Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet8/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Қазони реакцияси. Қуруқ аллерген кукуни-порошоги (Қозон илмий тадқиқот ветеринария институти) натрий хлорнинг физиологик эритмаси билан аралаштирилиб (1:750), ҳосил бўлган аралашмани 1-2 граммлик шприц ва ингичка игна ёрдамида кўзнинг юқори қовоғи териси орасига ёки тананинг бошқа қисмига қуйидаги дозаларда: қўйларга-0,2 мл, қорамолларга-0,5-0,75 мл юборилади. Аралашма юборилган жойда қўйларда ингичка, қорамолларда катта нўхатдек ғурра пайдо бўлади.
Реакция натижасида 2-3 соатдан кейин ўқилади. Аллергенни кўз қовоғи терисига юборилганда, штангенциркул ёрдамида босмадан ўлчанади. Бошқа бўлимларнинг териси орасига юборилганда эса терининг сифат ўзгаришлари (эритема) ҳам ҳисобга олинади. Реакцияни баҳолашда юқоридаги стандарт шартларига риоя қилинади.
ЦЕНУРОЗ - инвазион касаллик бўлиб, Multiceps (Goeze 1782) авлодига кирувчи цестодаларнинг личинкалик формалари (ценуралари) чақиради. Гўштхўр хайвонларда асосан Multiceps авлодининг иккита вакили – Multiceps multiceps (Leske, 1790) ва M.skriabini (Popov, 1937) лар паразитлик қилади.
Бош мия ценурози (гирра, айланчиқ, тентак) – цестодоз касаллик бўлиб, қўй, эчки, қорамол, йилқи, туя, шимол буғуси, як ва оққуйруқ (сайғоқ) ларнинг асосан бош миясида, баъзан эса орқа миясида Coenurus cerebralis нинг личинкалик формаларининг паразитлик қилиши оқибатида келиб чиқади. M. multiceps (Leske, 1790) нинг вояга етган турлари эса ит ва бўриларнинг ингичка бўлим ичакларида паразитлик қилади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. Цестода (стробила) тасмасининг узунлиги 40-100 см бўлиб, 5 мм энликдаги 200-250 бўғиндан ташкил топган.
Эпизоотологияси. Касалликнинг мавсумиялиги иқлим шароитига ва чорвачиликни юритишга боғлиқ бўлади. Қорақалпоғистонда ҳайвонларнинг энг кам зарарланиши қиш фаслига тўғқри келса, баҳорда эса касаллик 2-3 марта кўпаяди. Ёз мавсуми бошланиши билан касал ҳайвонлар сони ортиб, кузда яна камайиб боради.
Ўзбекистонда (Э.Эргашев, 1973) асосан жорий йилда туғилган ёш моллар зарарланади. Касаллик улар орасида ўткир оқимда кечиб, май-июнда кўп учрайди. Касалликнинг охирги формаси 2 ёшгача бўлган моллар орасида бутун йил давомида, кўпроқ ноябрь-март ойларида учрайди.
Клиник белгилари. Э.Ҳ.Эргашев, Н.М.Матчонов, М.А.Аминжонов маълумотларига кўра, клиник белгилари қоракўл қўйларида уч босқичда намоён бўлади. Биринчи босқич зарарлангандан 10-15 кун ўтиши билан бошланади. Бу белгилар қон билан актив ҳаракатланиб, ёш ценура муртаклари мияга тушганда пайдо бўлган яллиғланиш натижасида билинади.
Биринчи босқичдаги белгилар касал ҳайвоннинг асаб системаси издан чиқиши билан ҳарактерланиб, ҳар беш бош молдан бирида сезилиши мумкин. Касал қўйлар мудраш, довдираб юриш, отардан ортда қолиш, иштаҳасизланиш, мажбурий ҳаракатланиш, кўз шиллиқ пардасининг қизариши, бефарқлик, бош суяги бўлимида ҳароратнинг ортиши каби белгилар кузатилади. Ҳайвон баъзан асабийлашади, шунингдек, қўрқоқ бўлиб қолади, ҳар томонга қараб мақсадсиз югуради, жойида тепинади, бир нуқта атрофида айланиб, тез-тез тўқишиб йиқилади, довдираб талвасаланади. Одатда бу ҳолат 1-2 ҳафтадан кейин ўтиб кетади. Айрим ҳолларда касал ҳайвонларнинг йигирмадан бир қисми ўлиши мумкин.
Иккинчи босқич ценура пуфагининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, 3-6 ой давом этади. Бу давр мобайнида ҳайвон соғломдек кўринса-да тиқилинч ва дим биноларда паст реакция эканлигини сезиш мумкин, тоза ҳавода эса ўзини яна ўнглаб олади.
Учинчи босқичда мия тўқимаси ценура пуфагининг катталашувидан емирилади ва бу ҳолат бир ёки бир неча ой давом этиб, ҳайвон ориқлайди ва нобуд бўлади.
Касал қўйнинг телбаланиши, отардан ортда қолиши, довдираб одимлаши, кўп қоқилиши, бошининг осилиши каби аломатлар бу босқичнинг ҳарактерли белгилари ҳисобланади. Шунингдек, ҳайвон бефарқ, камҳаркат, бекорга айланадиган, тишларини ғижирлатиб, кўп сўлак ажратадиган бўлиб қолади.
Мажбурий ҳаракатлар ценура пуфагининг мияда жойлашувига қараб хилма-хил бўлади. Касал ҳайвон айланма, гоҳ эса у ёқ бу ёққа ҳаракат қилади, бошини осилтириб ёки ўта кўтариб юради. Баъзан ҳайвоннинг кўриш қобилияти пасайиши ёки йўқолиши мумкин.
Айрим ҳолларда ценура пуфагининг босими таъсирида мияни қопловчи суяклар юпқалашиши мумкин. Уни пайпаслаганда яхши сезилади. Ўша жойни босганда эса қўй чўкади ва йиқилиб, унда талвасаланиш ҳолати бошланади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish