Збекистон республикаси


-БОБ. ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ



Download 2,36 Mb.
bet106/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

11-БОБ. ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


79-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни ва тартиби


Ерларни муҳофаза қилиш улардан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик оборотидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари таркибидан ерларнинг асоссиз равишда олиб қўйилиши олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва бошқа тадбирлар тизимини қамраб олади.
Ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар (экотизимлар) тариқасида, уларнинг зона ва минтақа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда атрофлича ёндашиш асосида амалга оширилади.
Ерлардан оқилона фойдаланиш тизими табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш тарзида бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, геология жинсларига ва атроф муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказишни чеклашни назарда тутиши керак.
Ерларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар:
ҳудудни оқилона ташкил этадилар;
тупроқ унумдорлигини, шунингдек, ернинг бошқа хоссаларини тиклайдилар ва оширадилар;
ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;
қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;
ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қиладилар;
бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар;
ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар.
Давлат органлари ерларни муҳофаза қилиш юзасидан республика дастури ва ҳудудий дастурлар доирасида зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ердан оқилона ва самарали, илмий асосланган тарзда фойдаланиш заруратини энг аввало унинг инсон ҳаётида тутган ўрни, аҳамиятлилик даражаси билан баҳолаш мумкин. Ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси бўлишдан ташқари юридик шахслар учун операцион базис, фуқаролар учун эса яшаш макони, кўп жиҳатдан уларнинг ижтимоий меҳнатини ташкил этиш асоси вазифасини бажаради. Ердан оқилона фойдаланиш фуқароларнинг турмуш даражасини оширишга, фаровонлигини кўтаришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ер мамлакатнинг келажагини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикасининг ер, экология қонунчилиги тизимида ердан оқилона фойдаланиш ҳамда ернинг давлат томонидан муҳофаза этилишига оид кўплаб нормалар ўз ифодасини топган. Ушбу нормаларни қонунчиликда белгилаш зарурати айниқса мамлакатимизда аҳоли сонининг кундан кунга кўпаяётганлиги, ишлаб чиқаришнинг жадал суръатлар билан ўсиб бораётганлиги, бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан давлатнинг ерга оид сиёсатида муҳим ўзгаришлар юз берганлиги билан изоҳланади.


Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ҳамда Адлия вазирлигида 2001 йил 26 апрелда 1029 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Назорат органлари томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги № ПФ-3226 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда 2004 йил 11 мартдаги N ПФ-3406 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларида ҳам қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишнинг асосий талаблари ўз ифодасини топган.
Хусусан, “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда ерлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича қабул қилинган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш; ерлардан мақсадли ва асраб-авайлаб фойдаланишни, уларнинг унумдорлиги сақланиши ҳамда экология нормаларига риоя этилишини таъминлаб келаётган фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳудудий прокуратураларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 2-илова “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида”ги Низомида ҳам тартибга солинган. Ушбу Низомга мувофиқ, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади ҳамда уларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Қуйидагилар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади: 1) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси деб юритилади); 2) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси. 3) “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади; 4) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ, белгиланган тартибда қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
а) ерларни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар бажарилишини устидан назорат қилиш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
тупроқ унумдорлигини, шунингдек, ерларнинг бошқа хоссаларини қайта тиклаш ва ошириш;
ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишидан, ботқоқланишдан, қайта шўрланишдан, қуриб қолишдан, зичлашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, емирилишнинг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини буталар ва майда дов-дарахтлар, бегона ўтлар ўсишидан ҳамда ерларнинг техник ҳолати ёмонлашишининг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш;
агар бошқа усуллар билан тупроқ унумдорлигини тиклаш мумкин бўлмаса, унумсизланган қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш;
бузилган ерларни рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини ошириш;
ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
б) сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари учун ер ажратилиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
в) фойдали конларни қазиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон ерлари ва бошқа ерларнинг ушбу ишлар тугаллангандан кейин белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши устидан назорат қилиш;
г) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан:
табиий-иқтисодий шарт-шароитларга мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишларни, деҳқончиликнинг энг самарали ва оқилона тизимини жорий этиш;
ҳайдаладиган ер майдонлари сақлаб қолинишини таъминлаш;
мелиоратив жиҳатдан нобоп бўлган суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш, пичанзорлар ва яйловларга сув чиқариш ва уларни яхшилаш тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
д) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини ўлчаш.
Ерларни ҳудудий муҳофаза қилиш ўзида ер ҳудудидан оқилона фойдаланиш ҳамда ерларда асоссиз қўшимча антропоген ишлар олиб боришга йўл қўймаслик бўйича комплекс чора-тадбирларни қамраб олади. Ушбу функциянинг моҳияти хўжалик муомаласига имкон борича камроқ ер ҳудудлари жалб этилишида ифодаланади. Ерларни ландшафт муҳофаза қилиш илмий, экологик, тарихий-маданий, рекреацион, хўжалик нуқтаи-назаридан қимматли бўлган ер рельф жойлашувини сақлаб қолишини ифодалайди. Ерларни функционал муҳофаза қилиш унда ҳудудий-чегаравий база сифатида конкрет объектларни жойлаштиришини назарда тутади. Бугунги кунда давлатимизда аграр муносабатлар соҳасида ис­лоҳотлар амалга оширилаётган шароитда ер ресурсларини муҳофаза қилиш муам­мосига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолатини таҳлил қилишдан олдин ерларни муҳофаза қилиш, ерлардан фойдаланиш, ерларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш каби тушунчаларни таҳлил қилиш жуда муҳимдир. Чунки юридик адабиётларда ушбу терминлар ва тушунчаларга турлича ҳуқуқий баҳо берилган. “Ерларни муҳофаза қилиш” биринчидан, давлатнинг ерга оид сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида; иккинчидан, ер-ҳуқуқий муносабатларининг мустақил таркибий қисми сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2005 йил якунлари бўйича ҳисоботида ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишда ҳар бир тоифа ернинг ҳуқуқий режимига алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланган бўлиб, ҳар бир тоифа ерларнинг ҳуқуқий режимига бўлган эътиборнинг аҳамиятини оширади.
Табиий ресурсларининг муҳим таркибий қисми сифатида ерларни муҳофаза қилиш деганда, ерларнинг табиий ҳолатини тиклаш, яхшилаш, унумдорлигини ошириш, антропоген характердаги турли хўжалик таъсирларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизими тушунилади. Ерларни муҳофаза қилиш – ерларнинг ҳолатини сақлаш, тиклаш ва ерга зарар етказадиган антропоген таъсирларни олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимидир.
Шуни таъкидлаш лозимки, ерларни муҳофаза қилиш ўз навбатида ерлардан фойдаланиш тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Ўз навбатида ерларни муҳофаза қилиш ҳуқуқи ва ерлардан фойдаланиш ҳуқуқига бир-бирини тўлдириб турувчи ўзаро узвий боғлиқ икки категория сифатида қаралади.
Ерларни муҳофаза қилиш, улардан унумли фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ўз навбатида бир қатор хусусиятларга ҳам эгадир. Шунинг учун, ерлардан фойдаланиш деганда, ер ресурсларининг фойдали элементлари хоссаларидан жамият аъзоларининг турли ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар тизими тушунилади, деган хулосага келишимиз мумкин. Ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи – юридик ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ерга таъсир кўрсатиш асосида амалга ошириладиган фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш тизимидир. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидагиларни бажариши шарт:
1) ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
2) ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;
3) ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 79-моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш;
4) ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;
5) бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
6) фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ёки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;
7) фойдали қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига эгалик қилишга ва фойдаланишга ҳамда мулк этиб берилган (реализация қилинган) ер участкалари ҳудудидан ташқаридаги қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
8) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
9) бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ерлардан фойдаланиш асосида уларнинг органик тизимининг емирилиши, ёмонлашиши, минерал моддаларининг камайиши сифат кўрсаткичларига зарарли таъсир этади. Шунинг учун ерлардан фойдаланиш жараёнида фойдаланиш хусусиятларидан келиб чиқадиган қоида-талаблар ўрнатилади. Ушбу қоида–талаблар ердан фойдаланиш қоида-талаблари деб юритилади.
Ерлардан фойдаланиш ҳар бир жамият аъзосининг муҳим заруриятларидан бўлиб ҳисобланади. Шу боис ҳам ерлардан фойдаланиш тартиби, муддати тамойиллари мавжуд бўлиб, улар ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг асосини белгилайди.
Ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати деганда, ерларнинг ҳолатини яхшилаш, тиклаш ва ерларнинг ҳолатига таъсир этувчи антропоген омилларни олдини олиш, бартараф этиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида мустаҳкамланган қоида-талаблар тизимидир.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ерни муҳофаза қилиш ва ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчалари қатъий ажратилмаган ва фарқланмаган. Уларда ерни муҳофаза қилиш кенгроқ тушунча сифатида қаралиб, бу тизимга нафақат ҳуқуқий, балки бошқа ҳуқуқ билан боғлиқ бўлмаган ташкилий, иқтисодий, технологик тадбирлар ва воситалар ҳам киритилган. Бизнингча, илмий адабиётларда ва тегишли қонунчиликда ерни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий жиҳатларигина эътиборга олиниши лозим. Чунки бу фаолият билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий муносабатлар бошқа ижтимоий ва техник нормалар билан эмас, балки фақат ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинишлиги мақсадга мувофиқдир. Шундан келиб чиқиб, ерларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш деганда, ҳуқуқ нормаларида ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйиш, ер муносабатларида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳамда атроф табиий муҳит ва табиатнинг бошқа унсурлари билан ернинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиб, ундан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чоралар тизимини тушунмоқ лозим.
Ерларни муҳофаза қилиш деганда эса, ўз навбатида ерларнинг табиий органик ҳолатини тиклаш, уни турли эрозиялардан сақлаш, антропоген таъсирларнинг олдини олиш билан боғлиқ экологик, иқтисодий, техникавий чора-тадбирлар тизими тушунилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish