Збекистон республикаси



Download 2,36 Mb.
bet104/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

77-модда. Сув фонди ерлари


Сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ва бошқєа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар сув фонди ерлари жумласига киради.
Дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш ҳамда маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи минтақалари ажратилади.
Дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи минтақалари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.
Сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти юритиш ва қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади.
Сув фонди ерларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

1. Инсон нормал ҳаёти давом этиши учун ердаги сув манбаларини эҳтиёт қилиш зарур. Чунки, нафақат инсон балки, барча тирик мавжудодларнинг ҳаёт манбаи сувдир. Шу мақсадда ердаги сув манбаларини сақлаш ва уларни муҳофаза қилиш ката аҳамият касб этади.


Ўзбекистон Республикасида ер фонди тизимида сув фонди ерлари мустақил тоифани ташкил этиб, мамлакатимиз иқтисодий ва экологик йўналишида бетакрор аҳамиятга эга. Мамлакатимизда сув фонди ерлари ўз ҳажмига кўра 813,8минг гектарни ташкил этади.
Шарҳланаётган Ер кодексининг 77-моддаси, яъни “Сув фонди ерлари” номи билан алоҳида ажратиб қўйилгани бежиз эмас. Чунки сув фонди ерлари ҳам ўзининг мустақил тартибга солиш механизмига ва алоҳида ўзига хос бўлган хусусиятларига ҳам эгадир.
Шу ўринда сув фонди ерларининг ҳуқуқий ҳолатини қонун даражасида белгиланиши унинг унчалик кам аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.
Ер фондининг таркибига кирувчи сув фонди ерлари деганда – асосий қисмини сув қоплаган ерлар тушинилади. Яъни 77-модданинг 1-қисмида айтилишича: “Сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар – сув фонди ерлари жумласига киради” дея таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистонда сув фонди ерларининг ҳуқуқий ҳолати қабул қилинган бир қатор қонунларда, жумладан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ер кодекси билан тартибга солинади.
Мазкур қонунларда сув фонди ерларининг тушунчаси, улардан фойдаланиш ва ҳуқуқий муҳофаза этиш тартиби ҳамда шартлари кўрсатилган.
Шунингдек, сув фонди ерлари ва сувни муҳофаза қилиш тегралари, бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сонли билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сув омборлари ва бошқа ҳавзалари, дарёлар магистрал каналлар ва каллекторларнинг, шунингдек ичимлик суви ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги Низоми”да ҳам белгилаб берилган.
Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрел 1999 йил 202-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 24 сентябр 2003 йил 411-сонли қарори асосида тегишли ўзгартиришлар киритилган.
2. Шарҳланаётган модданининг иккинчи банди катта аҳамиятга эга бўлиб, бир қатор сув манбаларининг жойлашиш жойи ва уларни муҳофаза зона ерларини асраш билан боғлиқ.
Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтувчи энг сув артериялари бўлмиш Сирдарё ва Амударё ҳамда уларнинг ирмоқлари Ўзбекистондан ташқарида бошланади. Норин, Қорадарё, Сух, Чирчиқ, Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарё, Шерободдарё Ўзбекистоннинг йирик дарёлари ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта ва қуйи оқимда Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Сирдарё ҳавзасининг сув йиғиш майдонида 38 куб километр сув тўпланади, унинг фақат 10 фоизи Ўзбекистон худудига тўғри келади. Амударёнинг сув йиғиш майдонидан тўпланган 79куб километр сувнинг эса фақат 8 фоизи Ўзбекистонга тегишли.
Республикада истеъмол қилинаётган сув миқдорининг 95 фоизи дарё ва сойлардан олинади. Сувни истеъмолчиларга ўз вақтида ва керакли миқдорда етказиб бериш мақсадида кўплаб канал, зовур, гидроузел, гидротехника иншоотлари, сув омборлари, доимий насос станциялари қурилган. Республикамиз қишлоқ хўжалиги суғорма деҳқончиликка асосланган. Сув хўжалигида умумий сув сарфи 2500 куб метрдан ортиқ бўлган 75 йирик канал, умумий ҳажми 18,6 миллиард кубметр бўлган 53 сув ва 25 сел омборлари, 32,4 минг километр хўжаликлараро каналлар (унинг 9,4 минг километрига бетон қопланган), 4889 насос агрегатлари ўрнатилган 1479 доимий насос станциялари, 10180 тик дренаж ва сув чиқиш қудуқлари, 30,4 минг километр хўжаликлараро коллекторлар бор (1995). Сув иншоотларини ишлатиш (эксплуатация қилиш) ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган барча ишларни Ўзбекистон Республикаси сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги ташкилотлари бажаради.
Ўзбекистонда жами 250 га яқин катта-кичик кўл бор. Амударё дельтасидаги энг катта кўл Судочье кўлидир. Ўзбекистон кўлларининг аксарият қисми тоғларда, 2000-3000 метр баландликда жойлашган. Тоғ кўлларининг сатҳи, одатда, 1 квадрат километрдан ошмайди. Текисликлардаги кичик кўллар Сирдарё ва Амударё қайирларида, Амударё дельтасида, суғориладиган воҳалар чеккаларида жойлашган. Уларнинг кўпи саёз. Пастлик жойларда ирригация шхобчаларидан чиққан ташлама – зовур сувларидан ҳам кўллар вужудга келган. Масалан, Арнасой ботиғида шундай сувлардан умумий майдони 1760 квадрат метр катта кўл ҳосил бўлган.
Каналлардан Ўзбекистонда асосан суғориш мақсадларида фойдаланилади. Мавжуд каналларнинг умумий узунлиги қарийб 160 минг километр шундан 22 минг километри хўжаликлараро каналлар, қолган қисми хўжалик ички тармоқларидир.
Юқорида кўрсатилган сув фонди ерлари ва манбаларида авваламбор санитария қоидаларига риоя этиш, сув фонди ерлари атрофидаги иҳота зоналарини, қирғоқларни муҳофаза қилиш лозим бўлади.
3. Шарҳланаётган моддани 2-бандидаги кўрсатилган ҳолатлар шуни талаб қиладики, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек, ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақалари ажратилади.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасига биноан:
Дарёларнинг, кўлларнинг, сув омборларининг, каналларнинг, коллекторлар ҳамда бошқа сув объектларининг ўзанларига туташ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳисобланади. Бу зоналар ифлосланиш, булғаниш, саёзланишнинг ҳамда сув объектлари тупроқ эрозияси махсулотлари бўлмиш лойқа билан тўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек энг мақбул сув режимини сақлаб туриш учун ташкил этилади.
Қаттиқ режимга асосланган сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳил бўйи минтақалари ҳисобланади.
Ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув объектларига туташ, қаттиқ режим асосидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳисобланади.
Дарёларнинг уваларида, ёйилма конусларда, тоғ ёнбағирларининг этакларида ташкил қилинадиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер усти ва ер ости сувларининг хосил бўлиш хоналари ҳисобланади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари тегишинча табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати органларининг, геология ташкилотларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Билан ташкил этилади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга йўл қўйилади. Бундай зоналарда қуйидагилар тақиқланади:

  • Дарахт ва буталарни кесиш (парваришлар йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);

  • Захарли кимёвий моддаларни қўллаш;

  • Захарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш;

  • Харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;

  • Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;

  • Канализация-тозалаш оншоотлари ва оқова сувлар тўаланадиган иншшолар қуриш;

  • Чорвачилик ва паррандачилик мажмуаларини жойлаштириш, шунингдек суғориш учун “шарбат” (суюқ гўнг) ишлатиш;

  • Автомобил транспортини қўйиб туриш, уларга ёнилғи қуйиш, уларни ювиш ва таъмирлаш жойларини ташкил этиш;

  • Нефт махсулотлари омборларини ташкил этиш;

  • Зиғир, каноп ва тери ювиш.

Соҳил бўйи минтақаларида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чеклашлар ва тақиқлардан ташқари қуйидагилар тақиқланади:

  • Минерал ва органик ўғитларни қўлланиш;

  • Чорва молларни ўтлатиш;

  • Ҳар қандай турдаги қурилиш, сув хўжалиги объектларини қуриш бундан мустасно;

  • Белгиланмаган жойларда қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар ташкил этиш.

Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари турли режимли муҳофаза минтақаларига бўлинади.
Дарё ўзанларини ўзгартириш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва сув объектлари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа ишларни бажаришга фақат табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларининг, шунингдек геология ташкилотларининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
Аҳоли пунктлари ҳудудида хўжаликлараро ер тузиш ва режалаштириш ўтказилаётганда сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳил бўйи минтақаларининг ва сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг чегараларини ўзгартириш табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда санитария назорати органлари билан келишиб олиниши лозим.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари режими ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарига ҳам тадбиқ этилади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (41-модда).
Умуман олганда, сув фонди ерларидан, сувлар ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси талабларига мос келиши ҳам лозим.
4. Шарҳланаётган модданинг 3-бандига асосан: “дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқ бўйи минтақалари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин”, - дейилган.
Демак, табиатни муҳофаза қилиш аҳамияти нуқтаи-назаридан сув фонди ерлари таркибини қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин:

  1. Сув билан қопланган, сув остидаги ва тубидаги ерлар. Ушбу категорияга сув ҳавзалари, дарёлар, кўллар ва сув омборлари билан банд ерлар киради. Ушбу ерларнинг асосий хусусияти улар йил давомида доимо ёки йилнинг кўп қисмида асосан сув тагида бўлган ерлар киради.

  2. Сув фонди ерларига гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган ерларни киритиш мумкин. Демак, ушбу қисмдаги ерларни лотоклар, қувурлар, сув хўжалигига хизмат қиладиган маъмурй бинолар, тўғонлар ва бошқа объектлар хизмат қилади ва сув фонди ерларига киради.

  3. Сув фонди ерлари жумласига, сув ҳавзаларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақалардаги ерлар киради. Мазкур ерлар 20дан ортик 50 метргача айрим ҳолатларда сув ҳавзаларини кенглиги ва уларни экологик ҳолатини инобатга олиб 100 метр ва улардан ҳам кўп кенгликдаги қирғоқ ерлари киради. Масалан: портлар, селни олдини олиш учун иҳоталаштирилган зоналар, кемалар учун ажратилган ва табиат муҳофазасидаги ажратилган зоналар киради.

Кўриниб турибдики, давлат сув фонди ерларининг асосий хўжалик вазифаси сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш фаолиятига хизмат қилиш бўлиб, бу ерларнинг ҳуқуқий ҳолати сув объектларининг ҳуқуқий ҳолати ҳусусиятларини ўз ичига олади.
5. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида юқорида таъкидланган имкониятларнинг маълум даражада чеклашни белгилайдиган императив характерга эга қоида мустаҳкамланган. Жумладан, “Сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти юритиш ва қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади”.
Бундай қоиданинг белгиланиши, бутунлай сув фонди ерларида бирон бир фаолиятни чекламасдан, балки сув объектларининг экологик, санитария, ва бошқа талабларига риоя қилишни талаб этади.
Санитария зоналари 3 та минтақага бўлиниб, уларнинг ҳар бирига ердан фойдаланишнинг алоҳида ҳолатлари (режими) ўрнатилади. Масалан: биринчи минтақада яшаш, қандайдир қурилиш иншоотлари қуриш, экин экиш ва бошқалар маън этилади.
Шунингдек сув ҳавзалари қирғоқ минтақаларидаги ерларда шудгор қилиш, ер хайдаш, мол боқиш ва улар учун қўтонлар (жойлар) қуриш, захарли кимёвий моддалар сақлаш ва қўллаш, ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган қурилмалар қуриш, дам олиш базалари, пионер лагерлари қуриш, бутазорларни чопиб ташлаб унда стадионлар барпо этиш ва бошқа хил қонунга хилоф ишларни бажариш маън этилади.
Шуниси эътиборлики, ички сувлар қирғоқ минтақаларида қурилмалар ва иншоотлар қуриш фақат тегишли ҳокимият идораларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Мазкур қурилма ва иншоотлар сув хўжалиги ёки табиатни муҳофаза қилиш хўжалиги ёки табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига хизмат қилиш шарт.
Ҳар қандай шароитда сув фонди ерларидаги гидротехника ишлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни талабларига мос бўлиши лозим.
6. Сув фонди ерларининг яна бир ўзига хос хусусиятларидан бири сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мавжуд бўлишидир.
Бундай муносабатлар иштирокчилари ўз навбатида авваламбор сувдан фойдаланувчи ҳамда ердан фойдаланувчи сифатида бир қатор ҳуқуқ ва бурчларга эгадирлар.
Сувдан фойдаланувчи сифатида иштирок этилганида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ер эгаси бўлиб иштирок этилганида – ердан фойдаланувчи ижарачи сифатида “Ер кодекси”нинг нормаларида кўрсатилган ҳуқуқларга эга бўлади.
Жумладан, сув фонди ерларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлар:

  • сув фонди ерлари қандай мақсадда берилган бўлса, ана шу мақсадда фойдаланилиши;

  • сув фонди ерларидаги мавжуд ерларни ва ерларни сифат ва самарадорлигини, миқдорини текшириб туриш;

  • қонунларда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сув фонди ерларини муҳофаза қилиш ва тиклашни талаб қилиш;

  • сув фонди ерларидан кенг тарқалган ўрмонзорлар, ҳайвонот дунёси ва сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш;

  • сув фонди ерларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сув объектлари ва иншоотларини таъмирлаш, қуриш ва бузиб ташлаш;

  • сув фонди ерлари олиб қўйилганда унга етказилган зарарни (бой берилган фойдани) қопланишини ёки сув фонди ерларидан ихтиёрий равишда воз кечилганида сарфланган ҳаражатларнинг тўланишини талаб қилиш;

  • сув фонди ерларидан фойдаланиш бўйича қонунда таъқиқланмаган бошқа ишларни амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгалар.

Ўз навбатида фойдаланувчилар юқорида айтиб ўтилган қонунларга асосан бир талай мажбуриятларни оладилар:

  • сув фонди ерларидаги қурилган сув фонди объектларидан оқилона фойдаланишлари, сувни тежаб тергаб сарфлаш, сув фонди ерларидаги сувни сифатини яхшилаш, тиклаш ва ифлосланишига йўл қўймаслик;

  • сув фонди ерларини муҳофаза қилиш мақсадида ифлос моддалар аралашиб қолган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тўхтатиш чораларини кўришлари;

  • сув фонди ерлари ҳудудида экологик вазиятни ёмонлашувига йўл қўймаслик ва шу каби бошқа қонунда белгиланган мажбуриятларга эга бўладилар.

Сув фонди ерларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи ва участкаси ёки сув фонди ерларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
7. Сув фонди ерларидан фойдаланиш тартиби мавжуд бўлиб, бундан юридик ва жисмоний шахслар ташкил этиши келиб чиқади (77-модда, 5-қисм.).
Сув фонди ерларидан фойдаладаниш объекти бўлиб, барча сув фонди ерлари (ариқ, канал, кўл, сув омборлари, ҳовуз, дарё, орол, денгиз ва бошқалар) ҳисобланади.
Сув фонди ерлари доимий ва муддатли фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Сув фонди ерларидан биргаликда танҳо фойдаланиш мумкин.
Биргаликда фойдаланиладиган сув объектлари ва сув фонди ерларига танҳо фойдаланиш учун берилмаган сув объектлари ва сув фонди ерлари киради.
Танҳо фойдаланишдаги сув фонди ерлари ва объектларига маҳаллий ҳокимият органлари қарори асосида бирон корхона, ташкилот ва муассасага бутунлай ёки қисман бериб қўйилган сув объектлари ва у билан боғлиқ ерлар киради.
Шу билан бирга “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 112-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кдастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ, сув фонди ерлари ва сувларнинг давлат ҳисоби, Давлат кадастрини юритиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометереология Бош бошқармаси (сиртқи сувларни тақсимлаш бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сувдан фойдаланиш бўйича) ва Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (ер ости сувларини тақсимлаш бўйича) томонидан амалга оширилиши лозим.
8. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 115-моддаси ва Ер кодексининг 90-моддасига асосан сув фонди ерлари ва сувдан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш қоида, талабларини бузганлик учун интизомий, маъмурий, фуқаролик ва жиноий жавобгарликлар қўлланилади.
Сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун интизомий жавобгарлик, Меҳнат кодексининг 181-183 моддаси талаблари асосида ҳамда мазкур ваколатга эга бўлган ташкилотларнинг Устав ёки Низомлари асосида амалга оширилади.
Сув фонди ерлари ва сувни муҳофаза қилиш мақсадида 1994 йил 22 сенртябрда қабул қилинган “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 72-моддаси “Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш”, 74-модда “Сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш”, 75-модда, “Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш”, 76-модда “Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш” ҳолларида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 203-моддасига асосан эса “Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик” ҳолати кўрсатилган.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish