Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 3,44 Mb.
bet33/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

1 - йўналиш. Ёдгорликдаги янгиликларни ўтмиш усулида бажариш. Бу йўналиш аввал кенг қўлланилган. Бироқ унда ёдгорликни сохталаштириб юбориш ҳавфи бор. Замонавий таъмирлаш назариясида бу кенг қўлланилмайди, уни жуда эхтиётлик билан қўллаш тавсия этилади.
2 - йўналиш. биринчисига қарама - қарши йўналишдир; янги меъморий унсурларда тарихий услублардан кескин фарқланадиган замонавий услуб қўлланилади. Лекин бу йўналишда ҳар доим ҳам таъсирчанликка эришилавермайди. Интеръерда қанчалик қадимги безаклар кам сақланган бўлса, янги унсурларни таъсирчан қилишда, одатда, имконият шунчалик кўпроқ бўлади.
3 - йўналиш аввалги иккисининг ўртасидаги йўналишдир. Очиқчасига замонавий унсур қўлланилади, бироқ эскисига бўйсундирилади. Бу йўналиш энг қийин бўлсада, уни кенг тадбиқ этиш тавсия этилади. Ёдгорликни мослаштиришда уни мухандисона жиҳозлар билан таъминлаш зарур бўлади. Аммо у ёдгорликка ҳалал бермаслиги лозим. Мослаштириш масаласини ечиш таъмирчи - меъмор зиммасида бўлиши лозим. Мавжуд тарихий биноларни замонавий мақсадларда фойдаланиш учун биринчи навбатда тарихий обидани янги замонавий функцияга мослаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим. Обидани янги хизмат функциясига мослаштиришда асосан қуйидаги омиллар эътиборга олиниши тавсия этилади. Биринчидан, меъморий ёдгорлик жойлашган муҳитда ҳаётнинг қайси хизмат турларини ташкил қилишга заруррият борлигини аниқлаш лозим. Сўнгра ёдгорликнинг, яъни бинонинг дастлабки функциявий моҳияти, ҳажмий - режавий, композициявий тузилиши ва меъморий имкониятлари ушбу заруриятларнинг кўпроқ қайси бирига мос тушиши, шу функцияларнинг қайси бири, ҳам ёдгорлик учун, ҳам шаҳарсозлик ва ижтимоий ҳаёт учун самарали бўлишлигини ўйлаб кўриш лозим. Бунда ёдгорликнинг режавий тўзилиши, тархи, тарзи ва ички кўриниши, асосий қурилмаларининг кай даражада сақланганлик хусусиятларини аниқловчи шартлар бўлиб хизмат қилади. Янги танланган функциянинг бино меъморий - режавий тузилишига салбий таъсир кўрсатмаслиги, бинонинг ҳар жиҳатдан яхши мустахкам сақланишига самарали фойда келтириши лозим. Янги функция ёдгорликнинг қурилмаларига, бадиий ва тарихий - ижтимоий моҳиятига, бино ички ва ташқи муҳитига зарар етказмаслиги керак. Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда меъморий ёдгорликларни замонавий мақсадларда фойдаланишга мослаштириш таснифини қуйидагича кўринишда тавсия этиш мумкин:
- турар - жой ва яшашга, тахсил олишга мўлжалланган тарихий биноларни (турар - жой, мадрасалар, карвон-саройлар, работлар, хонақоҳларни) дастлабки функциялари ва режавий ечимларини эътиборга олиб меҳмонхоналар, ширкатхоналар, ётоқхоналар, мотеллар, кемпинглар, сайёхлар ва экскурсия манзилларига мослаштириш;
- савдо-сотиқ иншоотларини (тоқ, тим ва чорсуларни) ўз навбатида замонавий савдо корхоналари - савдо марказлари, магазинлар, савдо дўконлари, расталари ва кўргазмаларига мослаштириш;
- ибодат биноларини (масжидлар, миноралар, намозгоҳларни) кўргазма ва экспозиция заллари, халқ ҳунармадчилиги уйлари, музейларга мослаштириш, зарурат туғилганда эса масжид ва минораларни ўз функцияларига қайтариш;
- саройлар ва қўрғонларни ўз навбатида сайёхлар мажмуасига, йирик музейларга, ресторанларга, ошхоналарга, қахвахоналарга, чойхоналарга ва шунга ўхшаш муассасаларга мослаштириш;
- фуқаро биноларини (ҳаммомлар ва бошқа меъморий ёдгорликларни) алоҳида хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш муассасаларига - ҳаммом, маиший хизмат уйлари, кўргазмалар, санаторияларга мослаштириш тавсия этилади.
Таклиф этилаётган функцияга мослаштириш кенг кўламга эга бўлиши мумкин. Хозирги вақтда давлат ихтиёридаги кўпгина собиқ масжид ва мақбаралар диний ташкилотларга қайтариб берилмокда. Мисол учун, Бухородаги Жоме масжиди, Баҳовиддин Нақшбанд масжиди ва мақбараси, Сурхондарё вилоятидаги Абу Исо ат-Термизий мақбараси ва бошқаларни диний ташкилотларга қайтариб берилди.
Шаҳарсозлик кодексида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади.
аҳолини жойлаштириш тизими — мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда янги аҳоли пунктларини барпо этиш йўли билан аҳолини тегишли ҳудудга тартибга солиб бориладиган тарзда жойлаштиришнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган асосий йўналишлари;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Аҳоли пунктининг бош режаси]
аҳоли пунктининг бош режаси — яшаш ва фаолият муҳитини шакллантиришнинг комплекс шароитларини, аҳоли пунктлари ҳудудий ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Аҳоли пунктлариаро ҳудуд]
аҳоли пунктлариаро ҳудудлар — аҳоли пунктлари чегарасидан ташқаридаги икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти ўртасидаги ҳудудлар;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Бино]
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Зоналаштириш]
зоналаштириш — ҳудудни ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилишида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб олган ҳолда унинг функционал мақсадга кўра бўлиниши;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Иншоот]
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Шаҳар (посёлка) чизиғи]
шаҳар ва посёлка чизиғи — аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйилган ташқи чегараси;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Шаҳарсозлик]
шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ва санитария-гигиенага оид ечимларининг йиғиндисини таъминловчи назарияси ва амалиёти;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Шаҳарсозлик регламенти]
шаҳарсозлик регламенти — шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкалари ва ўзга кўчмас мулк объектларидан фойдаланишнинг аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган кўрсаткичлари ва турлари йиғиндиси;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Шаҳарсозлик фаолияти]
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, бинокорлик материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларнинг фуқаролар манфаатлари, жамият ва давлат манфаатлари, шунингдек мазкур ҳудудлар ҳамда аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва реконструкцияси соҳасидаги фаолияти;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Шаҳарсозлик ҳужжатлари]
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи (схемаси) — аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш, табиатдан фойдаланиш, ҳудудларни, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва йўлларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Қизил чизиқ]
қизил чизиқ — даҳалар, мавзелар ва режалаштириш тузилмаси бошқа қисмларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчалари, тор кўчалари ва майдонларидан ажратиб турувчи, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган чегаралар;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Қуришни тартибга солиш чизиқлари]
қуришни тартибга солиш чизиқлари — бинолар ва иншоотларни жойлаштиришда шаҳарсозлик ҳужжатларида қизил чизиқлардан ёки ер участкаси чегараларидан маълум оралиқ жой ташлаган ҳолда белгилаб қўйиладиган қуриш чегаралари;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Ҳудудни режалаштириш тарҳи]
ҳудудни режалаштириш тарҳи — ҳудуднинг зоналаштирилишини, аҳолини жойлаштириш тизимлари такомиллаштирилишининг, тегишли ҳудуднинг аҳоли пунктларини, саноати, қишлоқ хўжалигини, минтақалараро, минтақавий ҳамда аҳоли пунктлариаро аҳамиятга молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари;
[СПиТ:
1.Шаҳарсозлик / Ҳудудни ривожлантиришнинг тармоқ тарҳи]
ҳудудни ривожлантиришнинг тармоқ тарҳи — тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish