Збекистон республикаси


-БОБ. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ



Download 2,36 Mb.
bet116/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

14-БОБ. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
ҲАМДА ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ
БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


89-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этиш.


Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

1. Шарҳланаётган моддада ер хусусида низо келиб чиққанда қайси судга тегишлилик масаласи тартибга солинган бўлиб, ер хусусидаги низолар Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси39, Фуқаролик кодекси40, Жиноят кодекси41, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс42, Хўжалик процессуал кодекси43, Фуқаролик процессуал кодекси44 талаблари асосида ҳал қилинади.


2. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда - ер ресурсларини бошқариш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш, ер участкаларига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган ҳуқуқий ва бошқа ашёвий муносабатлар тушунилади.
Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар ва ерга оид ҳуқуқий муносабатлар юзасидан келиб чиққан низолар судларга тааллуқлидир.
Ваколатли орган ва мансабдор шахсларнинг ер муносабатларига доир қарорлари ва ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 26-29-бобларида назарда тутилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш тартибида кўрилади.45
Хўжалик судларининг судловига ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан ер участкаларини қайтариб олиш, уларни давлат ва жамият манфаатлари учун олиб қўйиш, ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ низолар тааллуқлидир.46
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалигига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва фаолият юритиш учун ер участкаси ажратиш, фермер хўжалигини давлат рўйхатига олишни рад этганлиги ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси 3-қисмига ва Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасининг 11-бандига мувофиқ, хўжалик судига шикоят берилиши мумкин.
Фермер хўжалигининг ер участкасини ажратиш ҳақидаги аризаси маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибларда ва муддатларда кўриб чиқилмаганда, у ҳолда фермер хўжалиги ҳокимликнинг бу ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятини хўжалик суди иш юритувига қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини тадбиқ этишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 3-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қуйидаги низолар:
- ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини бекор қилиш ва у билан боғлиқ етказилган зарар ўрнини қоплаш;
- ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш натижасида етказилган зарар ўрнини қоплаш;
- ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда фойдаланилганида ер участкасини олиб қўйиш;
- сервитутни белгилаш ёки бекор қилиш;
- ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ бузилишларини бартараф этиш;
биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уни бўлиш;
- ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш;
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш;
- Ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, - - - - ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига - ----- етказилган зарар ўрнини қоплаш;
- ер участкаларининг ижара шартномаси билан боғлиқ ва бошқа низолар даъво иш юритиш тартибида кўрилади47.
4. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси48нинг 23-моддасига мувофиқ, юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибда тадбиркор мақомига эга бўлган фуқаролар ўртасида келиб чиққан хўжалик судларига тааллуқли низолардан ташқари қолган барча ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси49 31-моддасининг 1-бандига асосан умум юрисдикция судларига тааллуқлидир.
Ер хусусидаги низоларни умумий юрисдикция ҳамда хўжалик судларида ҳал этишнинг бир қатор ҳусусиятлари мавжуд.
Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар бўйича фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш жараёнида ФПКнинг 158-160-моддаларига мувофиқ, шикоят қилинадиган қарорни қабул қилишга асос бўлган зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиши ва ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доираси аниқланади.
Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг 4-қисмига асосан давлат ер кадастри ва ер экспертизаларининг ер участкасини бўлиш имконияти тўғрисидаги хулосаси ва ер участкасидан илгаридан фойдаланиш тартиби ўрнатилганлиги ҳолатидан келиб чиқилади.
Айтиш лозимки, умумий мулк иштирокчиларидан бирининг умумий фойдаланишда бўлган турар жойда ёрдамчи иморатлар ва қурилмаларни барпо этиши ўз-ўзидан биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасининг ўлчамини ўзгартиришга асос бўлмайди.
Уй-жой мулкдорларидан бири уй-жойнинг ўзига тегишли қисмини ўзга мулкдорга ўтказганда, шунингдек уй-жойнинг бир қисми ворислик, ҳадя ва бошқа тарзда ўзгага ўтказилганда ер участкасидан фойдаланиш тартибини янгидан белгилашга, фақат бу тартиб бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлмаган тақдирдагина, йўл қўйилади.
Турар жой мулкдорларининг бири иморатнинг ўзига тегишли бўлган қисмини учинчи шахс фойдасига ўтказганда, ер участкасидан фойдаланишнинг илгаридан ўрнатилган тартиби янги мулкдор учун ҳам мажбурийдир.
5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда бундай ҳуқуқлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган ҳолларда бекор қилинишига эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 1-қисмининг 6-11-бандлари асосида ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органлар қарорларининг қонуний ва асослилиги масаласини ҳал қилишда, улар томонидан мазкур кодекснинг 38-моддаси талабларига риоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига кўра, юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида уни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкасининг мулкдорига қайтариш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
6. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органнинг қарорисиз, ер участкаси чегараси жойида белгиланмасдан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмасдан ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмасдан ер участкаларининг эгаллаб олиниши тушунилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаси беришни рад қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори устидан берилган шикоятни кўришда судлар ер участкаси бериш масаласида танлов ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 5 январдаги, "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 30 октябрдаги ҳамда "2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2004 йил 24 декабрдаги қарорлари асосида қабул қилинган низомларда баён этилган қоида ва тартибларга риоя қилинганлигини аниқлашлари лозим. Қайд этилган талабларга риоя қилмаслик шикоятни қаноатлантиришга асос бўлади.
Ер хусусидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича комиссия юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг қарори ҳамда хатти-ҳаракатлари устидан шикоят берилмайди.
Ер хусусидаги низоларнинг хўжалик судларида кўришнинг ҳам бир қатор муҳим томонлари мавжуд.
Фермер хўжалиги билан ер ижараси шартномасини тузган қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тугатилган ҳолларда ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ туман ҳокимликлари даъвогар сифатида қатнашишлари мумкин.
7. Ер ижараси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги, фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага олинишида мазкур ҳудудда яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланишларини инобатга олиниши лоим бўлади. Шуни назарда тутиш лозимки, ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилиши, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланиши, фермерларга узоқ муддатга ижарага бериладиган бу ер участкалари қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжаликлари) балансидан чиқарилиши шарт.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирганлиги тўғрисидаги низоларни, жумладан, пахта, ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ер участкаларига туташ, бошқа экинлар етиштиришга ихтисослашган фермерлар ўртасида айнан шу асосда келиб чиққан низоларни ҳал этишда тегишли қишлоқ хўжалик мутахассисларининг хулосаларини олишлари талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкаси ижарага берилган муддатининг тугаганлик ҳолати ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлишига асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган, мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайта тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Аммо ижарага олувчи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқаларга нисбатан тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish