Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet5/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Дикроцелиоз – бу 70 турдан ортиқ сут эмизувчи ҳайвонларнинг сурункали оқимда кечувчи трематодоз касаллиги бўлиб, уни ҳайвонларнинг жигар ўт халтасида ва ўт йўлларида Dicrocoelium lanceatum нинг паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик ҳазморган фаолиятининг издан чиқиши, ич ўтиши, тананинг турли жойларида шишларни ҳосил бўлиши, ўсиш-ривожланишдан орқада қолиш, маҳсулдорликни камайиши билан характерланади.
Қўзғатувчисининг морфологияси. Дикроцелиум анча майда трематода бўлиб, унинг танасининг узунлиги 6,0-15,0 мм атрофида, эни 1,5-2,5 мм га тенг, ранги олд томондан қорамтир, орқа томондан жигарранг, тўқ сариқ рангда. Паразитнинг ранги унинг бачадонидаги етилган ва етилмаган тухумлар ранги билан ифодаланади. D.lanceatum нинг оғиз ва қорин сўрғичлари бир-бирига яқин жойлашган. Уруғдон ва тухумдонлар қорин сўрғичининг остида жойлашган, бачадонлар эса тананинг ўрта ва орқа қисмини эгаллаган. Иккала ён томонда сариғдонлар жойлашган. Жинсий тешиклар қорин сўрғичининг олд томонида очилади. Ўрта ичаги иккита учлари берк ён найчалардан иборат.
Эпизотологияси. Дикроцелиумлар суғориладиган ва тоғолди – тоғ биоценозларида тарқалган. Ўзбекистонда паразитнинг биринчи оралиқ хўжайин вазифасини 8 турга оид қуруқлик моллюска утайди. Улар орасида энг кенг тарқалгани X.canolacharica бўлиб ҳисобланади. Моллюскалар эрта баҳордан ёзнинг бошланишига қадар ва куз ойларида актив ҳолда бўлади. Йилнинг қолган даврларида улар ёзги ва қишки «уйқу»га кетади. Уларнинг активлиги ҳаво ҳарорати 4-50С дан 340 гача ва намлиги 50,0 фоиздан юқори бўлганда намлиги кузатилади. Моллюскаларни D.lanceatum нинг партенитлари билан 1,5 фоиздан 25,0 фоизгача зарарланганлиги аниқланган. Моллюскалар организмида D.lanceatum партенитлари қишлайди ва эрта баҳордан чумолиларнинг зарарланиши учун манба бўлиб ҳисобланади. Паразитнинг иккинчи оралиқ хўжайин вазифасини Formica ва Proformica авлодларига мансуб 6 тур чумолилар бажаради. Чумолилар эса эрта баҳордан қишки «уйқу»дан чиқади ва ноябр-декабр ойларигача актив ҳолда бўлади. Дикроцелиумлар билан қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг зарарланиши чумолиларнинг барча активлик даврида кузатилади, чумоли организмида эса паразитнинг метацеркариялари муваффақиятли қишлайди ва шу сабабли эндигина қишки «уйқу» дан уйғонган чумолилар биринчи кунданоқ яшил ўисмликлар танасида карахт ҳолга ўта бошлайди. Дикроцелиумлар Билан кучли зарарланиш баҳор мавсумига тўғри келади.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Ҳайвон тириклигида унинг тезак намунасиникетма-кет ивиш йўли билан гельминтоовоскопик текширишдан ўтказилади. Дикроцелиум тухумлари тўқ жигар ранга эга, ичида мирацидия ва унинг 2 та пигментли кўзчаси мавжуд. Тухумлар майда, узунлиги 0,038-0,045 мм, эни 0,02-0,03 мм га тенг, қалин қобиқга эга, бир қутибида қопқоқчаси мавжуд. Дикроцелиум тухумларини эуретрем, хасстилезий тухумларидан, замбуруғлар спораларидан ва айрим ўсимликлар уруғларидан фарқлаш керак.
Ҳайвон ўлганда ёки мажбурий суйилганда жигар ўт халтаси ва ўт йўллари ёриб кўрилади.
Даволаш. Ҳайвонларни гижжасизлантириш учун альбендазол гуруҳига кирувчи кимёвий дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. Улар йўриқномада кўрсатилган миқдорда қўлланилади. Дикроцелиумлар вояга етган фасциолаларга нисбатан антигельментикларга анча чидамли, шу сабабли ҳайвонлар бир ой ичида қайта гижжасизлантирилади.
Олдини олиш чоралари. Дикроцелиоз бўйича носоғлом бўлган ҳудудларда эрта баҳордан махсус кузатишлар олиб борилади. Тонг ёришиши билан қуруқлик моллюскалари биотопларида қишки «уйқу» дан чиққан дикроцелий метацеркариялари билан зарарланган чумолиларни яшил ўтлар танасидан карахт ҳолда ётганини кўриш мумкин. Бу ҳолда Ушбу ҳудадда ҳайвонларни сақлаш тақиқланади. Парранда ушлаш йўли билан ундаги моллюскалар ва касалланган чумолилар миқдорини камайтириш мумкин. Акс ҳолда моллюскалар фаоллик пайтида ёмғирдан сўнг бундай майдонларнинг ҳар бир гектарига 200 кг дан хлорли калий ўғити ёки 40-60 кг метальдегид грануласи қўллаш тавсия этилади. Препаратлар қўллашдан олдин ҳудуд буталардан, тошлардан тозаланади.
Дикроцелиознинг кучли, тор доирадаги ўчоғларини куз ойларида шудгор қилиб ташлаш ва донли экинлар экиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳайвонлар орасида ўлим кузатилса, уларни боғлаб боқишга ўтиш ёки яйловларни алмаштириш зарур. Бу вақтда касалланган ҳайвонларни даволаш мақсадида мажбурий гижжасизлантириш ўтказилади. Касаллик белгилари қайта намоён бўлса, гижжасизлантириш такрорий ўтказилади.
Дикроцелиоз бўйича носоғлом бўлган хўжаликларда ҳайвонлар режали асосда йилига икки марта – ноябрь ва декабрь – январь ойларида гижжасизлантирилади.
Қўй қўралари ва молхоналарда махсус гўнг сақлайдиган жойлар ташкил қилиш ва уларни дала майдонларига фақат биотермик усулда қайта ишлангандан сўнг чиқариш зарур.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish