Збекистон республикаси



Download 2,36 Mb.
bet34/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

10-модда. Ер участкаси


Ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
Ер участкасининг чегараси планларда (чизмаларда) қайд этилади ва натурада (жойнинг ўзида) белгиланади. Ер участкасининг майдони натурада (жойнинг ўзида) чегара белгиланганидан кейин аниқланади.
Ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин. Ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади.
Фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.

Ер қонунчилигида, хусусан Ер кодексининг шарҳланаётган моддасида “ер” тушунчасига мустақил юридик термин сифатида таъриф берилмаган, аммо “ер участкаси” тушунчасига таъриф берилиб унинг мазмуни тўлиқ очиб берилган.


Ер кодексининг 1-моддаси 2-бандида «ер» ер муносабатлари объекти бўлиши тўғрисида сўз боради. Бироқ ер муносабатлари объекти сифатида ер табиий объект ёки ресурс эмас, балки ер юзасининг белгиланган тартибда индивидуаллаштирилган қисми – ер участкаси сифатида намоён бўлади. Биз ер ҳақида ер муносабатларининг объекти сифатида гапирганимизда, ўзининг табиий ҳолатини сақлаб турган ерни эмас, балки тегишли тартибда муайян ҳуқуқий мақоми белгиланган ва шу асосда ҳуқуқ объекти ва ер муносабатлари объекти бўла оладиган ерни назарда тутамиз.
Ер муносабатлари объекти бўлиб ҳар доим тегишли табиат объекти юридик белгиларини тавсифловчи муайян ҳуқуқий тоифа намоён бўлади. Табиийки, қонунчиликда табиат объектларининг назарий тушунчаси мустаҳкамланмаган. Бунинг ўрнига ҳуқуқда юридик фикциялар шаклланадики, улар табиат объекти тўғрисидаги илмий ва оддий маиший тушунчаларни бир-биридан фарқлайди. Масалан, сув ҳуқуқида сув муносабатлари объекти сифатида сув табиат унсури сифатида эмас, балки юридик аҳамиятга эга бўлган тушунча сифатида қўлланилади.
Шундай қилиб, ер муносабатлари ерни табиий объект ёки ресурс сифатида тушуниш натижасида вужудга келмайди. Мазкур муносабатларнинг объекти ернинг индивидуаллаштирилган қисми, яъни аниқ ер участкаси бўлиб ҳисобланади. Ваколатли давлат органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда ажратилган, чегараланган ер участкаси тегишли шахсга юридик жиҳатдан бириктирилади.
Ер участкасининг мулк ҳуқуқи объекти сифатидаги тавсифи Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 169-моддасида ифодаланган. Хусусан, ер участкасининг ҳудудий чегаралари ер қонунчилигида ўрнатилган тартибда, ер ресурслари бўйича ваколатли давлат органи томонидан мулкдорга берилган ҳужжатлар асосида белгиланади.
Ер ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида жалб этилганда ҳуқуқда асосан мулк – кўчмас мулк сифатида ҳамда табиий объект сифатида тушунилиши мумкин. Ер участкаси кучмас мулк сифатида Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 83-моддасида ифодаланган. Ер (ер участкаси)нинг ҳуқуқий мақоми айнан унинг табиий ресурс сифатидаги хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ердан (ер участкасидан) фуқаролик муомаласида фойдаланиш унинг табиий объект, бошқа табиат объектлари жойлашадиган ҳудуд, инсоният ҳаёт макони сифатидаги аҳамиятини камайтирмайди. Шу сабабдан ҳам ер иморат, бино ёки бошқа инсон иродаси билан бунёд этилган буюмлар каби ашё ҳисобланмайди.
Ер кодексининг 1-моддасига кўра умуман ер, ер муносабатлари объекти сифатида намоён бўлиши мумкин. Бунда авваламбор, ерни муҳофаза қилиш, ер қонунчилигига риоя этиш устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатлар назарда тутилади. Айни дамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда мустаҳкамланган норма табиий объект сифатидаги ерга тааллуқли бўлса ҳам, аниқ муносабатлар барибир аксарият ҳолларда ер муносабатлари объекти бўлиб хизмат қиладиган муайян ер участкасига нисбатан вужудга келади.
Қонунчиликда ер участкаси ҳуқуқий муносабатларнинг тўлақонли объекти бўлишини таъминлаш учун уни расмийлаштириш бўйича бир қатор муҳим талаблар белгиланган. Ер участкаси ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида индивидуал тарзда белгиланган бўлиши зарур. Бу шуни англатадики, у қонунчилик ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ аниқ чегараларига эга бўлиши лозим. Шунингдек, ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, мақсади ва фойдаланиш даражаси ҳам маълум бўлиши керак.
Ер участкасини тузиш бўйича айрим шартлар Ер кодексининг тегишли моддаларида баён этилган. Хусусан, шарҳланаётган моддага мувофиқ ер участкасини тузиш бўйича ишларни амалга ошириш ер участкаси чегаралари лойиҳаларини тайёрлаш, жойларда унинг чегараларини ўрнатиш, ер участкасидан фойдаланиш даражасини белгилаш ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишдан иборатдир. Ушбу харакатлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ер кодексида ер участкасига берилган таъриф ер участкасининг ер-ҳуқуқий муносабатларда қатнашиш асоси сифатида ифодаланган. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ер участкасига бериладиган таърифлар ушбу қоидага мослаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарорига илова қилинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМга кўра, Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини идентификациялаш тизими ягона принцип бўйича амалга оширилиб, унга ер участкасининг кадастр рақами асос қилиб олинади. Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади. Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ер участкасига тегишли кадастр рақами Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади. Ер участкасининг кадастр рақамини шакллантириш ер участкаси кўчмас мулк объекти сифатида шакллантирилган ва унинг чегаралари туман (шаҳар) навбатчи индексли кадастр харитаси (режаси)га киритилганидан кейин бошланади.
Ер участкалари чегараларининг ўзгариши, янги участкаларни шакллантириш мақсадида мавжуд участкани бўлиш ёки унинг бошқа ер участкалари билан қўшилиб кетишини келтириб чиқарувчи ҳаракатларни амалга ошириш вақтида уларга белгиланган тартибда янги кадастр рақамлари берилади. Илгари берилган кадастр рақамлари йўқотилган ҳисобланади ва улардан қайта фойдаланилиш мумкин бўлмайди.
Ер участкаси тупроқ қатлами билан биргаликда қимматли бўлиб, айрим қурилиш турлари учун ернинг тупроқ қатлами қазиб олиниши ва рекультивацияга муҳтож бошқа ер участкаларини окультивация қилишда фойдаланиш учун сақланадиган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Ер участкаси шубҳасиз асосий ашё, тупроқ эса мансуб ашё ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тупроқ қатламининг юридик тақдири асосий ашё – ер участкасининг тақдирига боғлиқ. Агар ер участкаси билан боғлиқ бирон-бир битим тузиладиган бўлса, унинг предмети бир вақтнинг ўзида мазкур ер участкаси билан бирга тупроқ қатлами ҳам ҳисобланади. Ер ва тупроқ ер муносабатларида ягона яхлит объект сифатида кўрилади. Ер участкаси мулкдори ер участкасини бир пайтнинг ўзида унинг тупроғидан ҳам фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қўлга киритади ҳамда ер участкасини тупроқдан алоҳида ҳолда тасарруф эта олмайди. Айнан шу сабабли ҳам Ер кодекси ер муносабатлари объектини аниқлаштириб, тупроққа алоҳида тўхталмасдан, ерга қуйидагича ёндашиш билан чекланади:
- табиий объект ва табиий ресурс;
- ер участкаси;
- ер участкаси қисмлари (бунда тупроқ ернинг табиий таркибий қисми сифатида намоён бўлади).
Ер участкасини бўлинадиган ёки бўлинмайдиган деб тан олиш масаласи ҳақида сўз борганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 88-моддасига биноан, мақсади ўзгармасдан бўлиниши мумкин бўлмаган буюмлар бўлинмас ҳисобланади. Шу билан боғлиқ ҳолда ер ер участкаларига бўлинган тақдирда ҳам ўз асосий мақсадини ўзгартирмайди, ер участкалари аксарият ҳолларда қонунда кўзда тутилган асосларда бўлинмайдиган деб белгиланиши мумкин.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish