Збекистон республикаси


-модда. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва



Download 2,36 Mb.
bet109/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

82-модда. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва
уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш


Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг тупроқ унумдорлиги сақланиши ва тикланишидан, ерларни ишлаб чиқариш фаолиятининг салбий оқибатларидан ҳимоя этилишидан манфаатдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади:
янги ўзлаштирилаётган ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш жараёнида турган мавжуд суғориладиган ерларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш;
ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга камчиқит ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишда солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзлар бериш;
ерларнинг сифатини яхшилашни, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий этишни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини оширишни, экологик соф маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ерларни қайта тиклаш учун, зарурат бўлган тақдирда, республика бюджетидан ёки маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш, агротехника, ўрмон мелиорацияси тадбирлари ва тупроқни ҳимоя қилиш юзасидан бошқа тадбирлар ўтказиш;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ер участкаларини вақтинча консервация қилиш натижасида улардан келадиган даромаднинг камайишини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман қоплаш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирлар.
Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

1. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда турли чоралар кўзда тутилган. Ушбу соҳада табиатни муҳофаза қилиш ва солиқ қонунчилигида кўзда тутилган махсус чоралар муҳим рағбатлантирувчи аҳамиятга эгадир.


Иқтисодиётни ривожлантириш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш табиатнинг муҳим ва ажралмас қисми сифатида ерларни муҳофаза қилиш фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш воситасида амалга оширилиши мумкин. Иқтисодий рағбатлантириш атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш йўли билан ҳал қилиш воситаларидан бири бўлиб, мазкур жараёнда ерларни муҳофаза қилиш масаласи ҳал этилади.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

    1. камчиқитли ва чиқитсиз технология ва ишлаб чиқаришни жорий этган, ҳосила ресурслардан фойдаланадиган ёки табиатни муҳофаза қилиш самарадорлигини таъминловчи фаолият билан шуғулланувчи давлат ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотга нисбатан солиқ ва бошқа масалаларда имтиёзлар белгилаш;

    2. экологик жамғармаларни солиққа тортишдан озод этиш;

    3. экологик жамғармалар маблағлари бир қисмини жисмоний ёки юридик шахсларга ифлослантирувчи модда чиқиндиларни чиқариш ва жойлаштириш даражасини камайтиришни таъминловчи чораларни амалга ошириш учун шартнома асосида ажратиш;

    4. экологик тоза маҳсулотларга нисбатан устама ҳақ ўрнатиш;

    5. асосий ишлаб чиқариш фондлари учун юқори амортизация нормалари белгилаш;

    6. экологик зарарли маҳсулотларга, шунингдек, экологик хавфли технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга нисбатан махсус солиққа тортиш тизимини жорий этиш;

    7. мулк шаклидан қатъи назар атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини самарали амалга ошираётган корхона, муассаса, ташкилотларга нисбатан имтиёзли кредит бериш тизимини қўллаш. Ушбу масалада бир қатор қонунчилик ҳужжатларида алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 24 ноябрдаги “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Фармонида ҳам банкларга республика фуқароларининг кимошди савдоси асосида ер майдонлари сотиб олишлари учун уларга 5 йилда қайтариш шарти билан зарур кредит бериш масаласида сўз юритилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасида эса, табиатдан оқилона фойдаланиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни рағбатлантириш шакллари сифатида қуйидагилар назарда тутилган:

  1. корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширганлари тақдирида уларга солиқ солишда имтиёзлар бериш;

  2. табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиат муҳофазасини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун имтиёзли шартларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (ссудалар) бериш;

  3. асосий ишлаб чиқариш фондлари учун юқори амортизация нормалари белгилаш;

  4. атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш барқарор суръатда пасайтириб борилган тақдирда бундай моддаларни чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловларни камайтириш;

  5. табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари маблағларининг бир қисмини ифлослантирувчи моддалар чиқариш ва оқизишни камайтириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахсларга фоизли қарзлар сифатида шартнома асосида бериш орқали амалга оширилади.

Иқтисодий рағбатлантириш, бир томондан солиққа тортиш, имтиёзлар бериш, акциз соҳасида махсус сиёсатни амалга ошириш, кредитлаш ва ҳ.к. йўллар билан таъминланади, иккинчи томондан, экологик зарарли маҳсулот ва экологик хавфли технологиялар асосида ишлаб чиқилган маҳсулотлар бўйича махсус солиққа тортиш тизимини назарда тутади.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 33-моддасида табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи белгиланган бўлиб, унда: камчиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилганида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолият амалга оширилганида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек айрим шахсларга солиқ, кредит имтиёзлари ва ўзга имтиёзлар бериш; экология нуқтаи назаридан хавфли технологияларни қўллаганлик ва ўзга фаолиятни амалга оширганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан махсус солиқлар жорий этиш; табиий муҳитни сақлаш соҳасида ва экологик соф маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳаммадан юқори кўрсаткичларга эришган давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг жамоаларини ва айрим ходимларини, шунингдек айрим шахсларни моддий рағбатлантириш; экологик соф маҳсулот чиқарганлик учун рағбатлантирувчи нархлар ва устама ҳақлар белгилаш кўзда тутилган.
Ерларни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантиришни назарда тутувчи меъёрларни икки гуруҳга ажратган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир: 1) атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликда назарда тутилган рағбатлантириш; 2) солиқ қонунчилигида назарда тутилган имтиёзлар.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликда назарда тутилган рағбатлантириш чораларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бундай қоидалар Ўзбекистон Республикасининг экологик қонунчилигида, хусусан шарҳланаётган ушбу моддада ўз ифодасини топганлигининг гувоҳи бўламиз.
Ушбу моддада ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш тартиби белгиланган. Унга кўра, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг тупроқ унумдорлиги сақланиши ва тикланишидан, ерларни ишлаб чиқариш фаолиятининг салбий оқибатларидан ҳимоя этилишидан манфаатдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади:

  1. янги ўзлаштирилаётган ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш жараёнида турган мавжуд суғориладиган ерларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш;

  2. ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга камчиқит ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишда солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзлар бериш;

  3. ерларнинг сифатини яхшилашни, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий этишни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини оширишни, экологик соф маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш;

  4. ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ерларни қайта тиклаш учун, зарурат бўлган тақдирда, республика бюджетидан ёки маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш, агротехника, ўрмон мелиорацияси тадбирлари ва тупроқни ҳимоя қилиш юзасидан бошқа тадбирлар ўтказиш;

  5. ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ер участкаларини вақтинча консервация қилиш натижасида улардан келадиган даромаднинг камайишини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман қоплаш ва бошқа тадбирлар.

Қонунчиликда ер солиғи бўйича белгиланган имтиёзлар бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради: биринчидан, ердан фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ ҳолда; иккинчидан, ерлар сифатини яхишалшни рағбатлантирувчи имтиёзлар; учинчидан, юридик шахсларнинг алоҳида мақоми ёки ижтимоий-маданий муассасаларни молиявий қўллаб-қувватлаш зарурияти билан.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 мартда 1118-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19 ва 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган “Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг V бўлимида ер солиғи бўйича имтиёзлар кўзда тутилган. Унга биноан қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
1) яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринар врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;
2) “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
3) хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
4) I ва II гуруҳ ногиронлари;
5) ёлғиз пенсионерлар. Солиқ солиш мақсадлари учун ёлғиз пенсионерлар деганда бир ўзлари ёки вояга етмаган болалари ёки ногирон боласи билан биргаликда алоҳида уйда, квартира ёки ётоқхонада яшайдиган пенсионерлар тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг маълумотномаси асосида тақдим этилади;
6) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Солиқ солиш мақсадларида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар деганда ота-онадан бири ёки иккаласи вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга етмаган 5 ва ундан ортиқ бола бўлган оилалар тушунилади. Мазкур имтиёз туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг маълумотномаси асосида тақдим этилади;
7) концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар;
8) кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича - ер участкалари берилган вақтдан эътиборан беш йилга;
9) илгари шахсий пенсия тайинланган шахслар.
Солиқ қонунчилигида назарда тутилган имтиёзлар эса, унинг бир қатор бобларида кўзда тутилган. Масалан, унинг 31- ва 34-бобларида ер ва ер ости солиқлари бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, у юқорида келтирилган йўриқномада белгиланган қоидалар билан бир хил.
2. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Бундай қонун ҳужжатлари сирасига Ер кодексини ва юқорида келтириб ўтилган бир қатор қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириб ўтишимиз мумкин. Ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш иқтисодий-ҳуқуқий механизмнинг самарали амалга оширилишини таъминловчи муҳим мезон бўлиб, мазкур тизим табиатдан фойдаланувчиларни атроф табиий муҳитга эҳтиёткорана муносабатда бўлишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳамда мавжуд табиий муҳитни келажак авлод учун сақлаб қолишга ундайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish