Збекистон республикаси


-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза



Download 2,36 Mb.
bet111/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

84-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза
қилиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар


Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари амалга оширадилар.
Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат органларига ва посёлка, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашадилар.

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, уларга методик ва бошқа ёрдам кўрсатадилар.


Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида ерга оид қонун ҳужжатларини тушунтириш тадбирларини амалга оширадилар.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан оширилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг ерга оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитадилар, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни текшириш бўйича комиссиялар ташкил этадилар, ушбу масала бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Қуйидагилар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати бўйича қуйидаги мансабдор шахслари:
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси - ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспекторининг ўринбосари;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат килиш бошқармаси бошлиғи - ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспектори;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари - тегишли ҳудудларда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича давлат инспекторлари;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармасининг бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тегишли шўъбалари бошлиқлари - ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланади.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси номидан ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ўз ваколатларига мувофиқ Давлат табиатни муҳофаза қилиш органларининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish