасликлари жуда кўп ҳолатларда назарий 
фикрларнинг 
амалий 
фикрлар 
билан 
боғланмаётганини 
кўрсатувчи 
омиллардир. 
Бугун юксак маънавиятли, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим 
тизимини инновацион технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Мультимедиа 
гуркираб 
ривожланаётган 
замонавий 
ахборотлар 
технологиясидир. 


45 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish