Збекистон республикаси


-модда. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар



Download 2,36 Mb.
bet107/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

80-модда. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар


Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Янги ҳамда реконструкция қилинадиган объектларни, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва амалга оширилади.
Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган объект ёки жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш экология экспертизаси асосида ўтказилади.
Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш тақиқланади.
Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ер тузиш, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан келишиб олинади.

Шарҳланаётган моддада объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар ҳақида баён қилинган. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, тупроқ сифатига оид экологик талаблар мустаҳкамланган бўлиб


Саноат, коммунал ва омборхона объектларининг санитария-муҳофаза зонасида уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, дам олиш объектлари, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, боғдорчилик-узумчилик ва полизчилик ширкатлари жойлаштирилишига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилишига йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексининг 52-моддасига мувофиқ, шаҳарлар атрофида шаҳар атрофи зонаси ташкил этилади. Шаҳар атрофи зоналарида санитария ва рекреацион вазифаларни бажарадиган кўкаламзор зоналар ажратилади. Кўкаламзор зоналарда атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган хўжалик ва бошқа хил фаолият олиб бориш тақиқланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Шаҳарсозлик кодексида санитария муҳофаза зоналарини ташкил этиш имконияти кўзда тутилган бўлса-да, ушбу зоналарни белгилаш, уларнинг миқдорларини аниқлашга қаратилган қатъий талаблар киритилмаган. Шу боис мазкур кодексга тегишли қўшимчалар киритиш керак деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, ушбу зоналарни белгилаш тартиби, уларнинг миқдорлари бўйича талаблар ва аниқлаш жараёни тўғрисида махсус низом қабул қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз.
Аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш тегралари шаҳар атрофидаги ўрмонлар, ўрмонпарк ҳимоя тегралари, аҳоли яшайдиган ва саноат зоналарининг санитар муҳофаза зоналари шаклида белгиланади. Бу зоналар экологик, санитар-гигиеник, рекреация-соғломлаштириш вазифаларини бажаради. Ушбу ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, ушбу жойларда ўсимлик дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган барча фаолият тақиқланади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш зоналарининг миқдорлари ва уларни ташкил этиш тартиби (ГОСТ)17.5.3.01-78 (Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш зоналарининг таркиби ва микдорлари) стандарти билан белгиланган. Шаҳар атрофидаги ўрмонлар «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига асосан шаҳар ўрмонлари ҳимоя тоифасига киради.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ёки зарарли физикавий таъсир орқали инсонларнинг саломатлиги ва яшаш шароитини муҳофаза қилиш мақсадида санитар ҳимоя минтақалари белгиланади. Санитар ҳимоя минтақаларининг кенглиги корхонанинг қувватидан келиб чиқиб санитар қоидалар билан белгиланади. Санитар ҳимоя минтақаларининг чегараси ифлослантирувчи манбадан ҳисобланади. Масалан, металлургия корхоналари учун санитар ҳимоя минтақаларининг максимал миқдори 1 км тенг. Агар, турар жойлар фаолият юритаётган корхоналарга яқин жойлашган ва ушбу масофа санитария ҳимоя минтақаларининг кенглигини белгиловчи меъёрдан кам бўлса, унинг миқдори соғлиқни сақлаш ҳамда архитектура ва қурилиш органлари томонидан белгиланади.
Санитария ҳимоя минтақаларининг миқдори ҳар бир ҳолатда атмосферанинг ер устидаги қатламида тўпланадиган зарарли моддаларнинг даражаларидан келиб чиқиб белгиланади. Агар шундай ҳисоб - китоблар натижасида турар жойларда санитар нормаларга риоя этилмаса, унда зарарли моддаларнинг тўпланиш даражасини камайтиришга қаратилган чора- тадбирлар амалга оширилиши зарур. Агар бир ҳудуднинг ўзида бир неча ифлослантирувчи манбаларга эга бўлган йирик кохоналар жойлашган бўлса, санитария ҳимоя минтақаларининг кенглиги уч баробарига оширилиши мумкин.
Ерларга зарарли таъсир этиш омилларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга ерларнинг ҳолатини ўзгариш характерига боғлиқ бўлиб, улар ерларни вақтинча ёки доимий эгаллаб олиш, ерларга қурилиш ва бошқа ишлар натижасида механик таъсир кўрсатиш, ерларнинг ифлосланиши ва бошқаларни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга ҳар хил тармоқларнинг (тоғ-кон, кимё, металлургия, транспорт ва бошқалар) ерларга зарарли таъсир кўрсатиши киради.
Тупроқларни эрозияланишдан ҳимоялаш соҳасида стандартлаштириш эрозияланишга хавфи бўлган ерлардан оқилона фойдаланиш; эрозия жараёнларининг вужудга келишининг олдини олиш; тупроқ эрозиясининг янада ривожланишининг олдини олиш; эрозияланган тупроқларнинг ҳосилдорлигини ошириш; эрозияланган тупроқларнинг мониторингини ва улар устидан назоратни мувофиқлаштириш; экррозияларга қарши курашиш бўйича лойиҳаларга талаблар белгилаш; эрозия жараёнларининг вужудга келиши ва ривожланишига сабаб бўлаётган табиий ва хўжалик омилларининг ягона кўрсаткичлар тизимини белгилаш; изланиш ва маълумотлар аниқлигини олиш ягона услубларини ишлаб чиқиш; ягона классификациия, терминлар ва кодлаштириш тизимини яратиш масалаларини ечиши лозим.
