Збекистон республикаси


-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши



Download 2,36 Mb.
bet115/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

88-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида
тушадиган маблағлардан фойдаланиш


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги белгиланган мақсадга кўра фойдаланилади:
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
тупроқ унумдорлигини ошириш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ва уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ерлар олиб қўйилиши ва ажратилиши муносабати билан бузилган ер тузиш бўйича лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тузатиш ёки тайёрлаш.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон-мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

1.Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан фойдаланиш мақсади қонунчиликда тўғридан-тўғри назарда тутилган. Жумладан, янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилишга; тупроқ унумдорлигини оширишга; коллектор- дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ераларни капитал режалаштириш ва уларнинг сув билан таьминлаш даражасини оширишни; пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилашга; ерлар олиб қўйилиши ва ажратилиши муносабати блан бузулган ер тузатиш бўйича лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тузиш ёки тайёрлаш мақсадларида фойдаланилади.


Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282- сон қарори билан тасдиқланган” Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳжмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 11,12,13,14,15 бандларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби ҳақида сўз юритилган бўлиб , унга мувофиқ. қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун тушган маблағлар махсус мақсадга эга бўлиб, ундан қуйидагилар учун фойдаланилади:

    • янги ерларни ўзлаштиришга;

    • суғориладиган ерларни тўла-тўкис қайта тиклашга;

    • зовур-зах қочириш шохобчаларини қуришга ва қайта қуришга;

    • суғориладиган ерларни тубдан текислашга;

    • суғориладиган ерларнинг сув таъминотини оширишга;

    • суғориладиган маданий яйловлар яратиш ва тиклашга;

    • пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилашга;

    • дарахтзорлар барпо этиш ва тиклашга;

    • йўқолиб кетган ўрмон уруғчилиги, туп (пархиш) дарахтлар ва саноат дарахтзорлари, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, кўчатхоналар барпо этиш ва тиклашга;

    • ерларнинг унумдорлигини ошириш, қумлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва дарахтзорларга айлантириш, тоғ қияликларини поғона-поғона қилиб ишлаш ва бошқа эрозияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга;

    • ер тузиш, кадастрлаш ва ўрмон тузиш ишлари, шунингдек, уларни компьютерлаштиришга.

Қишлок хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш мақсадида тушган маблағлар юқорида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, ерлари олиб қўйилган эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ерларда ишлатилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари йилнинг охирида олиб қўйилмайди ва кейинги йилда юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни молиявий таъминлашга йўналтирилади.
Лойиҳани жойига кўчириш ва ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини тайёрлаш ер майдонлари ажратилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрни қоплангандан сўнггина амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қўшимча ер ажратилмайди.
2. Шуни алоҳида таькидлаш жоизки, ердан фойдаланувчилар тупроқ унумдорлигини ошириш юзасидан самарали чораларни кўришлари, тупроқни шамол ва сув эрозиясидан сақлаш юзасидан ташкилий – ҳўжалик, агротехника, мелироция тадбирларини амаолга оширишлари, ерларнинг шўрланиш, зах босиш, ифлосланиш ҳолатига йўл қўймасликлари, бегона ўтлар пайдо бўлишининг олдини олишлари, шунингдек тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнларга йўл қўймасликлари, минерал ўғитларни тўғри ишлатишлари, ишлаб чииқариш чиқиндилари ва бошқа чиқитлар, оқова сувлар билан ифлосланишига йўл қўймасликлари, кимёвий ва радиоактив буғланишига, умуман , экология вазияти ёмонлашувигва олиб келадиган бошқа ҳолатларини вужудга келишини олдини олишга қаратилган чора- тадбирларни амалга оширишга қаратилгандир. Маблағлардан ўзгача мақсадларда фойдаланиш қонунчиликда назарда тутилган юридик жавобгарликни келтириб чиқаради.
Амалдаги қонунчилик қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига асосан ҳам қонунчиликда назарда тутилмаган, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Лекин, Қонуннинг 1-моддаси бандларида белгиланган тадбирларга маблағларни йўналтириш биринчи галдаги вазифа ҳисобланиб, қўшимча маблағларгина вилоят ҳокимининг қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишга сарфлаш мақсадга мувофиқдир.
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан фарқли ўлароқ, ўрмонхўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар юзасидан алоҳида ҳисоб юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги” Ўрмон тўғрисида”ги қонуннинг 41- моддасида “ Ўрмонларни мухофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш” ҳақида сўз юритилган бўлиб, ушбу моддага мувофиқ” ўрмонларни мухофаза қилиш , қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўрмонларни мухофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни иқтисодий рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Шархланаётган моддада ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилиши ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон-мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳам назарда тутилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish