Ҳуқуқни ўзгартириш - ер участкаларининг чегараларидан фойдаланиш ҳуқуқининг фақат тури ёки характерини ўзгартириш операциясидир. Ерга нисбатан ҳуқуқни ўзгартирганда фойдаланиш мақсадини; умумий майдонини; ер тоифаларини; майдонлар таркибини; баҳолаш кўрсаткичларини; ҳуқуқ турларини; мулк улушларининг нисбатини ўзгартириш назарда тутилади.
Ҳуқуқнинг ўтказилиши - ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бир юридик ёки жисмоний шахсдан бошқа юридик ёки жисмоний шахсга ўтказиш операцияси бўлиб, ер участкасини олди-сотди қилиш, алмаштириш, ҳадя қилиш, меросга қолдириш, ижарага бериш (рента); бинолар ва иншоотларни олди-сотди қилиш, алмаштириш, ҳадя қилиш, меросга қолдириш, ижарага бериш, уй-жойни умрбод сақлаш шарти билан бегоналаштириш демакдир.
Мушкуллаштириш ва чеклаш - эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага берилган ёки бошқа асосларда сотиб олинган ер участкаси Ер кодексининг 29-моддасига мувофиқ ҳар хил тақиқлар, шартлар ёки мажбуриятлар (масалан, сотишни тақиқлаш ёки ўзгача тарзда бегоналаштириш, субижарани, фаолиятнинг айрим турлари ва ҳоказоларни тақиқлаш) билан мушкуллаштирилиши мумкин.
Ер участкасини мушкуллаштириш унинг ҳуқуқий мақомига киради, у давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва ер участкаси бошқа шахсга ўтказилганда сақланиб қолади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига эгалик ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкаси билан биргаликда хусусийлаштиришда, ер участкаларини чет эл дипломатия ваколатхоналарига сотишда юзага келади.
ҳуқуқларни мушкуллаштириш ва чеклаш қуйидагиларни ўз ичига олади: сотиш ёки бошқача тарзда бегоналаштиришни тақиқлаш; субижара ва ёрдамчи пудратни тақиқлаш, Ер кодексининг 51-моддаси ўнинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда - ижарага беришни тақиқлаш; ер участкасининг асосий мақсадли аҳамиятини ўзгартиришни тақиқлаш; фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш; кўчмас мулкнинг ташқи кўринишини белгиланган тартибда розиликсиз ўзгартиришни, бинолар, иморатлар, иншоотларни таъмирлаш ёки бузиб ташлашни тақиқлаш; ер унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш, ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаб туриш тадбирларини амалга ошириш шарти; белгиланган муддатлар давомида ер участкасини қуришни бошлаш, битириш ёки ўзлаштириш шарти; табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ёки муайян ишларни бажариш, шу жумладан, тупроқ қатламини, ноёб ўсимликларни, ер участкасида мавжуд бўлган давлатнинг табиат ёдгорликларини, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаб қолиш шарти; қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа мажбуриятлар, чеклашлар ёки шартларни олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |