Юксак маънавиятли, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш – буюк
келажагимизни яратишда ҳал қилувчи кучдир
Г.Х. Ибрагимова, п.ф.д., профессор, ТДИУ
Самарқанд давлат Медицина институти
Д.Ю. Юлдашева,
Гуманитар ва ижтимоий- иқтисодий фанлар кафедраси
доценти
Давлатимиз рахбари Ш.М. Мирзиёевнинг инсонийлик билан суғорилган
илғор қарашлари ва саъй-ҳаракатлари эвазига истиқлол йилларида юртимиз
ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида эришилган муваффқиятлар биз учун
қувонарлидир.
Тарихан қисқа мазмунан беқиёс ушбу йилларда ҳаётимизда рўй берган
оламшумул ўзгаришларни кўз олдимизга келтирганимизда, кўнгил равшан
тортади. Шундай юртда туғилганинг, яшаётганинг учун беихтиёр Яратганга
шукроналар айтасан, киши. Президентимизнинг жасорати туфайли қўлга
киритилган муваффақиятларни гапирганда қалбинг ғурурга тўлади.
Педагог бўлганим учун, биргина таълим соҳасидаги ўзгаришларни таҳлил
қилиб кўрсак.
Босқичма – босқич олиб борилаётган ислоҳотлар, жаҳон узра ном
қозонган, тараққиётнинг “Ўзбек модели” дея эътироф этилган ўзимизга хос ва
ўзимизга мос йўлнинг, андозанинг самараларига бугун ҳар биримиз гувоҳмиз.
76
Бугун юксак маънавиятли, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим
тизимини инновацион технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Мультимедиа – гуркираб ривожланаётган замонавий ахборотлар
технологиясидир.
Олимлар томонидан, миллий истиқлол ғояси асосида талаба-ёшлар
маънавиятини шакллантиришнинг қуйидаги йўналишлари тадқиқ этилган.
- ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ижтимоий моҳияти;
- маънавий пайдо бўлиш ва ривожланишнинг зарурати, моҳияти;
- маънавиятнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти;
- маънавият шаклланиши ва ривожланишининг тарихий илдизлари;
- миллий маънавият, унинг ўзига хос хусусиятлари, тамойиллари,
мезонлари;
- Ўзбекистонда миллий маънавият шаклланишининг илмий назарий,
конститутциявий асослари;
- илк уйғониш даври мутафаккирлари асарларида маънавият ва маърифат
масалаларининг ифодаланиши.
- Ўзбек
маърифатпарварларининг
маънавият–маърифатга
оид
таълимотлари.
- истиқлол маънавияти, маърифати, мафкурасининг назарий асосланиши ва
амалий ижролари;
- маънавиятда миллий, минтақавий ва умуминсоний қадриятларнинг
муштараклиги;
- инсон камолотининг маънавий – маърифий негизлари;
- маънавий юксалиш- тараққиёт омили эканлиги.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, касб
таълими тизимида талабаларни миллий истиқлол ғоялари асосида маънавий
шакллантириш муаммоси педагогика фанида махсус тадқиқот бўлган эмас ва у
ўз ечимини кутаётган долзарб педагогик муаммо сифатида мавжуддир.
Маърифатпарварлар халқ бахтини ўз бахтлари деб билганлар. Бутун ақл-
идрок ва тафаккурларини халқи, Ватани истиқболи йўлида тиккан Туркистон
маърифатпарварларини ўз даврининг жасур фидоий, халқпарвар, миллатсевар,
сиймолари деб аташ мумкин. Элим, юртим, порлоқ истиқболим деб куйиб-ёниб
яшашни ўзлари учун буюк ва олижаноб мақсад, эзгу ният деб билмаганларида
бошларидан кечган азоб-уқубатлар, тазйиқлар, камситишлар, Ватандан қувғину
дарбадарликлар, қатағонларга мардонавор бардош бера олмаган бўлур эдилар.
Улар юксак савияли илмий-фалсафий, бадиий, илмий-тарихий асарлари,
ўзларининг амалий фаолиятлари билан миллий истиқлолимизга замин
яратдилар.
Асарлари орқали халқимиз маънавий-маърифий, сиёсий қарашлари ва
билимлари ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ инсон, йирик олимлардан бири
бухоролик Аҳмад Донишдир. У “Бухоро амирларининг тарихи”, “Наводурул
вақое” асарларида Шарқ халқларининг маънавият ва маърифат ҳақидаги
таълимотларини янги ғоялар билан бойитди. “Нодир воқеалар” асарида инсон
бахти, маънавий-ахлоқий камолотининг асоси меҳнатда эканлигини таъкидлаб,
77
ҳеч кимнинг ризқи осмондан тушмайди, уни меҳнат қилмай топа олмайди,
дейди.
Аҳмад Донишнинг илғор фалсафий ғоялари, маънавий-маърифий
қарашлари ўз ватанининг содиқ фарзанди бўлган Абдулла Авлоний давом
эттирди. Бу масалада унинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида алоҳида
ўрин тутади.
Адиб ўзининг маънавият ва маърифат ҳақидаги мазмунан бой, серқирра
таълимотида уқтирганидек, маънавият инсонга хос бўлган руҳий ҳолатгина
эмас, балки жамият, давлат, миллат, шахс ривожланиши ва камолотининг
асосий омили ҳамдир.
Ўзбекларнинггина эмас, жамики Туркистон халқларининг ҳам севимли
адиби, озодлик ва истиқлол куйчиси Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”,
“Меҳробдан чаён”, “Обид кетмон” номли бир қанча қимматли асарлари билан
маънавиятимиз ва маърифатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини
қўшди.
Абдулла Қодирий жонини, истеъдодини ватанимиз эркинлиги ва
мустақиллиги, халқимизнинг бахту саодати йўлида фидо қилди.
Эл, Ватан тақдири ўз жонини фидо этган, унинг истиқлоли,
мустақиллигини дил-дилидан орзу қилган ва бу орзуни амалга ошириш
мақсадидан ҳеч қачон чекинмаган буюк мутафаккирлардан яна бири –
Маҳмудхўжа
Беҳбудийдир.
Беҳбудий
маданий-маърифий
қолоқлик,
саводсизлик, хурофот, бидъат таъсирида бўлиш миллатнинг кўзини юмиб,
қулоғини кар этиб, оёқ-қўлини боғлаб қўювчи кишан, офатдир, дейди. Бундай
аҳволда бўлган ҳалқ ва миллатнинг бахти доимо қаро бўлади, жаҳон тарихий
тараққиётининг энг охирги сафларида қолиб кетаверади, деб таъкидлайди.
Маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожланиши ва
мустаҳкамланишида буюк олим ва маърифатпарвар Абдурауф Фитратнинг ҳам
қиссаси беқиёсдир. Уни Марказий Осиё халқлари Шарқ илм-фани, маънавияти
ривожланиши тарихида ўзидан чуқур из қолдирган буюк сиймолар, миллий
истиқлол фидойиларидан бири сифатида эъзозлашади.
Абдурауф Фитрат асарларида чор Россияси томонидан Туркистон зўрлаб
босиб олиниб, мустамлакага айлантирилганлиги, халқимиз учун мустақиллик
ўтмишга айлана бошлаганлиги кескин қораланган. У ҳамма иллат ва касофат,
ҳар қандай зулм ва истибдод, ўз юртида бегона бўлиб азоб-уқубатда яшашнинг
асосий сабаби мустамлакачилик эканини кўрсатиб ўтган эди.
Ватанимиз, миллий озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган
халқимиз азиз фарзандларининг бебаҳо асарлари, назмий ва насрий мерослари,
ижтимоий-фалсафий ғоялари ўзбек халқининг маънавияти, маърифати, таълим-
тарбияси, мафкураси, миллий қадриятлари онгини юксалтириш йўлида хизмат
қилиб авлодлар қалбида Ватанга Муҳаббат ва садоқат туйғуларини тарбиялаб
келмоқда.
Буюк мутафаккирлар ва маърифатпарварлар томонидан илгари сурилган
ғоялар, бизлар учун бугун ҳам ўз аҳамиятини тўлалигича сақлаб турибди. Ақл-
заковатли, юксак маънавиятли, иймон эътиқодли ёшларни тарбияламасдан
78
туриб, мустақилликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган мураккаб ва ўта
масъулиятли вазифаларни муваффақиятли равишда адо этиб бўлмайди.
Маънавият ва маърифат жамиятимиз тараққиётининг асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |