Збекистон республикаси


-БОБ. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР



Download 2,36 Mb.
bet113/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

13-БОБ. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР,
ЕР УЧАСТКАЛАРИ ИЖАРАЧИЛАРИГА ВА МУЛКДОРЛАРИГА
ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА
ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ


86-модда. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарар ўрнини қоплаш.


Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак:
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;
давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат ёдгорликлари, маданий-тарихий ёдгорликлари, сув ҳафзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.
Зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


1. Шархланаётган моддада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижара чиларига ва мулкдорларга етказилган зарар ўрнини қоплаш ҳақида сўз юритилиб, унда , ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ва ерни тасарруф этишнинг ўзгача шакллари жорий этилди. Шу билан бир қаторда бу борадаги масалалар қонунлар билан тартибга солинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ер кодекси, Давлат ва ер кадастри тўғрисидаги бир қатор соҳавий ва жорий қонунлар ҳамда қонуности меъёрий ҳужжатлар билан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади33.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал даражада таъминлаш мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор тамойилларига мос келадиган ташкилий тузилмасини татбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ҳамда уларнинг ишончли ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тизимида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
2.Шарҳланаётган моддада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) тўла қопланиши лозим бўлган учта ҳолат белгиланган бўлиб, улардан бири ёки бир нечтаси юзага келган вазиятда етказилган зарарни қоплаш масаласи кўриб чиқилади.
Ушбу қоиданинг амал қилиши икки қонунчилик: ер-ҳуқуқий ва фуқаролик ҳуқуқий қонунчиликнинг ўзаро боғлиқлиги билан аҳамиятлидир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 86-моддаси бўйича ҳуқуқий муносабат келиб чиқишининг ҳуқуқий шарт-шароитлари назарда тутилган бўлса, зарарни қоплаш эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларидан келиб чиқади. Маълумки, ФКнинг 14-моддаси 2-қисмида белгиланишича, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.34
Шуни алоҳида таькидлаш жоизки зарар ўз навбатида нобудгарчилик келиб чиққандагини қопланади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 май 248- сонли қарори билан таьсдиқланган” Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир матералларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”гиНизомининг 5- бўлимида ерлар олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўраётган зарарни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини белгилаш тартиби ҳақида сўз юритилади.
Етказилган зарар (бой берилган фойда) ўрнини тўла ҳажмда қоплаш масаласи икки тартибда ҳал этилииши мумкин.
Одатдаги тартиб (ихтиёрий-келишув) бунда зарар етказилишга ҳаракатлари сабаб бўлган тараф ўзининг қонундаги мажбуриятларини тўла ҳис килиб зарар (бой берилган фойда)нинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаб беради.
Баъзида бу масала тарафларнинг келишувига мувофиқ ҳам ҳал қилишга йўл қўйган (Ер кодексининг 37, 41- моддаларига қаранг). Мажбурий тартибда етказилган зарар (бой берилган фойдани) тўла ҳажмда қоплаш зарар кўрган шахсни зарар (бой берилган фойда)ни тўла ҳажмда тўланишини талаб қилиш ҳолати билан боғлиқ. ФКнинг 14-моддаси мазмунига кўра, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарни тўла қопланишини талаб қилиш мумкин. Ушбу ҳаракат мохиятан ҳуқуқнинг аҳамиятини ўзида ифода этади. Ҳуқуқи бузилган шахс тегишлича етказилган зарарнинг ўрнини тўла қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш билан мажбурий тартиб ҳаракатга келади.
Жамиятда ҳуқуқий маданият даражасини юксалиши билан ер ҳуқуқий муносабатларда ҳам етказилган зарар (бой берилган фойда)нинг ўрнини қоплашнинг одатдаги тартиби мажбурий тартибга нисбатан ўз таъсир доирасини кенгайтириб боради.
3. Ер кодексининг 86-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳолатлар ўзига хос учта хусусиятни намоён килади.
Биринчи ҳолат, ерга нисбатан бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши (тўхтатиб қўйилиши);
Иккинчи ҳолат, ерга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши;
Учинчи ҳолат, ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларнинг амал килиб туриши.
Биринчи ҳолатни қўллаган ҳолда етказилган зарар, шунингдек бой берилган фойданинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш учун ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларни вужудга келиши учун ҳуқуқий асос бўлган тегишли ерга нисбатан ҳуқуқларни тасдикловчи ордер бекор қилинган бўлиши аҳамиятлидир.
Ҳуқуқлар бекор бўлмасдан (тўхтатилмасдан) биринчи ҳолатни қўллаб етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласини кўрилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Иккинчи ҳолатни қўллаб етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун, ерга нисбатан бўлган ҳуқуқлар чекланган бўлиши керак. Ҳуқуқларнинг чекланганлик факти ерга нисбатан бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи давлат ордерига тегишли ўзгартиришларини киритилиши билан изоҳланади. Ушбу ўзгаришлар ҳуқуқларнинг чекланганлигидан далолат бериши лозим. Ерга нисбатан бўлган ҳуқуқлар қонуний равишда чеклангандан сўнгина иккинчи ҳолатни қўллаб етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласи кўрилиши мумкин. Акс ҳолда, бу масаланинг кўрилиши ноқонуний бўлиб ҳисобланади ва турли чигалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Учинчи ҳолатни қўллаган ҳолда етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш масаласини ҳал этиш учун ер сифатига ўз таъсирини кўрсатган ҳаракатларга алоҳида бахо бериш ва лозим бўлган ҳолларда тегишли экспертиза ўтказилиши лозим.
Чунки, ерларнинг сифати ёмонлашуви сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар шунингдек. қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошка объектлар қўриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти —ҳаракатлари оқибатида келиб чиқмаган бўлса, бошқа ҳаракатлар бу оқибатни келиб чиқишига сабаб бўлган бўлса, етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)ни ўрнин тўла ҳажмда қоплаш масаласи Ер кодекси 86-моддаси 1-кисми 3-банди билан ҳал этилиши мақсадга мувофиқ эмас. Савол туғилади? Хўш, гарчи ер сифатининг ёмонлашуви олдин бошланиб кейинчалик сув ҳавзалари каналлари ва бошқа объектларни қўриш ва уларни ишга тушириш, улардан фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган ҳаракати бу жараённи тезлатган бўлса етказилган зарар (шунингдек, бой берилган фойда)нинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш масаласи қандай ҳал этилади? Бу ўринда нимага алоҳида эътибор қаратиш керак? Бизнинг фикримизча, бунга қуйидагича аниқлик киритиш мумкин.



Бу ўринда ОА - ер сифатининг ёмонлашувига сабаб бўлган дастлабки ҳаракатлар;
АВ- ер сифатининг ёмонлашувини тезлатган сув ҳавзалари, каналлар ва бошқа объектларни қўриш ва улардан фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосилини камайиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотининг сифати ёмонлашувга олиб келган ҳаракатлари;
Д - дастлабки ҳаракат натижасида ернинг сифати ёмонлашувини ифода этувчи даража;
САВ - ҳаракат натижасида ернинг сифати ёмонлашувини ифодаловчи даража. Жадвал орқали АВ ҳаракат натижасида С даражани аниқлаб етказилган зарарни шунингдек, бой берган фойдани тўла ҳажмда қоплаш масаласини ҳал этиш мумкин.
Зарарни ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан шунингдеқ, фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари, ижарачилар ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишга ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувга олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланади.
4. Ер кодексининг 86-моддаси ҳаракатга келиш учун албатта зарар етказилган бўлиши лозим. Зарарнинг етказилганлиги тегишлича исботланиши талаб қилиниши лозим. Бунда зарарнинг етказилганлигин исботлаш мажбурияти зарар кўрган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилар ва мулкдорлар зиммасига юкланади.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мулк ҳуқуқи экилган экинлар ва кўчатларга ҳам тааллуқли бўлиб, агар ер қайтариб олинса ёки ундан ихтиёрий равишда воз кечилса, унумдор ерга кетган ҳамма харажатлар тўла қопланади.
Улар ер участкасидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш учун маҳаллий ҳокимнинг идоралари қарори билан бошқа одамга бериб туришлари мумкин.
Қонун ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар фаолиятига аралашувига йўл қўймайди, қонуннинг бузилиш ҳоллари бундан мустасно. Агар ҳуқуқга хилоф иш содир этилган бўлса уни қайта тиклаш, келтирилган зарарнинг тўла қоплаш зарур. Агар томонлардан бири фуқаро бўлса, келтирилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низоларни суд ҳал қилади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар шунингдек тадбиркорлик ёки бошка хўжалик фаолияти билан шуғуланувчи фуқаролар ўртасидаги низолар хўжалик суд томонидан ҳал қилинади.
Корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаро ер қонунига хилоф иш қилинганлиги натижасида келтирилган зарарни қоплашга мажбурдир.
Бу борадаги муносабатларни тартибга солишда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 май 29 майдаги 97-сонли “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори35 қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ тасдиқланган Низомда ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш тартибини, шунингдек ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилаётган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва кўчириб ташланган дов-дарахтлар учун фуқароларга ва юридик шахсларга тўлов миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби белгиланган.
Олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ажратиб берилган тақдирда уй-жой қийматини тўлаш, уйлар (квартиралар) бериш ва вақтинчалик турар жой бериш, шунингдек янги жойга кўчиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорига кўра ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
5. Ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади:
фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;
бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш;
ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ тўланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;
юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ва давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган бошқа зарарларни қоплаш;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;
фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган бузилиши керак уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш;
янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш.
Ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар ва иншоотлар қиймати тўланмайди.
6. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига кўра якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади. Бунда ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлалигича қопланади.
Юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер участкалари мулкдорларига зарарларни ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ амалга оширилади.
7. Ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахслар кўрган зарар учун компенсация тўлаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси маблағлари ва (ёки) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушадиган тақсимланадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.36
Олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган тақдирда товон тўлаш, турар жой бериш, вақтинча турар жой бериш ва мол-мулкни янги жойга ташиш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига кўра корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан кўрилган зарар компенсациясини олиш учун юридик шахс бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига компенсациянинг танланган турини кўрсатган ҳолда ариза бериши керак.
Комиссиянинг қарори тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин юридик шахс ҳокимликка бузилиши лозим бўлган уйни, бошқа иморатлар ва иншоотларни тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатда бўшатиб қўйиш тўғрисида кафолат хати тақдим этади.
Юридик шахсга тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар ва иншоотлар компенсация тури, тўлов миқдори ва муддати юридик шахс билан келишилгандан кейин бузилиши мумкин.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish