Овқат қўшимчаларидан фойдаланиб консервалаш истеъмол қилишга тайёр маҳсулотнинг сақланиш муддатини бир неча марта узайтиришга имкон беради. Консервалашнинг бу тури чекланган ҳолда ва иссиқлик ишлови бериш билан аралаштирилган ҳолда қўлланилади.
Ҳозирги вақтда асептик консервалаш фаол ривожланмоқда, унда суюқ ва пюресимон маҳсулотлар аввал махсус ускуналарда жуда қисқа вақт (одатда 1 ... 2 минутдан ортиқ эмас) давомида юқори ҳароратда стерилланади, кейин совутилади ва илгаридан стериллаб қўйилган герметик ёпиладиган идишларга жойланади. Асептик консервалаш ёрдамида олинадиган консерваларнинг сифати оддий стерилизациялашга нисбатан анчагина юқори бўлади.
Консервалар учун мўлжалланган идишлар ҳам анчагина мукаммаллашмоқда. Тунуканинг янги турлари (электролитик йўл билан қалайлаб оқартирилган табақалаштирилган қобиқли, хромланган) ни қўллаш билан бирга юпқа алюминий ва алюминий қотишмаларидан фойдаланиш ҳам кенгаймоқда. Консерваларнинг кўпгина турларини қадоқлаш учун полимер (синтетик) материаллар, шу жумладан, тасмали турлари кенг қўлланилмоқда. Металл ва шиша идишларнинг ҳам тузилиши сезиларли такомиллашганки, бу консерва ишлаб чиқариш ускуналарининг унумдорлигини сезиларли оширишга, шу билан бирга истеъмолчилар учун қулайликлар яратишга имкон беради.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган турли-туман консервалар гўштли, сутли, балиқли, сабзавотли, мевали, аралаш консерваларга ва шарбатларга ажратилади.
Шарбатлар. Шарбатлар – янги мевалар, тар мевалар ва сабзавотлардан олинадиган ичимликлардир. Шарбатлар тайёрланган (одатда, майдаланган) мевалар ва тар меваларни пресслаш орқали олинадиган тиниқ шарбатлар ва олдиндан қирғичдан ўтказилган мева ва сабзавотлардан олинадиган эти аралаш шарбатларга бўлиниб, витаминлар ва минерал моддаларга бой бўлади. Таркиби ва ишлаб чиқариш услубига кўра шарбатлар табиий (бир турдаги мева ёки сабзавотлардан иборат ва бошқа моддалар қўшилмаган), тўпланган (бир неча хил шарбатлар аралаштирилган), ширинлаштирилган (шакар ёки шакар қиёми қўшилган), газланган (карбонат кислота билан бойитилган), концентрацияланган (қуюлтирилган) бўлади. Консервалаш усулига кўра шарбатлар пастеризацияланган (ёки стерилизацияланган), музлатилган, кимёвий моддалар (овқат қўшимчалари) билан консерваланган, бижғитилган ва спиртланган (виночилик саноати учун ярим тайёр маҳсулотлар) бўлади. Шарбатлар витаминлар манбаи, хусусан, С витамини ва β-каротинга ҳамда овқат толаларига бой (эти аралаш шарбатларда) эканлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
Музлатилган мевалар, тар мевалар, сабзавотлар ҳам консервалар сирасига киради.
Болалар овқатланиши учун консервалар асосан пюресимон ва гомогенизланган кўринишда ишлаб чиқарилади.
кристалланади..
Do'stlaringiz bilan baham: |