72-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликларининг белгиланган тартибда корхоналар, муассасалари ва ташкилотларга махсус мақсадлар учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган фаолият тақиқланади.
Давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият тақиқлаб қўйилади.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
1. Ер кодексининг ушбу моддасига биноан “Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар”нинг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳамда шарҳланиши катта аҳамитга эга. Республикамизда мазкур тоифа ерлар экологик, илмий, маданий, тарихий. Туристик ва соғломлаштириш аҳамиятига ҳуқуқий ҳолати ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш”, “Муҳофаза этиладиган табий худудлар”, Ер кодекси”, Тирзм тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Мазкур категория ерлари давлат ҳокимияти органларининг қарорига асосан берилиши мумкин бўлиб, у асосан қуйидаги мақсадларда фойдаланади.
-инсон саломатлиги учун, экалогик мувозанатни сақлаш учун ва барқарор ижтимоий иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона ва уни ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
-жонли табиатнинг турлари ва генетик фонди бойлигини сақлаб қолиши;
-экология тизмлари лондшод ва ноёб табиат объектлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш;
-экология хавфсизлигини таъминлаш;
-табиат объектлари билан боғлиқ маданий меросни асраб қолиш мақсадида фойдаланилади.
(Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 3-моддаси)
Шу нуқтаи назарда олганда, мазкур моддани шархлаш, нанафақат ҳуқуқий балки иқтисодий ва экологик ахамиятга хам эгадир.
Табиатни муҳофаза-қилиш мақсадларига мўжалланган ерлар бошқа котегория ерларига нисбатан тарихий маданий ва экологик ахамиятга эга бўлиб, у табиатни бебаҳо бойлиги сифатида тирик мавжудотлар яшаши учун экологик шароитни таъминлаб, ҳайвонот ва усимликлар дунёсини кўпайишини таъминлайдиган манбадир.
2. Зеро, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерларни асраш улардан оқилона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш фақатгина тарихий ёки маданий эхтиёжларини қондиришгагина эмас, балки катта экологик аҳамиятга ҳам эгадир. Чунончи, мавжуд ерлар турли-туман ҳайвонлар ва ўсимликларни кўпайтириш Билан бир қаторда, уларни қирилиб кетмаслигини олдини олишда, туризм ва иқтисодиётни ривожлантиришда улкан ҳисса қўшадиган, алоҳида мухофаза қилинадиган табий худудлар бўлиб ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур категория ерлари санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекрацион, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини қўриқлаш, туристик, эстетик ва бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Шунинг учун республикамиз Олий мажлиси сессияларида қабул қилинган “Табиатни мухофаза қилиш”, “Мухофаза этиладиган табий худудлар”, “Ўсимлик дунёсини мухъофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Хайвонот дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Туризм тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги Ер кодекс ива бошқа қонунлари бутун жамият аъзоларига табиатни муҳофаза қилиш соҳасида тегишли маъсулият юклайди.
3.Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўжжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш алоҳида хусусиятга эгадир. Шунингдек, ушбу категория урларини давлат кадастр юритиш табтиби ҳам эътиборли ахамиятга эга.
Шунинг учун ҳам мазкур категория ерларининг кадастр юритиш тартиби, Вазирлар Махкамасининг бир қатор Қарорлари асосида тасдиқланган: низомларида жумладан, давлат ер кодастри тўғрисидаги 31 декабр 1998 йил №-543сонли; Давлат сув кадастри тўғрисидаги 1998 йил 7 январ №11-сонли; Давлат ҳайвонот дунёси кадастр тўғрисида 5 сентябр 2000 йил №-343 сонли; Даввлат ўсимликлар дунёси кадастри тўғрисидаги 15 ноябр 2005 йилги ҳамда Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 10 март №-104 сонли қарори билан тасдиқланган, ҳамда 2005 йил 1 апрел № 95 сонли Вазирлар Махкамасининг тахрирдаги “Мухофаза этиладиган табий худудлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомлари ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинади.
4. Жумладан, “Мухофаза этиладиган табий худудлар тўғрисида”ги Қонунни III-бўлими 18-20 моддаларида “Давлат кўрикхоналари” уларни ташкил этиш режими ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти каби масалалар, IV-бўлими 21-22 моддаларида” Мажмуа (локдшорт) бугертма қўриқхоналарини ташкил этиш ва унинг режими, 5-бўлими 23-25 моддалари “Табиат боғларини” ташкил этиш унинг худудлари, режими аниқ кўрсатилган.
Шунингдек, 6-бўлим 26-28-моддаларида “Давлат табиат ёдгорликлари” уларнинг турлари, худудлари ва аниқ режими ўз аксини топган.
7-бўлимида, эса “Мухофаза этиладиган ландшафтлар”, жумладан уларнинг турлари, курорт табиий худудлар ва уни режими, рекреция зоналари ва режими, сувни мухофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг хосил бўлиш зоналари, уларнинг режими батафсил ёритилган. (35-41 моддалар).
Қонуннинг 9-бўлим “Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган худудлар” масаласи бағишланган бўлиб унинг турлари, режими каби ҳолатлари батавсил ёритилган.
Мазкур категория ерларидан фойдаланишни бошқариш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси белгилайдиган идоралар томонидан табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган Низом асосида олиб борилади.
5. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўжжалланган ерлар фойдаланиш ва берилиш нуқтаи назаридан қуйидаги хусусиятларига эга:
-биринчидан; ушбу тоифадаги ерлар ўзига бир неча турдаги алоҳида муҳофаза этиладиган табий ҳудуд ерларини ўз ичига олади;
-иккинчидан; табиатни мухофаза қилиш мақсадларга мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан кам хосилдор ерлар бўлиши мумкин;
-учинчидан; мазкур котегория ерлардан фойдаланувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда ҳам фарқ бўлиши мумкин;
-тўртинчидан; ушбу тоифа ерларда қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари ҳар қандай ишларни бажариш ва олиб бориш тақиқланади.
6. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табий муҳитда яшаш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шу маънода, фуқаролар нафақат шарҳланаётган моддада кўрсатилган давлат қўриқхоналари, миллий вадендрология боғлари, ботаника боғлари ерларидан балки бутун муҳофа этиладиган табий ҳудудлар ерларидан жонли табиат объектларидан:
-уларнинг қайта тикланиш қобилиятини сақлаш;
-уларнинг хилма-хил турини ва тўдаларининг барқарорлигини сақлаш;
-атроф табий-муҳитнинг биологик жиҳатдан ифлосланишига йўл қўймаслик шарти билан фойдаланишлари лозим.
7.Такидлаш жоизки, мазкур модданинг иккинчи бандига асосан, давлат кўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, батаника боғлари, закахниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият, яъни мазкур категориядаги ерлардан фойдаланиш тартибини бузишга қаратилган ҳар қандай харакат тақидлаб қўйилади.
8. Мазкур котегориядаги ерларнинг, хусусан қўриқхона, заказник ва ҳалқ хиёбонларининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳафаза қилиш уларнинг нодир ва тугаб бораётган турларини сақлаб қолиш, сонини кўпайтиришда қўриқхоналар ва уларни ерлари аҳамияти каттадир. Шу мақсадда, республикамизда қўриқланадиган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектардан ортиқ бўлиб, алоҳида қўриқланадиган 11 та табий-худудий объект, шу жумладан 9 та қўриқхона бўлиб, 3 таси-тоғда, 3таси-дарё қайиридаги тўқайда ва 3 –таси чўл ландшафтларида жойлашган. Булар Чотқол тоғ-ўрмон, Пайғамбаророл, Қизилқум, Бодайтўқай, Нурота, Зарафшон, Ҳисор, Вардонзи, Қўмитан, Китоб қўриқхоналаридир.
Қўриқхоналардан ташқари камайиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида 10га яқин заказниклар барпо этилган. Масалан: Тошкент вилоятидаги Оқбулоқ заказничи, Чотқол тизмаси тармоқларида Оқбулоқ сойи ҳавзасида жойлашган бўлиб, майдони 12,5 минг гектордан ортиқ, унинг худудуида оқ тирноқ айиқ, тўнғиз, марказий Ўрта Осиё эчкиси, бўрсиқ ва тош сувсари муҳофаза қилинади. Бухоро вилоятидаги ташлама сувларидан ҳосил бўлган кул асосида ташкил этилган тўдақўл заказгида (майдони 30 минг гектар) қишловга учиб келувчи йирик қўшиқлардан –ўрдак, ғоз, бир қозон, оқ қуш қўриқланади. Денгиз кўл заказнигида ҳам (8620гектар) сув қушлардан ўрдак, ғоз, қоровой, фламинга (қизил ғоз) кабилар ҳимоя остига олинган.
Хоразм заказнигида (майдони 11 минг гектар) қўл ва сув қушлари ҳамда сутэмизувчи ҳайвонлардан тўнғиз, шақол, тулки, бўрсиқ қўриқланади.
Энг жанубий-қўқитанг заказнигида эса (майдони 43 минг гектар) морхўр, Бухоро тоғ қўйи, бургут каби ҳайвонлар билан бирга дунё аҳамиятига нолик ажойиб археологик ёдгорлик-Зарауткамар қоя ёзувлари ҳимоя қилинади.29
9.Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерларнинг иш тартибини бузганлик учун маъмурий, жиноий ва ўзга хил жавобгарлик шакллари қуйидаги ҳолларда келиб чиқиши мумкин:а
а) мазкур котегориядаги ерлардан ўз ўрнида фойдаланмасликда, уларни барпо эти шва уларни йўлга қўйиш лойиҳаларини талабларини бузганликда;
б) ушбу ерларда ман этилган хўжалик фаолияти билан шуғулланганликда;
в) мазкур тоифадаги ерларда фалокатларнинг экологик оқибатлари ва бошқа зарарли таъсирларнинг олдини олиш бартараф этиш чораларини кўрмаганликда;
г) ушбу котегориядаги ерлардан фойдаланиш талабларини бузганликда;
д) мазкур ерларнинг чегарасини ўзбошимчалик Билан ўзгартирганликда, бундай ерларни бошқа эҳтиёжлар учун ўз хохишига ажратиб, берганликда айбдор бўлган шахслар маъмурий, жиноий, интизомий, фуқаролик жавобгарлик турларига тортиладилар.
Бунда корхона муассаса, ташкило, ўзга юридик ва жисмоний шахслар табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан нотўғри фойдаланиш ва улар тўғрисида қонун ҳужжатларини бузиши орқали етказган зарарларни ўрнини амалдаги қонунларда белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашга мажбурдирлар.
10. Шарҳланаётган муддатга асосан, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерларнинг Яна бир ҳусусиятларидан бири, ушбу категория ерларга нисбатан солиқ масаласидир.
Мазкур категория ерлар қўриқхоналар, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказчиклар, табиат ёдгорликлари учун фойдаланганлиги ва улар жойлашганлиги ҳамда, ушбу ерлар фақат давлат ва жамият манфаати мақсадида алоҳида мухофаза этилиши сабабли ҳам маълум солиқлардан озод этилади.
Ушбу котегория ерлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 101-моддасини 3-қисмига биноан солиқ солинмайдиган участкалари жумласига киритилиши ҳам уни асосий ҳуқуқий хсусиятларидир.
11. амалдаги Қонун ҳужжатларига кўра, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан нотўғри ва уларни мухофаза қилиш талабларини бузганлик учун юридик жавобгарлик белгиланади.
Интизомий жавобгарлик кўриқхона, миллий ва дендрология боғлари ботаника боғлари. Заказниклар, табиат ёдгорликлари мавжуд ерлар белгиланган тартибда берилган корхона, муассаса, ташкилот рахбарлари томонидан шу корхонада ишлайдиган ёки уни мухофаза қилиш тартибини бузганлик учун белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик эса ушбу категория ерларига етказилган маълум зара асосида, ерга зарар етказганлик юридик ва жисмоний шахс томонидан қопланишини зарур.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан нотўғри фойдаланиш, мухофаза қилиш қоидалари ва уларни ҳуқуқий табиятини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 64-моддасида “Тарих ва маданият ёдгорликларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш”, 82-модда “Алоҳида мухофаза этиладиган табий ҳудудлар тартибини бузиш” каби ҳолатларни бузганлик учун белгиланади.
Шунингдек, ушбу категория ерларини мухофаза қилиш талаблари ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик масаласи Жиноят кодексининг 204-моддасига асосан белгиланади.
Хуллас табиатни мухофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан оқилоно фойдаланиш ва мухофаза қилиш ушбу категория ерларини асрашга, унда экологик хафсизликни таъминлашга ва ушбу соҳадаги қонун талабларини мустахкамлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |