Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Диагноз қўйишда эпизоотологик маълумотлардан касал ҳайвоннинг ёши, йил фасли, ўтган йилда инвазиянинг бўлган-бўлмаганлиги ҳисобга олинади.
Маълумки, қоракўлчилик хўжаликларида касалликнинг ўткир формаси май-июнь ойларида қўзилар орасида кўп учрайди. Унинг охирги формаси эса куз-қиш мавсумларига тўғри келади. Қўзиларда ўткир формада ўта қўзғалувчанлик ёки мудроқлик белгилари намоён бўлади, кейинги формада – айланчиқлик, безовталик ҳолатига учраб, унга қўл уриб кўрилганда ценура бор жойларидан ўтмас товуш эшитилиши каби аломатлар маълум бўлади. Мия гумбазининг юпқалашуви ҳар доим ҳам пуфак ўрни билан мос келмаслигини ёдда тутмоқ лозим.
Қўйларда ценурани бефарқ диагностика қилиш учун Г.И.Ронжина (1952) томонидан офтальмоскопия усули тавсия этилган. Оддий оефлектор ёрдамида кундузги ёруғликда кўз тубига қаралади. Кўз қорачиғини сунъий катталаштириш мақсадида ҳар икала кўзга 2-3 томчидан 0,5% ли атропин томизилади. Оқ жунли соғлом қўйларда кўриш асабининг сўрғичи шакли ловиясимон, ранги оқ-сариқ бўлади.
Тўқ рангли жунли қўйларда эса тўқ-сарғиш ёки сариқ ранга эга бўлиб, тўр пардаси доналар ва тўқ пигментлашган бўлади. Сўрғич ва асаб чегаралари ажралиб туради. Ценуроз билан касалланган қўйларнинг қўзи табида турғунлик ҳолати бўлади. Бу ҳол ценура пуфаги жойлашган қисмининг қарши тмоонидан бошлаб асаб сўрғичи ва тўр пардаси ўзаро қўшилиб кетади.
Вақт ўтиши билан уларда турғунлик ҳолати юз бериб, сўрғичнинг ранги ва шакли ўзгаради. Шунингдек, ҳайвонларда ценуроз касаллигини диагноз қилишда аллергик усулдан ҳам фойдаланилади.
Г.И.Ронжина томонидан (1940) илк бор аллерген сифатида сколекс ёки ценура пуфаги пардасидан тайёрланган эмульсия, яъни бир ҳисса мода ва 20 ҳисса 1% ли ош тузи эритмаси ҳамда стериллаб олинган 1:10 нисбатда 0,5% ли фенол билан конценттланган ценура суюқлиги яратилди.
Аллергенни 0,2 мл миқдорда шприц ва ингичка игна ёрдамида кўзнинг юқори қовоқ териси остига юборилади. Ценуроз билан зарарланган қўйларда бир соатдан кейин игна ўрнида 1,75-4,2 см диаметрда шиш-ғурра ҳосил бўлади.
Р.Г.Исмагилова томонидан антиген сифатида сколекс ва ценуроз суюқлиги тайёрланган оқ кукун (порошок) ҳолидаги тўла қийматли Янги антиген тавсия этилган бўлиб, у ампулада чиқарилади ва ўз активлигини 3 йилгача сақлайди.
Аллергенни қўллашдан аввал у физиологик эритмада (1:750) эритилади ва 1-2 граммлик шприцдан фойдаланиб, асептика, антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда 0,2 мл миқдорда кўзнинг юқори қовоқ териси остига юборилади.
Муолажа тўғри бажарилса, игна ўрнида яққол сезиладиган бўртма шиш пайдо бўлади. Реакция 3 соатдан кейин шишни штагенциркулда ўлчаш йўли билан баҳоланади:
а) шиш 2 см гача бўлса – салбий;
б) 2,1-2,5 см бўлса – шубҳали;
в) 6 см ва ундан катта бўлса – ижобий ҳисобланади.
Марказий асаб системасининг бузилиш ҳоллари юқумли касалликларда ҳам бўлиб туради, лекин уларнинг ўткир оқимда кечиши, ихтиёрсиз ҳаракатларнинг ва тажовузкорликнинг йўқлиги билан ценуроздан фарқ қилади.
МОНИЕЗИОЗ – кавш қайтарувчи ҳайвонларга хос инвазион касаллик бўлиб, Anoplocephalidae оиласига кирувчи цестод – M.expanza ва M.benedeni лар ҳайвонларнинг ингичка ичакларида паразитлик қилиши натижасида келиб чиқади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. M.benedeni нинг бўйи 4 м, эни эса 26 мм га етади. Шар шаклидаги бошчасининг узунлиги 0,4-0,9 м, эни эса 0,7-1,0 мм бўлиб, ҳартумлари илмоқчалар билан қуролланмаган. Унинг сколекси фақат қисман овал шаклидаги тўртта сўрғич билан таъминланган. Бўғинлари қисқа ва кенг бўлиб, унинг олдинги қисмида проглотида оралиғида ҳалқасимон ёки тўрсимон безлар жойлашганлиги диагноз қўйишда қўл келади.
Мониезий тухумлари ичида уч жуфт илмоқли онкосфера бўлиб, у ноксимон аппарат деб аталувчи хусусий парда билан ўралган. Тухумининг диаметри 0,5-0,6 мм га тенг бўлиб, уч, тўрт ва ҳатто беш бурчак шаклида бўлади.
Иккинчи қўзғатувчи M.expanza худди юқорида таърифланган мониезийга ўхшаш бўлиб, узунлиги 10 м, эни эса 1,6 см гача, бу икки қўзғатувчи ўзаро проглотида оралиғидаги безларнинг тузилиши билан бир-биридан фарқ қилади. M.benedeni бўғинларининг орасидаги безлари ҳалқасимон кичик-кичик тўда ҳолатида M.expanza гельминтида эса у текис чизма кўринишда бўлади.
Етилган тухумлари 0,070-0,094 мм диаметрга эга. Онкосфералари 0,022-0,028 мм диаметрли бўлиб, эмбрионал илмоқчаларнинг узунлиги 0,008 мм га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |