Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet14/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Қорамол диктиокаулёзиқорамолларнинг сурункали гельминтоз касаллиги бўлиб, Dictyocaulidae оиласига мансуб нематода Dictyocaulus viviparus ҳайвонларнинг бронх ва кекирдакларда паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. D.viviparous эркакларининг узунлиги 17-43 мм гача, эни 0,4-0,7 мм, дум қисмида кутикуляр бурсаси бўлиб, унда бир-бирига боғлиқ ҳолда жойлашган қовурғалари бор. Сарғиш-қўнғир рангли иккита спикуласи мавжуд, уларнинг узунлиги 0,22-0,27 мм ва эни 0,048 мм, рулегининг узунлиги 0,06-0,08 мм хоначали ячейка тузилишда бўлади.
Урғочиларининг узунлиги 23-58 мм бўлиб, эни 0,4-0,6 мм, жинсий тешиги танасининг ўрта қисмида жойлашган. Элипссимон шаклдаги тухумларининг узунлиги 0,085 мм ва кенглиги 0,051 мм бўлади. Тухумнинг ичида шаклланган личинкалари бўлади.
Эпизоотологияси. Қорамол, айниқса, бузоқ диктиокаулёзи ҳамма жойда тарқалган. Инвазия ташувчи касал моллар ва паразит личинкаларининг ташқи муҳит тўплаган жойи турли ёшдаги моллар учун касаллик манбаи ҳисобланади. Бузоқлар кўпинча яйловларда, айрим вақтларда эса асраш шароити ноқулай бўлган молхоналарда ҳам касалланади.
Личинкалар ахлат билан бирга ташқи муҳитга тушгандан кейин ривожланиб, инвазион даврига етилади. Лекин улар ҳайвон организмига тушиш учун тезакдан ҳоли бўлиши керак. Ёмғир сувлари туман ва шудрингдан ҳосил бўлган сув томчилари личинкаларни ахлатдан тозалайди.
Айрим олимларнинг текширишларига кўра, диктиокаулюс личинкалари олдинга қараб ҳаракат қилиб, 0,5 метргача оралиқни босиб ўтади, бошқа олимларнинг фикрича, личинкалар яйловга турли хил хашаротлар ёрдамида (капрофаглар) тарқалади.
Ташқи муҳитда намлиги етарли камерада личинкалар 18-24 даража ҳароратда 3-4 ҳафтагача, 10-14 даражада эса 2-3 ойгача яшай олади. Биринчи босқич личинкалари 12 даражада музлатилганда 24 соат давомида ҳалок бўлади, лекин 3-босқич личинкалари 17 даража совуқ ҳароратда 3 кундан сўнг нобуд бўлади.
Клиник белгилари. диктиокаулёз касаллигининг биринчи ва доимий белгиси касалланган молнинг йўталишидир. Касаллик бошланишида ҳайвон унча кучли йўталмайди., қуруқ йўталади, кейин эса тез-тез ва ҳўл йўталади, бурнидан шиллиқ модда оқади. Иштаҳаси пасаяди ёки мутлақо йўқолади. Ҳайвон ориқлайди, бўшашади, подадан ортда қолади, кўп ётадиган бўлиб қолади.
Баъзан молнинг тана ҳарорати 39,5-40 даражага кўтарилади, нафас олиш тезлашади. Аускультация қилганда (эшитиб кўриш), ҳўл, хириллаган товуш перкуссияда (уриб кўрганда) 8-9-қовурға оралиғидаги ўпка атрофидан бўғиқ товуш эшитилади.
Касаллик оғир кечганда, гипергликемия ва гипофосфатемия кузатилади, баъзи ҳайвонлар қонида сут кислотаси кўпайиб кетади, касаллик енгил кечганда эса фақат гипофосфатемия кузатилиши мумкин. Бронхопневмония асоратидан кейин гипофосфатемия кузатилади. Бу вақтда қанд моддаси кескин камайиб, сут кислотаси кўпаяди. Диктиокаулёз йирингли пневмония билан шикастланса, касаллик янада оғирроқ кечади. Бу ҳол кўпинча ҳайвоннинг ўлими билан тугайди.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Диктиокаулёзни лабораторияда текширганда, қорамолларнинг тўғри ичагидан олинган тезак намунаси Вайда ёки Берман – Орлов усулида диктиокаулюс личинкаларининг бор ёки йўқлигига қараб аниқланади. Диктиокаулёз билан оғриган молларда D.viviparus личинкаларни учратамиз. Бу личинкаларнинг узунлиги 0,31-0,36 мм ва эни 0,016-0,018 мм бўлади. Личинка танасининг ўрта қисми доначалар билан тўлган, бош ва дум қисмлари эса бундай тузилишга эга эмаслиги учун у оқиш рангда бўлади. Бир томонга букилган ҳолда ҳаракат қиладиган бу личинкаларнинг уст томони бир ёки икки қават пўст билан ўралган бўлади.
Даволаш ва олдини олиш тадбирлари.
Нилверм – оғиз орқали – 15-20 мг/кг миқдорида юборилса, тери остига эса 7,5-10% ли стерил эритма ҳолида 10 мг/кг миқдорида қўлланилади.
Альбендазол – 5-10 мг/кг, камбендазол – 40-50 мг/кг, фенбендазол – 2,5% ли суспензич ҳолида 7,5-10 мг/кг, фебантол (ринтал) – 7,5-10 мг/кг миқдорида оғиз орқали юборилади.
Фенотиазин, мис купороси ва ош тузи аралашмасини қўлланиши ҳам яхши самара беради.
Қорамолларда диктикаулёзнинг олдини олиш тадбирлари умумий ва махсус чоралардан иборат бўлиб, у инвазияни тўла йўқотишга мўлжалланган. Бузоқ диктиокаулёзига қарши курашишни хўжаликда зоогигиеник шароитни яхшилашдан, яйловда боқиш, озиқлантириш ва суғоришни тўғри ташкил этишдан бошлаш лозим.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish