Збекистон республикаси


-модда. Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш



Download 2,36 Mb.
bet108/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

81-модда. Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш


Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланиш натижасида экология ва санитария-гигиенага оид белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот олиш таъминланмаётган ер участкалари қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиши лозим ва консервация қилиш учун уларни захира ерлар жумласига ўтказиш мумкин. Бундай ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш тақиқланади.
Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш, муҳофаза зоналари белгилаш, бундай ерларда уй-жойларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маданий аҳамиятга молик объектларни сақлаш, уларда мелиорация ва агротехника ишларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Шарҳланаётган моддада кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш ҳақида баён этилган бўлиб унда кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланиш натижасида экология ва санитария-гигиенага оид белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот олиш таъминланмаётган ер участкалари қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиб, ушбу ерлар консервация қилиш мақсадида захира ер тоифасига ўтказилиши, шунингдек бундай ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш тақиқланиши баён қилинган.


Маълумки, инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлган техноген ифлосланиш ёки қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланиладиган кимёвий моддалар натижасида тупроқда кўпчилик зарарли моддалар йиғилади. Кимёвий моддаларни кенг қўллаш ижобий самара бериши билан бир қаторда, бир неча салбий ҳолатларга ҳам олиб келади, Барча кимёвий моддалар тупроққа тушганидан сўнг унда тўпланади, маълум бир шароитда эса миграция қилиб ер ости сувларига ёки ўсимликлар ичига тушади. Натижада инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Буни бартараф этиш мақсадида тупроқнинг ифлосланиш даражаси ўрганилади ва санитар-норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Бугунги кунда, илмий жиҳатдан асосланиш натижасида тупроқда 22 та модда учун йўл қўйиладиган тўпланиш даражалари белгиланди (16 пестицидлар, кўрғошин, симоб, хром ва бошқа зарарли моддалар бўйича белгиланди). Пестицид қолдиқларининг тупроқ, сув, ҳаво ва ўсимликларда тўпланиши ҳамда айланиши кейинчалик олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларга, инсон ва ҳайвонларга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун агрокимёвий хизмат ташкил қилишда пестицидларнинг тўпланишига йўл қўймайдиган уларни қўллаш регламентлари ва меъёрларини белгилаш ҳамда ердан фойдаланувчилар томонидан пестицидларни қўлланилишини назорат қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шунингдек, пестицид қолдиқларини назорат қилишда уларнинг физикавий, кимёвий, гигиеник ва токсикологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидлар хавфлилик даражасига қараб учта гуруҳга бўлинади ва гербицидлар ҳамда фунгицидлар энг ифлослантирувчи моддалар гуруҳига киради.
Ҳар турдаги пестицидларнинг ҳар хил турдаги тупроқлардаги қолдиғини назорат қилишнинг ягона услуби мавжуд эмас ва уни яратиб бўлмайди. Аммо, экологик хавфлилик даражасини аниқлашга оид ягона талаблар қўйилиши зарур. Ушбу масалани пестицид қолдиқларини аниқлаш бўйича услублар стандартларини тасдиқлаш йўли билан ҳал қилиш мумкин.
Аҳоли яшайдиган жойлардаги тупроқнинг санитар ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари атроф муҳитни токсик чиқиндилардан муҳофаза қилиш мақсадида 1977 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Утиллаштирилмаган (қайта ишлатилмайдиган) саноат чиқиндиларини кўмиб ташлаш полигонларини (жойларини) лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатишнинг санитар қоидалари» қабул қилинган. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиши мумкин бўлган оқова сувлар билан суғориш бўйича техник шартлар қабул қилинган. Шу билан бирга ушбу меъёрий актлар идоравий ҳисобланиб, ушбу ҳужжатларда тупроқларнинг сифатига оид техник кўрсаткичлар белгиланган.
Бундан ташқари, кимёвий моддалар нафақат тупроқнинг ҳосилдорлигини оширади, балки уни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилади, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва уларнинг сифати сақлаб қолинишини таъминлайди. Пестицидларга белгиланган стандартлардаги талаблар қўйидагилардан иборат: қишлоқ хўжалигида қўллаш имкониятини яратаётган инсон ва ҳайвонлар учун кам токсиклиги; ташқи муҳитнинг оддий шароитларида бир вегетацион даврда инсон ва ҳайвонлар учун зарарсиз моддаларга парчаланиш хусусиятига эга бўлиши; қўллаш, сақлаш ва ташиш қулайлигига эга бўлиши; қўллашда юқори иқтисодий самарадорликка эга бўлиши. Масалан, қишлоқ хўжалигида фақат рухсат этилган кимёвий моддаларни белгиланган миқдорларда қўллаш мумкин.
Тупроқни ифлослантирувчи ва инсон саломатлигига хавфлилигидан келиб чиқиб ифлослантирувчи моддаларни учта синфга ажратиш таклиф қилинган. 1-чи синф – юқори хавфли, 2-чи синф – ўртача хавфли, 3-чи синф кам хавфли моддалар. Синфларга мансублигини аниқлашда токсиклиги, сақланиб қолиш муддати, сувга, ҳавога, ўсимликларга ўтиб кетиш даражаси, озиқ-овқатларнинг ҳолатига таъсир кўрсатиши каби хусусиятлар инобатга олиниши лозим. Масалан 1- синфга мышьяк, симоб каби моддалар ва пестицидлар, 2-синфга кобальд, марганец каби моддалар, калий ва азот минерал ўғитлари, 3-синфга эса фосфор, минерал ўғитлар киритилиши мумкин. Аммо, зарарли моддаларнинг хусусиятлари тупроқда ҳар хил намоён бўлишини ҳам инобатга олиш даркор бўлади.
Тупроқда токсик моддаларнинг йўл қўйиладиган тўпланиш даражаларини аниқлашда тупроқнинг ўз-ўзини тозалаш хусусиятининг бузилишини, тупроқ орқали ер ости сувларининг, атмосфера ҳавосининг ва ўсимликларнинг ифлосланишини назарда тутиб, олдини олишни ҳисобга олиб иш тутилади. Токсик моддаларнинг йўл қўйиладиган тўпланиш даражалари деганда, ушбу модданинг маълум бир муҳитда унинг энг юқори миқдори (лимити) тушунилади.
Шунингдек, саноат корхоналарининг санитар муҳофаза зоналари, қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқлари, чиқиндилар сақланадиган ва кўмиб ташланадиган жойларнинг тупроқлари ҳамда бошқа шунга ўхшаш жойлар назоратга олинади.
Рекультивация жараёнида пастки қатламларга солинадиган жинслар сифати, солинаётган ҳосилдор қатламнинг сифати ва ҳажми, ер ости сувлари баландлиги ва уларнинг сифати, рекультивация қилинаётган ерларда эрозияга қарши қурилмалар барпо этилиши, рекультивация қилинаётган ерларнинг рельефи ва сифати бўйича талаблар белгиланади.
Рекультивация қилинаётган ва кам ҳосилдор ерларга унумдор қатламни солиш нормативлари эса ўртача 10-15 см.ни, айрим ҳолатларда эса 60 см.ни ташкил этади. Қатламнинг қалинлиги қандай ерлар рекультивация қилинаётганлиги, рекультивация қилинган ерлар қандай мақсадларда фойдаланиши, солинаётган тупроқнинг тагидаги қатламларнинг ва солинаётган жинсларнинг сифати ва қалинлиги билан боғлиқдир. Ушбу масалани тартибга солиш мақсадида кам ҳосилдор ерларга ҳосилдор тупроқни солиш меъёрлари ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ.
Маълумки, ерларнинг ҳосилдорлиги тупроқнинг физикавий-кимёвий таркибига боғлиқ. Кам ҳосилдор ерларни мелиорация қилиш ишлари ҳажми ва турларини белгилашда тупроқнинг таркиби ҳисобга олинади.
Шунингдек, Гост 17.0.01.-76 стандартига мувофиқ бузилган ерларнинг рекультивацияси бир қатор кўрсаткичлар асосида амалга оширилади. Рекультивация жараёнида геология, гидрогеология, тупроқшунослик, агрокимё ва бошқа фанлар талаблари ҳисобга олинади. Рекультивация жараёнини тўғри амалга оширишда Гост 17.5.01.-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Ерларни рекультвация қилиш. Ибора ва тушунчалар» стандарти катта аҳамиятга эга.
Ерларнинг ҳисоби ва инвентаризациядан ўтказишга илмий асос сифатида ерларнинг классификацияси хизмат қилади, Унга қараб ерларни рекультивациялаш ишларининг ҳажми ва сарфланадиган маблағ миқдори аниқланади. Шундай классификация Гост 17.5.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Ерлар. Бузилган ерларни рекультивация қилиш учун классификация» стандартида мавжуд. Ушбу стандарт тупроқнинг таркиби, ерларнинг рельефи, сув режими ва бошқа ҳолатларни рекультивация ишлари услубларининг танланишини белгилайди.
Юқорида қайд этилган стандартлар рекультивация соҳасидаги барча масалаларни ҳал қилмайди ва ушбу соҳада бошқа стандартлар ишлаб чиқилиши зарур. Бундан ташқари, рекультивациянинг умумий талаблари такомиллаштирилиши, шу жумладан, рекультивация ишлари режалаштирилганидан сўнг солинаётган ҳосилдор тупроқнинг сифати ва қалинлиги, токсик ва бошқа хусусиятларга кўра ноқулай бўлган тупроқларнинг мелиорациясига, ер ости сувларининг чуқурлик даражаси ва уларнинг сифати, рекультивация қилинаётган участкаларда эрозияга қарши ускуналар билан таъминланишига ва дренаж тизимларига талаблар белгилаш мақсадга мувофиқдир.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish