Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 3,44 Mb.
bet2/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

Геоморфологик шарт-шароитларни таҳлил қилганда рельефнинг морфологик ва морфометрик элементларига алоҳида эътибор берилади: шаклига, генетик турига, абсолют ва нисбий баландликларига, эрозион бўлиниш чуқурлиги ва қалинлигига, қияликларга. Бу хусусиятлар таҳлилидан сўнг ҳудудни у ёки бу фойдаланиш учун қулайлиги бўйича туманлаштириш ўтказилади. Масалан, туманни режалаштириш тузилмаларида шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида фойдаланишга, туманни режалаштириш лойиҳаларида эса саноат ва граждан қурилиши, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, оммавий дам олиш ва табиатни муҳофазалаш учун энг қулай туманлар аниқланади. Бунда асосий информация манбаи бўлиб махсус институтлар, вазирликлар ва идоралар томонидан тузиладиган топографик, аэро- ва космик, геоморфологик ва инженер-геологик материаллар хизмат қилади.
Ҳудуднинг геологик тузилишини кўриб чиққанда мураккаб геологик тузилишга эга, неотектоник ва сейсмик актив, тузилиш хусусиятлари ҳамда стратографик ва литологик комплекслар қуввати ва тарқалиш қонуниятлари бўйича туманлар ажратилади. Бунда, сейсмик туманларда сейсмик ҳолатнинг таҳлилига, оҳактошлар тарқалган туманларда карст жараёнларининг пайдо бўлиши ва характери, уларнинг интенсивлигига алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун геология фондининг тектоник, геоморфологик, сейсмик-геологик карталаридан фойдаланилади.
Гидрогеологик шарт-шароитларни таҳлил қилганда ер ости сувларининг сув элтувчи горизонтлари, уларнинг тарқалиши, чуқурлиги, сувга тўйинганлиги, кимёвий таркиби ва агрессивлиги каби тавсифлари берилади. Бундан кейин кўриб чиқилаётган ҳудуд ер ости сувлари билан таъминланганлиги, эксплуатация заҳиралари ва уларни коммунал-маиший, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш мақсадлари учун баҳолаш нуқтаи назаридан туманлаштирилади. Ҳар бир санаб чиқилган фойдаланиш тури учун ер ости сувларининг у ёки бу тавсифномаси бирламчи аҳамиятга эга бўлади. Масалан, қурилиш мақсадлари учун ер ости сувларининг чуқурлиги ва агрессивлиги; қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун – шўрлик даражаси, сув босими чуқурлиги; соғлиқни сақлаш мақсадлари учун эса – сувларнинг даволаш ва термал хусусиятлари энг кўп аҳамиятга эгадир. Керакли маълумотларни геологик фонддан, ҳудудий геологик бошқармалардан, сув хўжалиги институтларидан олиш мумкин. Бу маълумот регионал ва ҳавза картографик материаллари сифатида берилади.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish