Белгилари (симптомлари) – заҳарланиш белгилари организмга тушган заҳар миқдорига қараб ривожланади. Ўткир заҳарланиш чўчқаларда кузатилади. Ҳайвонлар ҳолсизланади, иштахаси пасаяди, ҳаракат координацияси бузилади, терининг оғриқ ва тактил сезиши пасаяди, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. Кўриш нервининг зарарланишига қараб ҳайвон қисман ёки бутунлай кўрмай қолиши мумкин. Бош, қулоқ, кўкрак ости терисида қорин деворида кўкарган жойлар пайдо бўлади. Агарда кўкариш елка ва гавданинг орқа қисмида пайдо бўлса оқибати ўлим билан тугаши мумкин.
Заҳарланиш бошланишида сийдик тез-тез ва кўп миқдорда ажралади, кейинчалик бутунлай сийдик ажралмай қўяди – анурия. Ичаклар перисталтикаси кучаяди, қон ва шиллиқ аралаш ич кетиш кузатилади, кейинчалик мускулларда қалтироқ пайдо бўлиб ҳайвон камотоз ҳолатига тушади.
Ҳайвонлар заҳарланган донни еса заҳарланиш белгилари 2-3 ҳафтадан кейин пайдо бўлади. Агарда дон таркибида симоб кам миқдорда бўлса яширин давр 1-2 ойгача чўзилиши мумкин.
Қорамол ва қўйларда ҳам белгилар юқоридагидек бўлади. Бироқ, сўлак ажралиш, ич кетиш кучлироқ намоён бўлади. Тана ҳарорати меъёрида сақланиб туради.
Сурункали заҳарланишда яширин давр 30 кунгача давом этади. Махсулдорлик пасаяди, умумий холсизланиш, МНС фаолияти бузилиши, юрак қон томир системаси, овқат ҳазм қилиш органлари, сийдик ажратиш системаси органлари фаолияти бузилади. Барча шиллик пардалар кўкимтир оқарган айрим жойлари сариқ аралаш бўлади.
Патанатомик ўзгаришлари: асосийси овқат ҳазм қилиш системаси шиллиқ пардалари кучли зарарланган бўлади. Жигар, буйраклар ва миокардда дистрофик ўзгаришлар, нуқтасимон қон қуюлишлар кузатилади. Тиш атрофи ва тилда эрозиялар пайдо бўлади. Тери ости клетчаткаси ва ёғларда сарғайиш кузатилади. Ширдон девори қалинлашади, шиллиқ пардалари қизарган, қон қуюлишлари кузатилади. Ўпкаси қонга тўлган, буйрак капсуласи остида кўплаб қон қуюлишлари бўлади. Миянинг қаттиқ пардасида нуқтали ва доғли қуюлишлар кузатилади.
Диагноз: Анамнез маълумотлари, патанатомия ўзгаришлари ва пат.материал ем-хашакларни лабораторияда текшириб якуний диагноз қуйилади. Чўчқалар ўлати, Ауески касаллиги ва лептоспироз касалликларидан (дифференциал диагноз) фарқлаш зарур.
Даволаш. Антидот қўллаш керак. Унитол, 5 % ли глюкоза эритмасига қўшиб венасига, мускул орасига, тери остига юбориш мумкин. Бир кунига 3 марта сигирда 10 мг/кг, қўйга 30 мг/кг қолган кунлари бир кунда бир марта.
Дикаптол – мускул орасиага 4 мг/кг дан.
Тетацин – калций венага 10 мг/кг дозада 1-куни 3 марта, 2-куни 2 марта, 3-куни 1 марта юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |