Збекистон республикаси


-модда. Рекреация мақсадларига



Download 2,36 Mb.
bet101/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

74-модда. Рекреация мақсадларига
мўлжалланган ерлар


Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун тегишли муассасалар ва ташкилотларга берилган ерлардир.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишга ҳалақит берадиган фаолият тақиқланади.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

1. Бозор иқтисодиёти шароитида рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш, асраш ва уларни муҳофаза қилиш катта иқтисодий ва экологик аҳамиятга эга.


Амалдаги қонунларимизга асосан эса, рекреацион ерлардан фойдланиш ва унга мўлжалланган ерларни ҳуқуқий тартибини белгилаш долзарб масаладир. Шарҳланаётган моддага асосан рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларни ҳуқуқий моҳияти, мазмуни ва вазифаларини кенгроқ тушуниш ҳамда билиб олиш ҳуқуқий аҳамиятга молик мақсадлардир.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар мамлкатимиздаги ер фонди тоифалари турларидан бири бўлиб, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун тегишли корхона, муассаса, ташкилотларга ушбу мақсадлар учун белгиланган ерлар киради.
Мазкур ерлар нақадар экологик эстетик ва иқтисодий аҳамиятга эгаб бўлиб асосан икки масадда фойдаланилади. Мазкур модданинг 1-бандига биноан:

  1. Аҳолининг оммавий дам олиши учун ажратилиши ва мўлжалланган ерларга;

  2. Туризмни ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун мўлжалланган, ажратилган ва берилган ерлардир.

2. Шунингдек рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар амалдаги “Ер кодекси” ва “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунларга асосан фақатгина кўрсатилган юқоридаги икки мақсадда қонун асосида берилади.
Шарҳланаётган модданинг 2—бандига биноан, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишга халақит берадиган фаолият таъқиқланиши эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунга асосан: туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жўғрофий ва иқлим шароитларига эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зоналари ҳисобланади.
Рекреация зоналари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қарорлари билан ташкил этилади. (38-модда)
Шунингдек, мазкур қонуннинг 39-моддасига асосан:
Рекреация зоналари табиий объектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига қараб турли режимга эга участкаларга бўлиниши мумкин.
Рекреация зоналарида қуйидагилар тақиқланади:
Кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти;
Дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
Заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш;
Харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;
Жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш.
Зеро, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда олиб бориладиган тадбирлар ва ўтказиладиган барча тадбирлар, Ўзбекистон Республикасининг 20 август 1999 йилда қабул қилинган “Туризм тўғрисида”ги қонун талабларига ҳам мос бўлиши керак.
Мазкур категория ерларда олиб бориладиган барча фаолиятлар шунигдек “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига қарши бўлмаслиги шарт ва зарур.
3. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ўз моҳият ва мазмуни нуқтаи назаридан, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига кириб, улар алоҳида муҳофаза этилиши лозим.
Чунки, мазкур ерлар ўз моҳиятига кўра туризм ва аҳолини дам олиши учун фойдаланиш ҳолатига эга бўлади.
Шунинг учун ҳам, туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жўғрофий ва иқлим, экологик шароитларига эга ҳудудлар рекреация тегралари деб эътироф этилади.
Рекреация тегралари давлат ҳокимияти маҳаллий идораларининг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномасига биноан қабул қилинган қарорлари билан ташкил этилади.
4. Ушбу модданинг 3-банди талаби шундан иборатки, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”, “Туризм тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиб қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари эса, меҳнат, фуқаролик, маъмурий ва жиноят кодексларида кўрсатилган тартиблар асосида қўлланилади.
Демак, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш мамлакатимизнинг туризм ва аҳолининг оммавий дам олиш билан боғлиқ масалаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, туризм ва аҳолининг оммавий дам олиши билан боғлиқ иқтисодий, маданий, экологик вааа географик муносабатларни давр талаби асосида, ечими, ҳамда хусусиятларини ўзида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish