5. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга сотиш. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер кодексининг 19-моддасида белгилаб берилган. Жумладан, мазкур моддада айтилганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари:
деҳқон хўжалиги юритиш учун;
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;
жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам берилиши мумкин.
Фуқароларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
Ушбу мақсадлар учун ер участкаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрел №126 “ « Савдо ва хизмат доираларини улар жойлаштирилган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулкка бериш ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш тартиби тўғрсида”ги Қонуни билан белгилаб қўйилган.
Ер участкаларининг бошланғич нархи мазкур Қонунда айтиб ўтилганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мазкур Қарорнинг №1 ва 2 иловаларига мувофиқ ерларни комплекс равишда иқтисодий баҳолаш асосида белгиланади.
Бошланғич нархни белгилаш учун ер участкасининг нархи Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат архитектура қурилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ер қўмитаси томонидан ҳар кварталда аниқланадиган нархларнинг ўзгариши коэффициентига (индексига) кўпайтирилади.
Бошланғич нарх ўрнатилганда талаб ва таклифдан келиб чиқадиган кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.
Ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш ҳокимиятлар томонидан муҳандислик инфраструктуранинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктини фаровонлаштиришга жалб қилинадиган маблағларга кўра
Ер участкаларига дифференциялашган бошланғич нархларни ўрнатишда, жойлашган жойига, муҳандислик коммуникациялари, архитектура ва бошқа хусусиятлар, ҳудудлар чегараларига боғлиқ ҳолда зоналарга бўлинади ва зарур ҳолларда уларнинг қиймати лойиҳа институтлари билан биргаликда ер кадастрларини ва бир участкага бўлган харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Шартномаларни ёки савдо ва хизмат доираларини улар жойлаштирилган ер участкалари билан хусусий мулкка бериш шартларини ҳақиқий эмас деб топиш, мерос қилиб қолдириладиган эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги низолар тегишли судлар томонидан кўрилади.