Тупроқ ҳолати устидан кузатув олиб бориш, паспортига киритилувчи кўрсаткичлар рўйхати ҳам ишлаб чиқилади. Паспортга тупроқнинг тури, унинг агрофизик ва агрохимик хусусиятлари, ифлосланганлиги, эрозияланганлиги, шўрланганлиги ва бошқа тупроқларнинг ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар киритилиши, шунингдек, паспорт маълумотлари компьютерга киритилиб маълумотлар базаси йиғилиши мақсадга мувофиқ..
Тупроқларни муҳофаза қилиш мақсадида технологик жараёнларнинг экологик хавфсизлиги, тупроқларга ишлов бериш технологияси, намуналар олиш ва анализ услублари бўйича ҳам талаблар ишлаб чиқилади. Технологик жараёнларнинг экологик хавфсизлиги талаблари саноат ишлаб чиқаришда тупроқнинг ифлосланиши олди олинишига қаратилган чораларни кўзда тутилади. Тупроқларга ишлов бериш технологияси бўйича талаблар уларнинг ёмонлашуви, шу жумладан, ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келувчи омиллардан асраши ва оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим. Намуналар олиш ва анализ услублари бўйича талаблар маълумотларнинг аниқлигини, бирлигини, ҳақиқийлигини ва қайта тикланиб туришини таъминлаши шарт
Тупроқни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрларга ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган тўпланиш даражалари ҳамда санитар гигиеник нормативлари киради. Тупроқларнинг сифат нормативлари биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланади.
Стандартлар орқали намуналарни олиш услублари: уларнинг олиш такрорийлиги, олиш чуқурлиги ва миқдори, уларни сақлаш ва ташиш шароитларини ҳамда бошқа омилларини белгилаш лозим. Бундан ташқари, тупроқ ҳолатини тафсифловчи сифат ва сон кўрсаткичлари назорат усуллари жорий этилиши лозим. Тупроқ ҳолати устидан назорат асбоблар, тупроқда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган даражасида аниқлаш имкониятига эга бўлиши шарт.
Ерларни муҳофаза қилиш соҳасида меъёрлар иккита асосий йўналишга эга. Биринчидан, саноат, уй-жой қурилиши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ҳамда бошқа мақсадларда ерларни ажратиб беришни тартибга солиш йўли билан ер фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаш. Иккинчидан, инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида рекультивация орқали бузилган ерларнинг ҳолатини яхшилаш. Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида асосий қоидалар, комплекс стандартларнинг мазмуни ва таркибига нисбатан талаблар ҳудудларнинг экологик ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ер фондидан тизимли равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида белгиланади.
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор классификаторлар ишлаб чиқилиши лозим. Буларга ерлардан фойдаланиш турлари бўйича классификаторни киритиш мумкин. Классифакторни ишлаб чиқишда халқ хўжалиги тармоқларига хос бўлган ерларга таъсир кўрсатиш турлари ҳисобга олиниши лозим.
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида кўсаткичлар рўйхатига ҳар-хил турдаги фойдаланишга яроқлилигини белгиловчи ерларнинг сифат кўрсаткичлари, ерлардан фойдаланиш интенсивлигини тавсифловчи кўрсаткичлар ва бузилган ерларнинг рекультивацияга яроқлилигини белгиловчи кўрсаткичлар киритилиши лозим.
Ушбу соҳада фаолият олиб бораётган мутаҳассисларнинг фикрича, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқишнинг босқичи бўлиб ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Улар халқ хўжалиги тармоқлари объектлари учун ерларни оқилона ажратиш ва бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади. Бунда халқ хўжалигида фойдаланадиган объектлар учун ер ажратиш меъёрлари муҳим аҳамият касб этади. Бундай стандартлар халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларидаги объектлар учун, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ердан фойдаланишнинг устунлигини инобатга олган ҳолда белгиланиши керак. Бизнингча, бундай стандартларнинг ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки ерларни ажратиш меъёрлари нафақат стандартлар орқали, балки қонунларда ўз аксини топган. Масалан, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда шахсий уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер участкаларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларда белгиланган.
Ерлардан фойдаланишни стандартлаштиришда ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ажратилишини меъёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, аэропортлар, вокзаллар, магистрал ва бошқа трубопроводлар ҳамда бошқа объектлар учун ажратиладиган ерлар миқдорининг меъёрланиши архитектура ва қурилиш органи томонидан меъёрланиши мумкин. Ер участкаларининг ажратилишини меъёрлаш бўйича стандартлар халқ хўжалиги тармоқлари бўйича белгиланиши лозим. Аммо, бизнинг фикримизча, ер учаскаларини ажратиш меъёрлари фақат типик (ўхшаш) объектлар учун белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Ерларнинг ҳолатини ўзгариши бўйича йўл қўйиладиган даражаларини стандартлаштириш ерларнинг ботқоқланиши, шўрланиши ва ифлосланиши каби салбий ўзгаришларнинг зарарсиз чегараларини аниқлашга қаратилиши, уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига салбий таъсирини олди олиниши лозим.
Муҳандис қурилиш ишларини олиб боришда ерларнинг ҳолатини меъёрлаш орқали махсус стандартлар ишлаб чиқиши лозим, чунки шундай ишлар оқибатида ерларнинг табиий рельефи бузилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish