Збекистон республикаси


-БОБ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН



Download 2,36 Mb.
bet98/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

9-БОБ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН
ҲУДУДЛАРНИНГ ЕРЛАРИ


71-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган
ҳудудлар ерларининг таркиби


Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари жумласига қуйидагилар киради:
1) табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
2) соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
3) рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар.
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерларини бошқа тоифага ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

1. Шарҳланаётган моддага асосан, “Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерларининг ҳуқуқий тартибга солиниши катта аҳамиятга эга. Мамлакатимиздаги ушбу категория ерлари экологик, илмий, маданий, эстетик, соғломлаштириш ва муҳофаза этиш аҳамиятига эга бўлиб, 202,3 минг гектарни ташкил этади.


Мазкур категория ерлари асосан берилиши мумкин бўлиб, у асосан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади. “Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари”, асосан : экологик-социал мақсадларда, яъни, табиат бойликларини кўпаётириш ва уларни тиклаш, соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни муҳофаза қилишга, улардан оқилона фойдаланишга ва ҳар доим тиклаб боришга қаратилгандир.
2. “Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари”дан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессияларида қабул қилинган бир қатор экологик ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади. Масалан : “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 2- моддасида Табиатни муҳофаза қилиш объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектлари аниқ кўрсатилган бўлиб, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси ифлосланишидан, бузилишидан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, оқилона фойдаланмасликдан муҳофаза этилиши лозим.
Давлат қўриқхоналари, миллий, тарихий-табиий ва ёдгорлик боғлари, заказниклар, табиат ёдгорликлари, ботаника ва зоология боғлари, дендрария боғлари, шунингдек, халқаро Қизил китобга ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган хайвонлар ҳамда ўсимликлар алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектлари жумласига киради.
Курорт ва рекреацион жойлар, ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган жойлар (дарё водийлари, адирлар, тоғ ён бағирлари) нодир ва қимматбаҳо металлар конлари, сув объектларининг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза этиш жойлари (минтақалари, алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудларининг қўриқланадиган (бурер) жойлари, балиқчилик хўжаликлари жойлашган ерлар, ўрмонларни тақиқланган минтақалари ҳамда бошқа жойлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, халқаро шартномалар билан белгилаб қўйиладиган тартибда алоҳида муҳофаза этилмоғи керак.
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорлари билан алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари ва объектларининг ўзга турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1 апрель 2005 йил, № 95 сонли “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида”ги Низомига кўра мазкур категория ерларнинг алоҳида давлат кадастрини юритиш тартиби мавжуд бўлиб, ушбу Низом талаблари асосида ҳам амалга оширилади.
Шунингдек, мазкур қонунлар жумласига : “Сув ва сувдан фойдаланиш”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар”, “Ер ости бойликлари”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш”, “Ер кодекси”, “Ер кадастри”, “Ўрмон тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни ҳам киритиш мумкин.
3. Мазкур категория ерлари алоҳида хусусиятга эга бўлиб, ундан фойдаланиш, муҳофаза қилиш, бир тоифасидан иккинчи тоифасига ўтказишда, экологик , эстетик ва социал-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда алохида махусус ҳуқуқий тартибга эга бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ушбу соҳаларга оид масалалар, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган (ҳолатда) асосларда ўзининг қонунлари билан тартибга солинади.
4. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерларнинг ҳуқуқий асоси мавжуд бўлиб, 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунда ва 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ер кодекси”да батафсил ёритилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунининг 4 моддасига асосан : “Ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.
5. Шарҳланаётган модданинг 2-банди бевосита соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар деб,-номланиб у алохида ҳуқуқий тартибга эгадир. Бу категория ерларининг ҳуқуқий ҳолати “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар” тўғрисидаги қонуннинг VIII-бўлим, 35-36-37 моддаларида аниқ кўрсатилган. Бу категориянинг муҳофаза этиладиган ландшафтларининг турларига : курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари муҳофаза этиладиган ландшафтлар жумласига киради.
6. Ушбу модданинг 3-банди рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ҳуқуқий тартибга бағишланган. Бу категория ерлари туризм ва аҳолини оммавий дам олишни ташкил этиш учун қулай жўғрофий ва иқлим шароитига эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зоналари ҳисобланади.
Рекреация зоналари Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади.
7. Тарихий-маданий аҳамиятга эга молик ерлар “Ер кодекси”нинг 75 моддасига кўра, тарихий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданий ёдгорликларнинг тегишли муассаса ва ташкилотларга доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерларни тушуниш мумкин. Мазкур категория ерлари алоҳида ҳуқуқий тартибга ва муҳофазага эга.
Масалан : мамлакатимиз кўплаб тарихий обидалар, маданий ёдгорликларга эга бўлиб улар- Тошкент, Самарқанд, Хива, Бухоро, Шахрисабз,Термиз ва бошқа жойларда мавжуд.
“Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари табиатни муҳофаза этиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киради.
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларида уларнинг мақсад муддаосига зид фаолият тасдиқланади.
Юқорида айтиб ўтилган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартлари ушбу қонун ва ер тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси нормалари билан белгилаб қўйилади.
Давлат қўриқхоналари, давлат миллий боғлари ер учун ҳақ тўлашдан озод этиладилар. Алоҳида муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ер учун ҳақ тўлашдан озод этилишлари мумкин. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хўжалик фаолияти билан шуғулланилган ҳолларда ижара ҳақи ва ер солиғи ундириб олинади.
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари тортиб олинишига фавқулодда ҳолларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белиланган тартибда йўл қўйилади.
5. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари давлат мулки бўлиб ҳисобланади ва улар доим давлат муҳофазасида бўлади.
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идоралари амалга оширадилар.
Шунингдек, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш ҳам, шарҳланаётган модданинг асосий талабларидан биридир. Юқорида номи зикр этилган қонуннинг 48 моддаси талабларига асосан :
Муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг иш тартибини таъмин этиш масалаларига доир корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқаролар, давлат идоралари ўртасидаги низолар суд ёки хўжалик суди томонидан қараб чиқилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги заҳиралардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларига доир низолар ер, сув, ўрмон тўғрисидаги қонунларда, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муғофаза қилиши тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга доир муносабатлар билан боғлик мулкий низолар қонунларда белгиланган тартибда ҳал этилади.
6. Шарҳланаётган модда талабига асосан : алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари ва уларни бошқа ҳолатлар билан боғлиқ масалалари учун юридик жавобгарлик ҳам кўрсатилган.
Амалдаги “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 64-82 -моддалари ва “Жиноят кодекси”нинг 204 –моддасига асосан “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгиланган.
Хуллас, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларининг мамлакатимиз учун нақадар катта аҳамияти бўлиб, улар халқимизнинг такрорланмас бойлиги бўлиб, иқтисодий, тарихий, эстетик, экологик ҳамда географик аҳамиятга эгадир.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish