Збекистон республикаси


-модда. Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни



Download 2,36 Mb.
bet36/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

12-модда. Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни


Ер тузиш ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ер тузиш истиқболга мўлжалланган, лойиҳалаш олдидан, хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик ер тузиш турларига бўлинади.
Истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан амалга ошириладиган ер тузишга қуйидагилар киради:
1) республика ва унинг минтақаларининг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш чизмаларини ишлаб чиқиш;
2) туманлар ва вилоятларнинг ер тузилиши чизмаларини ишлаб чиқиш;
3) тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқбол режаларини, республика миқёсидаги ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
4) алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашиши ва чегаралари белгиланишини асослаш.
Хўжаликлараро ер тузишга қуйидагилар киради:
1) жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, туманлар, шаҳарлар, вилоятларнинг чегараларини белгилаш;
2) ерларнинг жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларнинг ва мулкдорларнинг янги ер участкаларини ташкил этиш ҳамда мавжуд ер участкаларини тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;
3) янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;
4) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;
5) ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш;
6) янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, кўчкилардан, сув босишдан, захлашдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, радиоактив ва кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
7) барча ерларни рўйхатга олиш ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш;
8) ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
9) ерларни баҳолаш тадбирларини ўтказиш. Хўжаликлараро ер тузиш туманлар ёки бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари гуруҳларининг маъмурий чегаралари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари бошқа туманлар ёки шаҳар ва посёлкалар ҳудудига тегишли бўлган ҳолларда, уларнинг чегараларини ўзгартириш масалалари маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойнинг ўзида белгилаш тартибида ҳал қилинади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари тасдиқланганидан кейин натурага (жойнинг ўзига) кўчирилиб, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер участкаларининг чегаралари белгиланган намунадаги марза белгилари билан ажратилади.
Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни тўла реконструкциялашни ўз ичига олади.
Ички хўжалик ер тузиш тури лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан ер тузишнинг таркибий қисми бўлган муаллифлик назорати олиб борилади.
Ер тузиш тартибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
Ер тузиш таркибида топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника жиҳатидан, тарихий-маданий ва бошқа йўналишда текширишлар ҳамда изланишлар олиб бориш назарда тутилади.

Ушбу модда мазмунидан кўриниб турибдики, ер тузишнинг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишдир. Унинг ёрдамида ерлардан фойдаланишнинг қулай шароитлари ташкил этилди, ҳудудий, тармоқ, индивидуал (ички хўжалик) хусусиятлари ҳисобга олинади.


Ер тузишнинг негизида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, ердан фойдаланиш ва эгалик қилишнинг табиий қишлоқ хўжалик минтақаларига бўлинишини ҳисобга олиш ва барча шаклдаги ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари, ер мулкдорлари мақомининг ҳамда ер участкалари сифати ва жойлашган жойи бўйича ҳар хил бўлган ерларда хўжалик юритишнинг бир хил ва тенг шароитларини таъминлаш масалалари ётади. Ер участкаларининг миқдори (ўлчами), сифати, қиймат баҳоси ва жойлашган жойи бўйича ер солиғининг белгиланиши, ижара ҳақи тўлаш, қишлоқ хўжалик кооперативларининг пай жамғармасини белгилаш, шунингдек ер ажратиб беришдан хўжалик юритувчи субъектларнинг кўрган зарари ва нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича маълумотларни йиғиш ҳам ер тузишнинг асосий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ер тузиш ишларининг амалга оширилиши қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг замонавий шаклларини тадбиқ этиш, меҳнатнинг самарали услубларини белгилаш, алмашлаб экиш ва мелиорацияни қўллаш учун маълумотли асос бўлади.
Ер тузиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ер тузиш хизмати органларининг фаолиятини умумлаштирадиган бўлсак, улар умумдавлат, тармоқ, идоравий, хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик каби ер тузиш ишларини амалга оширади.
Умумдавлат ер тузиш ишлари амалга оширилганда ер ҳудудларининг асосий мақсадий фойдаланиш кўрсаткичлари аниқланади; ер заҳираларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг катта ҳудудий, мажмуа режалари ишлаб чиқилади; вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли жойларида ердан фойдаланишнинг бош алоҳида-алоҳида самарали усуллари ишлаб чиқилади ёки режалаштирилади ва истиқболлари белгиланади; ерларни яхшилаш (мелиорация қилиш), қайта тиклаш (рекультивация қилиш), сув ва шамол емиришига қарши кураш мақсадли дастурлари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари умумдавлат миқиёсида ер тузиш олиб борилганда тармоқлараро ерларни тақсимлашнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли режалари ва истиқболлари илмий асосларда ишлаб чиқилади. Бунда халқ хўжалиги тармоқларининг ер заҳираларига бўлган келгуси талаблари чамаланади, фойдаланилмаётган ва ёмон фойдаланилаётган ерлар аниқланади. Умумдавлат ер тузиш ишларида амалга ошириладиган тадбирларнинг ҳаммаси ердан фойдаланишнинг бош (ҳудудий) схемаларида ҳамда дастурларда ўз аксини топади.
Ер тузиш тармоқ (масалан, аграр мажмуа) ва идора (масалан, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) бўйича амалга оширилганда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ер участкаларини бириктириб бериш жараёни ва ердан фойдаланувчилар ва ер эгалари ихтиёрида бўлган ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, яхшилаш ва муҳофаза қилиш, экологик ҳолатини соғломлаштиришни таъминлашга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади.
Ҳар бир тармоқ ёки идора бўйича ўтказиладиган ер тузиш ўз хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Масалан, саноат корхоналари эҳтиёжи учун бериладиган ерлар бўйича олиб бориладиган ер тузиш ишлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериладиган ерлар бўйича олиб бориладиган ер тузиш ишларидан бир мунча фарқ қилади.
Ер кодексининг 12-моддасида ер тузиш ишларининг тўртта тури кўрсатилган: 1) истиқболга мўлжалланган; 2) лойиҳалаш олдидан; 3) хўжаликлараро; 4) ички хўжалик ер тузиши. Ер тузишнинг ушбу турлари бир-биридан ер участкаларининг жойлашган ҳудуди (мамлакат, вилоят, туман, шаҳар, хўжалик ва ҳ.к.), ер тузиш ишларини амалга оширишга асос бўладиган юридик ҳужжат (давлат ҳокимияти қарори, юридик ёки жисмоний шахсларнинг талабномалари), амалга ошириш муддати (истиқболли, лойиҳа олди, лойиҳадан сўнг ва ҳ.к.), хўжалик юритувчи субъектларга қаратилганлиги (хўжаликлараро ёки ички хўжалик) ёки қаратилмаганлиги (истиқболли, лойиҳаолди) ва бошқа жиҳатлари билан фарқ қилади.
Ер тузиш ишлари давлат бюджети ҳисобидан бажарилади. Қишлоқ хўжалик ерларини ташкил қилиш, ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, эрозияга қарши мелиорация тадбирларини молиялаштириш юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан бажарилиши мумкин.
Ер тузиш тартибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
Ер тузиш таркибида топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника жиҳатдан тарихий-маданий ва бошқа йўналишларда текширишлар ҳамда изланишлар олиб бориш назарда тутилади.
Ер тузишга тааллуқли бўлган ишларнинг бажарилишини ер тузиш жараёни деб юритилади. Ер тузиш жараёнида барча амалий, бир-бирига боғлиқ, бир-бирини тақозо этадиган процессуал ҳаракатлар бажарилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish