2. Ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни давлат томонидан назорат қилинишини амалга ошириш
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг асосий вазифалари Ер Кодексининг 83-моддасида айтилган бўлиб, унда юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қонунчилик талабларининг риоя қилинишини англатади.
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишдан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишнинг давлат назорати Ер Кодексида белгиланган тартибда, жойларда давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Қонуни, 1988 йил 24 декабрда қабул қилинган ва 2000 йил 26 майда, 2000 йил 15 декабр, 2004 йил 30 апрел, 2006 йил 23 мартда ўзгартириш киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектларининг давлат назорати тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарлар ерларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга оширишда вазирликлар давлат инспекциялари, ушбу соҳада давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқи мавжуд давлат қўмиталари муҳим аҳамият касб этадилар.
Адлия Вазирлигида 2001 йил 26 апрель N 1029 сонли рақам остида қайд қилинган Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини координация қилиш тартиби тўғрисидаги Қонуни томонидан назорат қилувчи органларнинг тартиби ва кетма кетлиги тартибга солинган.
2005 йил 16 февраль №66 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори томонидан мустаҳкамланган Қонунда ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назорат қилиш шартлари ва тартиби белгилаб берилган.
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари ваколатлари Ер Кодексининг 84-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.
Ундан ташқари Шаҳарсозлик кодексининг 20-моддасида шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишни, шунингдек ер фондининг, жамоатчилик ва ишлаб чиқариш органлари объектларининг бутунлигини сақлашни таъминлаш назорат қилиш киритилган.
3. Ерларни эгаликка топшириш, фойдаланиш ва ижара, шунингдек ерларни шаҳар ҳудуди чегараларида олиб қўйиш, қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон-хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер майдонидан қатъий назар бундан истисно.
Ер Кодексининг 8-моддасида ерларнинг саккиз тоифаси ичида иккинчи ўринда аҳоли пунктлари ерлари (шаҳарлар, қишлоқлар) – шаҳар ва поселкалар ҳудудлари ташқарисидаги ерлар турибди.
Ер кодексининг 59-моддасида айтилганидек, шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари жумласига киради. Бу ерлар таркибига єуйидагилар киради:
1) шаҳар ва посёлка єурилиши ерлари;
2) умумий фойдаланишдаги ерлар;
3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ерлар;
4) дарахтзорлар эгаллаган ерлар;
5) саноат, транспорт, алоєа, мудофаа ва бошқа маєсадларга мўлжалланган ерлар;
6) алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари;
7) сув фонди ерлари;
8) захира ерлар.
Шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари (ҳокимиятлар), амалдаги қонунчиликка мувофиқ ерларни эгаликка бериши, фойдаланишга ва ижарага, шунингдек уларни шаҳар чегаралари доирасида олиб қўйишлари мумкин. Қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган ерлар бундан мустасно.
Шахар давлат ҳокимияти органларига уларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари сарҳадида ерларни бериш ва олиб қўйиш ҳуқуқи қуйидаги асосий норматив-ҳуқуқий актлар билан тартибга солинади:
Жойларда давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонун, Ер Кодекси, Давлат Ер Кадастри тўғрисидаги Қонун, Шаҳарсозлик кодекси, Фуқаролик Кодекси ва бошқалар
Do'stlaringiz bilan baham: |