Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet7/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Эхинококкоз - гельминтозооноз касаллик бўлиб, Echinococcus granulosus (Batsch, 1786) нинг паразитлик қилиши натижасида келиб чиқади. Эхинококкларнинг личинкалик формалари 60 турдан ортиқ сут эмизувчиларда, жумладан қўйлар, қорамоллар, чўчқалар, эчкилар, туялар, йилқилар ва эшакларнинг организмларида паразитлик қилади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. Стробила 2,7-5,4 мм узунликда бўлиб, унча катта бўлмаган – 0,258-0,369 мм диаметрдаги сколекс ва 3-4та бўғинчалардан ташкил топган.
Личинкалик босқичи – суюқликка тўла пуфак ҳолида бўлади. Пуфак девори ташқи (хитинлашган) ва ички (герменатив) пардадан тузилган. Хитинлашган парда сут рангида бўлиб, қари пуфакларда лойқаланади.
Эпизоотологияси. Echinococcus granulosus (Batsch, 1786) нинг вояга етган формаси ит, чиябўри, ёввойи ит, бўри, тулки, Шер ва қоплонларнинг ингичка ичакларининг олдинги бўлимларида паразитлик қилади. Ҳайвонлар ва одамларга эхинококкларни асосан итлар тарқатадилар.
Оралиқ хўжайинларқўй-эчки, қорамол, қўтос, туя, кийик, тоғ такаси, буғу, тоғ эчкиси (арҳар), жайрон, жирафа,йилқи, эшак, кемирувчилар, сув ва ем-хашак орқали, шунингдек, одамлар ҳам эхинококк (онкосфералари) тухумлари билан зарарланадилар.
Эхинококк пуфаклари инвазион босқичгача 5 ой муддат давомида ривожланади. Улар тараққиётининг давомийлиги ҳайвоннинг тури, ёши, зоти ва жинсига узвий боғлиқ бўлади. Асосий хўжайинлар эса ўзи ўлган ёки сўйилган молларнинг эхинококк пуфаги билан зарарланган орган ва тўқималарини ёйиш оқибатида касалланадилар. Паразитнинг вояга етиши учун 42-64 кун етарли бўлиб, етук формаларнинг ҳаётийлиги итлар организмида бир йилгача давом этади.
Клиник белгилари. Эхинококкоз қоракўл қўйларида сурункали оқимда кечиб, йиллаб давом этади. Клиник белгилар эхинококк пуфакларнинг жойлашган ўрни, унинг миқдори ва тараққиёти даражасига боғлиқ бўлади. Жигар шикастланганда, ҳайвон ориқлайди, отардан ортда қолади, кўринарли шиллиқ пардалар сарҳаяди, юпқа ёғ пардалик ич ўтиши кузатилиб, жигарнинг катталашуви, кўп касалланиши, дамлаш (тимпания) ва кавшашнинг сустлашуви қайд этилади.
Ўпка зарарланганда эса, умумий ўзгаришлардан ташқари, нафаснинг сиқилиши-ҳансираш, давомли қуруқ йўтал, перкуссияда ўтмаслашув, эшитган (аускультация) да шикастланган бўлакларда везикуляр нафаснинг сустлашуви ёки умуман йўқлиги сезилади. Пуфак бош мияда жойлашган ҳолларда эса асабий бузилишлар – довдираб юриш, ўз ўқи атрофида каби ҳолатлар кузатилади.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Эхинококкозни асосан ценуроздан фарқлаш лозим. Ценуроз қўзғатувчилари фақат марказий асаб системасида – кўпроқ бош мияда, баъзан эса орқа мияда жойлашади. Эхинококк пуфаклари эса турли хил орган ва тўқималарда, кўпчилик ҳолларда эса жигар ва ўпкада жойлашадилар.
Ценуроз касаллиги билан асосан 1-1,5 ёшгача бўлган моллар касалланади. Катталарида эса иммунитет пайдо бўлади. Шунинг учун вояга етган ҳайвонлар ценуроз касаллиги билан деярлик оғримайди. Демак, асосий эътибор жорий йил ва ўтган йилда тўғилган ёш молларга қаратилиши лозим.
Эхинококкоз билан касалланганда эса ҳайвонда ёшига боғлиқ бўлган иммунитетлик хусусияти бўлмайди. Ҳайвонлар ўзларининг бутун ҳаётлари давомида зарарланади ва инвазия тўплайдилар. Катта ёшдаги ҳайвонлар ёш молларга қараганда тез-тез ва кучли зарарланади. Ценуроз касаллиги секин ривожланади, зарарланган ҳайвон 3-6 ойдан кейин сўнг нобуд бўлади.
Ўз-ўзидан соғайиш ҳоллари камдан-кам кузатилади. Эхинококкоз эса йиллаб ривожланиб, субклиник формада кечади ва ўз-ўзидан соғайиш ҳоллари қайд этилади. Ценуроз касаллигидан барча ҳайвонлар, эхинококкдан эса айрим моллар нобуд бўлади. Бир ёки бир неча эхинококк пуфаги борлигига асосланиб диагноз қўйиш тавсия этилади.
Эхинококкознинг клиник белгилари диагноз қўйишда асос бўлолмайди. Шунинг учун эхинококкозни диагноз қилишда аллергик реакция қўйиш усулидан фойдаланилади. Бунинг учун эхинококк пуфакларидан стериллаб олинган суюқлик намуналари тери остига юборилади.
Аллергик диагностика қилишда энг самарали аллерген бўлиб, эхинококк пуфагидан олинган суюқликни 3-4 кун давомида 3-4 даражадаги совуқда сақлаб, 3% ли водород II оксиди таъсирида сколекслари ўлдирилган аллерген асос ҳисобланади. Шунингдек, аллергик реакция учун эхинококк суюқлигига 1% ли карбол кислотаси қўшиб фойдаланиш ҳам мумкин.
Аллергенни 2-5 граммли шприц ва ингичка игна ёрдамида 0,15-0,2 мл миқдорда дум ости бурмасининг териси орасига юбориш қулай усул ҳисобланади. Реакция натижасида 2-3 соат ўтгандан кейин ҳосил бўлган ғурра-шишчанинг энини ўлчаш орқали маълум қилинади. Қабул қилинган стандарт бўйича қўйларда ғурра 2 см гача бўлса – салбий, 2,1 см дан 2,4 гача бўлса – шубҳали, 2,5 см ва ундан ортиқ бўлса – ижобий ҳисобланади. Реакциянинг аниқлиги 95% гача бўлади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish