Збекистон республикаси


-модда. Давлат ер кадастри



Download 2,36 Mb.
bet40/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

15-модда. Давлат ер кадастри


Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.
Давлат ер кадастри Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрларининг ягона тизимига кирувчи давлат ва тармоқ табиат ресурслари кадастрларининг асосидир.
Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер тузишни ташкил этиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжаллангандир.
Давлат ер кадастри ернинг қиймат баҳосини аниқлаш учун асос бўлади.
Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйишда, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорларини белгилашда, ер тузиш ишларини ўтказишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий тартибда татбиқ этилади.
Давлат ер кадастри бутун республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат кадастри ва ер тузиш хизмати органлари томонидан юритилади.
Давлат ер кадастрини юритиш топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника жиҳатидан ва бошқа йўналишда текшириш ва изланишлар олиб бориш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ҳамда мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олиш билан таъминланади.
Давлат ер кадастрини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Давлат ер кадастри давлат ер фонди бошқарувининг муҳим воситаси ҳисобланади. У ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш соҳасида илмий асосланган қарор қабул қилинишини таъминлайди. “Кадастр” лотинча сўз бўлиб, “солиққа тортиладиган ашёлар рўйхати” деган маънони англатади. Давлат ер кадастри эса – ер участкаларини, уларнинг жойлашувини, мақсадини ва Ўзбекистон Республикаси ер фонди ҳуқуқий ҳолатини ҳисобга олиш бўйича давлат кадастрини ўтказиш натижасида қўлга киритилган ҳужжатлаштирилган маълумотларнинг тизимлаштирилган тузилмасидир.


Давлат ер кадастри мазмунини қуйидаги бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тизим ташкил этади: мулк ҳуқуқини, ердан фойдаланиш ҳуқуқини ва ер ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш; ернинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш; тупроқ бонитетини аниқлаш; аҳоли пунктлари ҳудудларини районлаштириш; ерларнинг иқтисодий ва пул баҳосини аниқлаш; кадастр суратларини олиш.
Давлат ер кадастрини амалга ошириш бўйича давлат органлари фаолияти қуйидаги тамойилларга асосланиши лозим: 1) мамлакатнинг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш; 2) фазовий координатларнинг ягона тизимини қўллаш; 3) ер кадастрига доир ахборотлар ишлаб чиқиш услубиётининг бирлиги; 4) ер кадастрига доир ахборотларнинг тўғри бўлиши; 5) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастрини юритиш тизими ва технологияси ягоналиги; 6) давлат ер кадастрига ер участкаси ҳолати ўзгаришига оид маълумотларни узвий киритиб борилиши; 7) давлат ер кадастри маълумотларининг ошкоралиги ва б.қ.
Давлат ер кадастри билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорига ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Давлат ер кадастри давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисмларидан биридир. Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ерларни ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, ”Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг ер фонди давлат ер кадастри объекти ҳисобланади. Давлат ер кадастрининг асосий вазифалари бўлиб, ер кадастри ахборотини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва фойдаланувчиларга ишончли ва тежамли ер кадастри ахбороти бериш ҳисобланади.
Ер кадастри ҳужжатлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари, ерларнинг миқдор, сифат ҳолати ва уларнинг баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар, кадастр хариталари, планлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
Давлат ер кадастрининг мазмунини ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, ер миқдори ва сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш), ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш, шунингдек ер кадастри ахборотини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга тегишли шакллар ва ҳажмларда бериш ташкил этади.
Анъанавий жиҳатдан олиб қараганда, бошқа мамлакатлар тарихий тажрибаси гувоҳлик беришича, ер кадастри асосан “фискал” мақсадларда, яъни давлат бюджетига солиқ йиғиш учун фойдаланишга мўлжалланган.
Давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

  • ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқларини, сервитутларни ҳамда бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

  • ер миқдорини ҳисобга олиш;

  • ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);

  • ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига мувофиқ давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалга оширади. Қонуннинг 10-моддасига кўра Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш; ерлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш; жорий тадқиқотлар, суратга олишлар ҳамда ер мониторинги материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотларига оид маълумотлар мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш билан таъминланади.
Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ер кадастрини юритиш туманда (шаҳарда) қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;
- кадастр суратга олишларини ўтказиш;
-ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишларни киритиш.
Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади.
Ер участкалари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкаларининг ўлчами, уларнинг қиммати ва талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигига қараб, қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:

  1. Геодезик – ер майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкалари доирасида асосан картометрик усулда амалга оширилади

  2. Картометрик – ер сифатини ҳисобга олиш табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни, тупроқ ва ерларни таснифлашни, уларни агрономик, экологик, технологик ва шаҳарсозлик белгилари бўйича тавсифлашни, тупроқни гуруҳларга ажратишни ўз ичига олади.

Ерларнинг миқдорини ва сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларга бўлинади. Ерларни ҳисобга олишнинг асосий тури (инвентаризация) жойнинг ўзида ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар талайгина тўпланганлигига қараб, даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил текширувлар ўтказилиши шарт.
Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий ҳолатида, миқдори ва сифат ҳолатида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатга олинади. Зиммасига давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт. Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, майдон турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади.
Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияланади.


Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish