Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги кохоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқалар) æîéëàøòèðèøни, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни тўла реконструкциялашни ўз ичига олади.
Ер тузишнинг хўжаликлараро ва ички хўжалик ер тузишни бир-бири билан қарама-қарши қўйиб бўлмайди, аксинча айрим ҳолларда улар бир-бирларини тўлдиради. Жумладан, ички хўжалик ер тузиш ишлари амалга оширилаётганда хўжаликлараро ер тузиш ишлари ҳам амалга оширилиш мумкин. Бундай ҳолатлар қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта тузаётганда, янги фермер хўжаликларини тузаётганда, ўзаро қўшни бўлган ердан фойдаланиш ва уларнинг ер муносабатлари тартибга солинаётганда вужудга келиши мумкин.
Ички хўжалик ер тузиш ерга эгалик қилувччи, ердан фойдаланувчиларнинг ташаббусига биноан ердан ишлаб чиқаришнинг юқори даражада фойдаланишга эришиш мақсадида ҳамда у билан чамбарчас боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширишдан иборат.
Ички хўжалик ер тузишнинг замирида бир қанча масалаларни ҳал этиш ётади. Бу жараёнда табиий қишлоқ хўжалик минтақаларига бўлиш ҳужжатлари асосида ер турлари, фойдаланилмаётган ва унумсиз фойдаланаётган ерлар аниқланади, улардан фойдаланишни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланади.
Қишлоқларнинг жойлашиши, кенгайиши, шахсий томорқа хўжаликлари ривожланишини ҳисобга олган ҳолда хўжалик ичидаги тармоқларга ер тақсимлаш ҳам ички ер тузиш ҳужжатларига асосланади.
Ички хўжалик ер тузиши асосида бир турдаги тупроқ-мелиоратив шароитлари бўйича ер участкалари гуруҳланади, ҳар бир турдаги ер участкасидан фойдаланиш тартиби, муҳофаза қилиш, тупроқни тиклаш бўйича лойиҳа ишлари, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш нормативлари ва талаблари белгиланади.
Юқорида айтилганлардан ташқари ички ер тузишда яна қуйидаги масалалар ҳал этилади:
маблағ талаб қиладиган мелиорация ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ишлаб чиқилади, уларнинг муддатлари, ҳажми, нарҳи ва иқтисодий фойдалилиги аниқланади;
боғ, узумзорлар, дарахтзорлар жойлаштирилади, алмашлаб экиш тизими амалга оширилади ва ер майдонларини тартибга солиш бўйича лойиҳалар ишланади;
меъёрий ҳужжатлар бўйича ер солиғининг миқдорини ишлаб чиқиш, ер участкаларини баҳолаш тизимини жорий этиш ернинг сифатини ва жойлашган жойини аниқлаш.
Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари ички тузилмалари (бўлим, пудратчилар жамоаси)нинг ердан фойдаланишига ҳам ички ер тузиш ишлари жорий қилинади. Аммо уларнинг ички ер тузилиши ишларининг ҳажмининг камлиги ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиниб, бу иш ўзгачароқ тартибда ўтказилиши мумкин.
Ички хўжалик ер тузиш харита чизма ҳужжатлари, тупроқшуносликнинг геоботаника, гидрология, мелиорация ва бошқа масалалари бўйича ўрганиш ҳужжатлари, ернинг баҳоси ва сифати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек олдин бажарилган ер тузишнинг башорати ва лойиҳалари асосида амалга оширилади.
Ички хўжалик ер тузиш ҳам хўжаликлараро ер тузишдагидек бос-ичларда амалга оширилади.
Ички хўжалик ер тузиш хўжаликнинг келажакдаги ривожланиш режаси ва лойиҳа ишини бажариш бўйича берилган топшириғига биноан бажарилади. Ички хўжалик ер тузиш комплекс равишда ва ўрнатилган ер майдонини ташкил қилишга тааллуқли икки қисм, яъни олдин умумий ва кейин аниқ масалаларни ҳал этишдан иборат. Лойиҳада ер участкасини бириктиришни иқтисодий томондан асослаш ва хўжалик ичида ишлаб чиқариш бўлинмаларини Ер кодекси талаблари билан тўлиқ боғланган ҳолда ер участкаларига эгалик қилишда ёки фойдаланишда турли хўжалик юритиш шаклларининг хусусиятлари эътиборга олинади.
Ички хўжалик ер тузишда қишлоқларни, ишлаб чиқариш марказларини, қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалик корхоналарини жойлаштиришда ва бошқа қишлоқ хўжалик ерларини белгилашда алмашиб экиш, эрозияга қарши кураш, мелиорация тадбирлари, шунингдек озуқа экинлари майдонларини яхшилаш бўйича қилинадиган тадбирлар лойиҳа даражасида бажарилади.
Ички хўжалик ер тузиш икки чизма ва ёзма лойиҳа қисмидан иборат бўлади. Чизма қисмида лойиҳанинг ва ердан фойдаланиш ёки ерга эгалик қилиш режаси, дала текширув чизмаси, олдинги қишлоқ хўжалик экинларининг тури, харитаси ва бошқа ҳужжатлар, лойиҳа ёзма қисмида эса лойиҳани тузиш бўйича топшириқ, иқтисодий масалалар асосланган маълумотлар, ҳисобот маълумоти, жадвалларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва бошқалар бўйича баённомалардан иборат бўлади.
Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги корхоналари бўйича тузилган ички ер тузиш лойиҳалари туман ҳокимияти томонидан тасдиқланади. Лойиҳага ўзгартириш киритиш, лойиҳани тасдиқлаган органнинг розилиги асосида бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |