Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 3,44 Mb.
bet36/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

Уй-жой бинолариничг. қаватлшигини техник - иқтисодий асосланишга биноан меъморчилик-шаҳарсозлик, ижтимоий-маиший, гигиеник талаблар ва маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган ҳолда белгилаш лозим.
Йирик ва энг йирик шаҳарларда. шунингдек худуд кенгайиши шаҳарларда, уларнинг ривожланиши ёки махсус мухандислик тадбирларини ўтказилишини талаб этувчи худудлар мавжуд бўлса, асосан 9 қаватли ва гоҳида 4-5 қаватли бинолар қўлланишини кўзда тутиш лозим.
Бошқа шаҳар ва поселокларда одатга кўра 2-4 каватли бинолар қурилишини қабул қилиш лозим.
Йирик ва энг йирик шаҳарларда 9 қаватдан ортиқ биноларни қуриш ва қўллашга меъморчилик - шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан айрим ҳоллардагина йул қўйилади. Бундай қурилиш учун руйҳатни белгиланган тартибларда олиш лозим.
Қишлоқ жойларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида 1 ва 2 каватлиликни қўллашни, аҳоли туридаги бир ва икки квартиралари турар жой биноларини ва кўп квартиралилик қулай шароитли турар жой биноларини қўллашни, уй-жой биноларини блокларга ажратишни ва ҳар бир квартира учун ер майдони ажратишни кўзда тутиш лозим. Маҳаллий шароитларга боғлиқ холда шахсий томорқа хўжалиги юритиш учун зарур бўлган қурилмаларга эга бўлган 4 қаватдан кўп бўлмаган баландликдаги уй - жойлар секцияларини қўллашга рухсат этилади.Энг йирик ва йирик шахарларда бир, икки қаватли шаҳар қурилишдаги уй-жойларни шаҳаролди жойлаштириш лозим, қолган шаҳарлар ва аҳоли пунктларида биноларнинг бош режалари асосида қурилишнинг шу тури учун махсус ажратилган ер майдонларида жойлаштириш лозим.
Уй-жой қурилиши объектларини жойлаштиришда биринчи навбатда бинолардан бўш бўлган худудлар, шунингдек эски бинолар. эгаллаган майлондардан фойдаланиш лозим.
Аҳоли яшаш худудлари ўлчамларини аҳолининг уй-жой умумий микдори билан ўртача таъминланганлигидан келиб чикан ҳолда қуйидагича белгилаш лозим қурилишнинг биринчи навбати учун - 15,0 м2, хисобланган муддатга - 16-18 м захирадаги худудлар учун хисобланган муддатлар чегарасидан ташқари - 23 м2 бир одам учун. Бунда уй-жой билан ўртача таъминланишнинг юқори чегараси оила 3 кишидан кам булмаган худудларда 18 м деб қабул килинган, пастки чегараси эса 4 кишидан кўп бўлган оилали худудларда эса 16 м2 деб белгиланган.
Ҳудудлар иқтисодиётини комплекс ва мутаносиб ривожланишининг бугунги ҳолати таҳлили келтирилган, ҳудудий саноат тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолати ўрганилган. Ҳудудлар иқтисодиётини комплекс ва мутаносиб ривожлантириш билан бирга кичик саноат зоналари ва технопарклар фаолиятини ташкил этишнинг устувор масалалари борасида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мамлакатимизнинг ҳудудий таркибига кирган ҳар бир вилоят, туманлар маълум объектив қонуниятлар асосида ташкил этилган бўлиб, географик ва ҳудудий жойлашуви, иқтисодиётининг таркиби, саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлик даражаси, ҳудудларнинг демографик ҳолати ва аҳолининг жойлашуви, шунингдек, иқлими, сув ва табиий ресурслар салоҳиятига эгалиги билан бир-биридан фарқ қилади. Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятларида фойдали қазилма минерал хом ашё ресурслари жуда кам, Навоий, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фойдали қазилма минерал хом ашё ресурсларга бой, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ушбу ресурслар мавжуд ҳудудлар қаторига киради.
Мамлакатимиз ёқилғи энергетик салоҳиятида эса Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятларининг салоҳияти юқори. Юртимиз аҳолиси ҳам вилоятлар бўйича нотекис жойлашган. Масалан, Андижон вилоятида 1 км2 га тўғри келадаган аҳоли сони 665 кишини, Навоий вилоятида эса 8,2 кишини ташкил этади. Вилоятлар ва туманларнинг ер-сув ресурслари, иқлим шароитлари ҳам кам бўлсада фарқланади. Ер-сув ресурсларининг сифатида ҳам жиддий тафовутлар мавжуд. Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида табиат билан боғлиқ экологик туризмни ривожлантириш учун жуда қулай имкониятлар мавжуд.
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби жаҳон биладиган туристик шаҳарлар мавжуд. Туризм соҳасида деярли барча вилоят ва туманларда имкониятлар мавжуд, аммо юқорида санаб ўтилган ҳудудларда абсолют ва нисбий устунликлар кўпроқ саналади. Яна бир жиддий фарқ ҳудудларда иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси ва инсонлар учун яшаши учун зарур неъматлар билан таъминлаш имкониятларида ўз аксини топади. Ана шундай мураккаб ҳолат шароитида барча вилоят ва туманларни барқарор ва жадал ривожлантириш, улар ўртасидаги тафовутларни жуда катталашиб кетишига йўл қўймаслик
Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг жиддий эътибор бераётган масалалари қаторига киради. Олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасига кўра ҳудудларнинг ривожланишида, уларнинг иқтисодиётининг таркибида жиддий фарқлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармонида белгилаб берилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам айнан, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган масалалар устувор йўналиш сифатида белгилаб берилган.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish