Карбонат ангидрит гази асосида деворбоп лойдан ишланган ғишт Яна бир Ўзбекистон қурувчиларини қизиқтираётган ғишт Австралиянинг Орица ва ГреенМаг Гроуп компаниялари томонидан тавсия этилаётган карбонат ангидрит гази асосида деворбоп лойдан ишланган ғиштдир.
12.7 - расм. Деворбоп сопол ашёларнинг асосий хиллари:
оддий ва самарали ғиштлар; фасадбоп калибрланган ғишт;бўшлиқли сопол ғишт ва тош; икки қатламли ташқи деворбоп панел.
1 2.8 - расм. Йирик ковакли тошлар ва улардан девор териш.
а- Г-симон; b-коваклари турлича бўлган деворбоп тош; d-коваклари тик йўналган тош билан девор териш; е-горизонтал ковакли тош билан девор териш; f-шамоллатиш ва газ узатиш учун мўлжалланган тош; g-мўрибоп сопол ғишт.
Экологияни бузаётган углекислий газ миқдорини камайтириб ва уни сопол ғишт таркибида атмосферага электрстанциялардан чиқаётган углерод билан карбонизациялаб арзон ғишт ишлаб чиқариш технологияси юқори иқтисодий самара беришлигини Ньюкасла университети олимлари илмий томондан исбодлади. Қуйидаги расмда карбонат ангидрит гази билан оддий ғишт лоихаси ёритилган Бундай деворбоп ғишт хаводаги карьонат ангидрит газни ўзига сингдириб мустахкамлиги ошади. Лоихага кўра ғишт ишлаб чиқариш заводини электрстанция ёнида қуриш 9 млн.доллар деб бохоланди. Карбонат ангидрит газни ер остига кўмишни хисоблаганда ғиштни тан нархи анча арзонлашади.
Олимларни таъкидлашича, агар 1 та шундай завод қурилса ишлаб чиқарилган махсулот атмосферадаги 20 000 000 тонна карбонат ангидрит газни сингдирар экан.
Зичлиги 600...1000 кг/м3 бўлган бундай юқори мустаҳкам ғишт ва тошларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 360, 480 ва 600 кг/см2 га тенгдир. Биноларнинг ички пардадеворларини қуришда ўлчамлари 330х170х40...945х320х115 мм га тенг ғишт, тош ва плиткалар ишлатилади.
12.4. Пардозлашда ишлатиладиган фасадбоп қоплама сопол ашёлар
Бинонинг фасад қисмини қуришда сифатли тўғри шаклли, бир текис рангдаги ғишт ва сопол тошлар кўп ишлатилади. Фасадбоп қоплама ғишт ва тошлар шаклига ва ишлатилишига кўра бир қаторга ва бурчакларга териладиган хилларга ажратилади. Бундай ғиштлар 150, 100, 75 маркаларда чиқазилади. Уларнинг сув шимувчанлиги 8-14%, музлашга чидамлилиги 25 циклдан кам бўлмаслиги керак.
Кўриниши бўйича фасадбоп плиткалар силлиқ, ғадир-будир ва нақшларни ранги бир рангли ёки кўп рангли бўлиши мумкин. Пардозбоп плиткаларнинг ранги ва туси эталон билан солиштириш натижасида аниқланади (12.10-расм).
Плитканинг орқа томони қоришма билан яхши ёпишадиган юзага эга бўлиши керак. Ишқаланишга синалганда полбоп плитканинг оғирлигини камайиши 0,08 г/см2 дан ошмаслиги керак. Юзаси 3000 м2га етадигани бир партия плитка ҳисобланади. Назорат жараёнида ҳар бир партиядан 0,2% (50 донадан кам бўлмаган миқдорда) намуна олинади.
Плитканинг қийшайишини, ботиқ юза ва (плитка диагонали бўйича икки томони тегизиб қўйилган) метал линейка қирраси орасидаги (энг катта) фарқни ўлчаш билан аниқланади.(12.4-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |