Збекистон республикаси


-модда. Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан



Download 2,36 Mb.
bet47/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

22-модда. Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан
доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши


Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсга ўтган тақдирда, ана шу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, уларни оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши давлат кадастри ва ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилиб, туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва шундан кейин ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олиниб, тегишли давлат ҳужжатлари берилади.

Ўзбекистон Республикаси ер қонунчилигида ерга нибатан етти хил шаклдаги ҳуқуқ белгиланган бўлиб, улар ичида доимий эгалик қилиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш ҳуқуқи ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлатнинг “ер”га доир сиёсати ўзига хос тарзда ривожланиб келмоқда. Бунда республикамизнинг бозор муносабатларига асосланган иқтисодий ривожланиш йўлини танлаганлиги сабабли ердан фойдаланишнинг янги шакллари вужудга келганлиги ва ривожланланганлиги, қолаверса мавжуд шаклларнинг ўзига хос хусусиятлар касб этганлиги диққатимизни жалб этади. Хусусан, шарҳланаётган моддада келтирилган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши масаласини ўзига хос тарзда талқин қилиш мумкин. Собиқ Иттифоқ даврида ерга нисбатан давлатнинг мутлақ мулк ҳуқуқи ўрнатилганлиги, фуқаролик муомаласидаги бошқа объектларга нисбатан ҳам хусусий мулкчиликнинг чекланганлиги сабабли ушбу масала ниҳоятда долзарб аҳамият касб этар эди. Бунда асосан ер участкаси юзасида жойлашган бино-иншоот ёки бошқа бирон бир тарздаги кўчмас мулкнинг бошқа шахсга ўтиши, яъни ерда жойлашган объектнинг мулкдори ўзгариши муносабати билан ушбу ер участкаси эгаси, фойдаланувчиси ҳам ўзгариши назарда тутилади. Кўриниб турибдики, шарҳланаётган моддада шахснинг ер участкаси ва унда жойлашган мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқлари бир-биридан алоҳида тарзда кўрилади. Шунга қарамай бири иккинчисига узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирининг вужудга келишини тақозо этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ерда жойлашган кўчмас мулк асосан ер участкасининг тақдирини ҳал қилади, яъни унга бўлган ҳуқуқни ва ушбу ҳуқуқ субъектини белгилайди.


Ер ҳуқуқи назариясида ушбу модда мазмунини талқин қилувчи кўплаб фикрлар учрайди. Уларнинг асосий қисмида шахснинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, унда жойлашган уйга, бино-иншоотга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг узвий боғлиқлиги масалаларига амалдаги модда мазмунидан келиб чиққан ҳолда назарий жиҳатдан ёндашилади. Тан олиш керакки, ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик ўрнатилиши муносабати билан шарҳланаётган модда бироз эскиргандек, унинг аҳамияти камайгандек туюлади. Қолаверса, ер участкасини хусусийлаштиришнинг имкони бўлса, яъни давлатда бундай тартиб йўлга қўйилганда ер участкаси ва ундаги бино-иншоотга бўлган ҳуқуқни, аниқроғи мулк ҳуқуқини комплекс тарзда кўриш мумкин бўлади. Аммо, мамлакатимизда ҳали турли йўналишларда фаолият юритувчи корхона, ташкилотларнинг (асосан фойда олишни кўзда тутувчи нодавлат юридик шахслари) бино-иншоотлари ҳамда фуқароларнинг уй-жойлари жойлашган ер участкалари тўлиқ хусусийлаштирилмаганлиги, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини амалга татбиқ этувчи механизмнинг тўлиқ ишга тушмаганлиги ушбу моддага нисбатан амалиётда эҳтиёж борлигини англатади.
Мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида ер участкаларини сотиб олиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш ёки мерос қолдириш ман қилинишига қарамай, ерга бўлган ҳуқуқлар сотилиши, ҳадя қилиниши, мерос қилиб қолдирилиши мумкинлиги белгиланган (16, 18-моддалар шарҳида батафсил баён қилинган). Шу сабабли шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида шахснинг уй-жойи ёки унга тегишли боғ-роғи сотилганда, ҳадя қилинганда ёки мерос қолдирилганда, ана шу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам бошқа шахсга ўтиши белгиланган.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини расмийлаштириш тартиби шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида ёритилган бўлиб, унда шахснинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш тартибига доир ер қонунчилигидаги умумий асосларга риоя қилинганлигини кўришимиз мумкин. Бунда энг аввало корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк мулкдорлари ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахслар билан тузилган шартномалар, тегишли қарорлар асосида ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Шундан сўнг ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари топширилади.
Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ишлари 2004 йилгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритган Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси (шу йили ушбу бошқарма ҳамда Ер ресурслари давлат қўмитаси негизида янги – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ташкил қилинган) томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 27 майда 736-сон билан давлат рўйхатига олинган “Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома билан тартибга солинади.
Таъкидлаш жоизки, ер участкалари бўлинадиган ва бўлинмайдиган, яъни Ер кодексининг 10-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган бўлиши мумкин. Ер участкаларини бўлишнинг имкони мавжуд бўлганда, уларнинг ҳар бирига нисбатан ҳуқуқлар алоҳида белгиланади ва расмийлаштирилади. Ер участкасини унинг янги эгалари томонидан бўлишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса, ушбу ер участкасининг бўлиниши тегишли туман (шаҳар) давлат кадастри ва ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилади ҳамда туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Шахснинг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олингач, унга Ер кодексининг 33–моддасида кўрсатилган давлат ҳужжатлари берилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish