Диагноз. Клиник белгиларига ва анамнез бўйича тўпланган маълумотларга қараб.
Даволаш. Биринчи навбатда юрак иш фаолиятини сақлаш, кофеин, глюкозидлар ва бошқалар, йирик шохли молларга 1,5-2,5 л. қон кетиши, тўлиқ тинчлик, тоза ҳавога чиқариш керак.
Углерод сульфит билан заҳарланиш бўлса, ошқозон кўмир суспензияси билан ювилади.
Патанатомияси. Юрак қон билан тўлган эндокард остига қон қуюлиш, ички органларда дегенератив ўзгаришлар, жигар, буйраклар ўликдан водород сульфит ҳиди келади, бронхлар ва ўпкада қон аралаш суюқлик, бурун бўшлиғи йўлларидан ҳам оқади.
Профилактика ва унга риоя қилиш.
Маргимуш ва унинг бирикмалари чиқаридиган токсикозлар-Маргимуш жуда қадимдан маълум ва ишлатилмоқда.
Табиатда тарқалган олтингугурт бирикмалари билан учолтингугуртли Маргимуш ва икки олтингугуртли маргимуш ҳамда булардан ташқари бошқа элементлар бирикмалари ҳам бўлади. Маргимуш элемент сифатида XVII дан маълум.
Лавуазье оз миқдорда ўсимлик ва ҳайвонлар организмида ҳам учрашини аниқлаган. Маргимушнинг химиявий бирикмалари ноорганик ва органик моддаларда жуда кўп. Буларнинг ҳаммаси 2 группага бўлинади:
Учвалентли (Арсенатлар) ёки Бешвалентли (Арсенатлар).
Бу иккаласи ҳам юқори активликка эга бўлиб одам ва ҳайвонлар учун таъсири юқори заҳарлидир. Буларни инсектицидлар, гербицидлар сифатида маргимуш кенг қўлланилади.
Маргимуш кислотаси таркибида юқоридагилардан ташқари қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган препаратлар таркибига кирувчилар:
1. Парижская зелень, бу препарат 1867 йил биринчи Америкада қўлланилган.
2. Протарс бу препарат инсекто-фунгицид сифатида (самолётда сезилади) ғаллаларга, эктопаразитларга қўлланилади. Шуни ҳам эсда сақлаш керакки, маргимуш препаратлари билан ишлаганда заҳарлигидан ташқари сувда ёмон эришини, ишлов берилган ўсимликларда кўп вақт сақланишини булар ёмғирларда ҳам ювилиб кетмайди. Шундай ҳолатлар ҳам кузатилганки, ишлатилгандан кейин кўп йил сақланиб ҳайвонларда заҳарланиш ҳоллари кузатилган.
А.Г.Зайцева шундай ҳолатни аниқлаган, боғга ташланган инсекто-фунгицидлар 2-3 йилдан кейин ҳам ҳайвонлар заҳарланиши бўлган.
Токсикология. Маргимуш токсикодинамикаси яхши ўрганилган. Маргимуш тўғридан-тўғри таъсир улар билан контактда бўлганда ҳамда умумий қонга сўрилгандан кейин. Бошқа моддалардан маҳаллий таъсири фарқланади, чунки бунда куйдирувчи таъсири бор.
Бундан ташқари резобция тери орқали ҳам бўлиши мумкин, бундай ҳолат маргимуш эритмаси билан чўмилтириш вақтида паразитар касалликлари, масалан қўтир, қичима, қўйларнинг қўтирида. Бундай вақтларда эритма концентрациясидан ташқари териларнинг шикастланган бузилган, кесилган ҳолатларига ҳам боғлиқ бўлади. Чунки сувдаги эритмаси шикастланмаган тери орқали сўрилмайди. Шунинг учун ҳам қанча жароҳатланган жойлари кўп бўлса, шунча хавфли маргимуш препаратларини қўллаш.
Ошқозон ичак системаси бўйлаб тақсимланиши аста-секин бўлади. Бу моддаларнинг кўпроқ тўпланиши, йиғилиши паренхматоз органларда асосан жигарда, озроқ мушакларда ва суякларда (Бу хроник шаклида бўлганда). Айниқса энг кўп маргимуш жунларда, сочларда ва ҳоказо топилади. Маргимушнинг орган ва тўқималарга тарқалиши тажрибаларда аниқланган, бу чўчқаларда 104 мг арсинилат натрий 2 чўчқага берилганда биттаси 3 кундан кейин, иккинчиси эса 8 кундан кейин ўлганлиги аниқланган. Бунда текширилганда энг кўп шетин дағал жун, калта қил, қаттиқ соқол, кейин жигарда, буйракда ва бошқаларда. Агарда 8 суткадан кейин ҳамма органлардан чиқиб кетса ҳам жигарда бўлар экан.
Бу маълумотлар ветеринар ва санитарияда қизиқиш уйғотади, мажбурдан сўйилган ҳайвонларнинг гўштини истеъмолга чиқариш ҳаттоки бу ўлган молларни ҳайвонларга озуқа сифатида ҳам ишлатиш мумкин эмаслигини кўрсатган. Кўпгина давлатларда маргимуш препаратларини қўллагандан кейин 40 кундан кейин сўйишга рухсат этилади, яна маргимуш организмда модда алмашинувига ва капиллярларга таъсир этувчи заҳарлар категориясига кириб ҳамда нерв системасига таъсир этади. Судороги, қалтираш, тортишиш, кома (оғир бехушлик ҳолат), нафас олиш маркази параличи бор хилларида гемолитик таъсир этади (қонга таъсири). Организмдан чиқиб кетиши сийдик орқали, тезаги орқали, терлаш орқали, сут орқали буларнинг чиқиши эритманинг структурасига, тушиш йўлларига боғлиқ бўлади физик ҳолатига (қаттиқ, майдаланган, эритма). Овқат ҳазм қилиш органларини ҳолати ва бошқалар.
М. Жароҳатлар орқали тушиши 5-10 марта оз кам заҳарли оғиз орқали берилганда.
Масалан ўртача Арсенит натрийнинг ўлдирувчи дозаси қуйидагича
ЙШҲ – 1,0 – 4,0 ; МШҲ – 0,2 – 0,5;
От – 1,0 – 3,0 ; товуқларда – 0,01 – 0,1.
Масалан, шундай ҳолатлар ҳам кузатилиши маргимуш бирикмалари ортилган вагонларни, ҳайвонларга ортилганда массовой заҳарланиш бўлган. Бундай вақтларда кузатилганда 8 та от, 48 та чўчқа заҳарлангани кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |