TERMES (“Термитлар” номли робот).
Гарвард Университети олимлари курилиш роботларини кичкина шаклда, яъни термит кўринишида яратишга киришдилар, бу роботлар термит каби ишлайди. TERMES роботларининг конструкцияси термитларни харакатларига мослаб ишлаб чикилган. Ундан фойдаланувчилар керакли конструкцияни танлайди, компьютер программаси эса ҳар битта роботни алоҳида инструкция бўйича, яъни ҳар бири мустакил равишда ўз кисмини курувчи килиб териб чикади. TERMES асосчилари курилишнинг ҳар бир жараёнини автоматлаштиришни режалаштирганлар. Хусусан, келажакда ушбу технология инсонларга катта кийинчилик туғдирадиган қурилиш жабҳаларида - ер остида, сув остида ёки хавфли зоналарда иш олиб боради.
Америкада тавсия этилаётган қурилиш ғишти ўзининг юқори самарадорлиги билан ва ишлаб чиқариш теxнологиясининг соддалиги билан эътиборга лойиқ. Оддий тупроқ (90%) асосига эга ғишт ўзининг сув ўтказмаслиги, куйдириш заруратининг йўқлиги, бетон блокларга нисбатан мустаҳкамлиги ҳамда бундай ғиштдан девор ташкил қилишда қурилиш қоришмасининг ишлатилмаслиги бу ашёнинг ҳам иктисодий, ҳам теxнологик томондан самарадорлигини англатади. Айникса, ғишт юзасига суриладиган қоплама бино ичидаги мўътадил ҳарорат учун сарфланадиган энергиянинг 50% га тежаш имконини эриши бу ашёга қизиқишни янада оширмоқда. Американинг Техас штати Сан-Антонио шаҳридаги (АКШ) Титан Брик компанияси янги инноватцион қурилиш блокини тақдим этди. У таркиби бўйича 90% лойдан ташкил топган, махсус сув ўтказмайдиган ва токсик кимёвий моддалардан холи бўлган таркиб билан қайта ишланган. Компания олимларининг айтишича, бу ғишт оддий ғиштга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.
Масалан, юқори термик масса, иссиқлик ўтказишдаги қаршилик коеффициентини 20 га тенглаштирувчи термочидамли қопламага эгалигидир. Бу хусусият бинони энергия сарфини 50 ва ундан юқори фоизга камайтиради. Тақдим этилган маълумотга кўра, Титан Брик блоки бетон блокларга қараганда 2,5 баробарга мустаҳкам ва юқори ёнғинга қаршилик чегарасига эга. Бундан ташқари, ашё моғорлаш, хар хил замбуруғлар билан зарарланишга қарши юқори чидамлилик, 386 км/соат тезликдаги шамолга, сув тошқинига қарши ўзини бошқа ашёларга нисбатан муносиб кўрсатади. Титан брик блоклари бир-бири билан “шип-паз” усули билан бирикади, янада мустаҳкамликка эришиш учун эса блоклар ораси одатий цемент қоришмаси ўрнига махсус токсик бўлмаган елим билан қопланади. Оддий анъанавий ғиштлардан фарқли ўлароқ, Титан брик блоклари пиширилмайди, шунинг учун уларни тайёрланиши вақтида 90% гача энергия тежалади. Монтаж пайтида цементни ишлатилмаслиги ҳам ўз ўрнида цементдан ажраладиган атроф- муҳитга зарарли моддаларни тарқалишини олдини олади ва цементни бозордаги баҳосини келгусида ошмаслигини таъминлайди. Титан брикни энг аҳамиятли хусусиятларидан бири - бу уни айнан қурилиш майдонини ўзида (лой мавжуд бўлганда) тайёрлаш мумкинлигидир. Бу ашёларни транспортировкаси сарф-харажатларини тежайди ва маҳаллий ишчиларни иш билан доимий машғуллигини таъминлайди. Яна бир аҳамиятли тарафи шундаки, бу ашё билан қуриш жараёнида муаммосиз кувурларни, электр тармоқларини ўтказиш имкониятини мавжудлигидир. Бундан ташқари, блокларни юзаси шунчалик силлиқки,уларни келгусида қайта ишлаб силлиқлаш, гипсокартон бқ ва бўялади. Ҳар бир Титан Брик блоки 20кг яқин оғирликка, 20,32 х 20,32 10,16 см ўлчамга эга. Зарурат бўлса, компания монтаж билан шуғулланадиган ишчиларга янги блоклардан қуришни барча қирраларини очиб ўрнатиш каби хизматларга ҳам эга. Блокларнинг нарҳи иш ҳажмига ва Титан брикни ишлаб чиқариш учун керакли маҳаллий хомашёни мавжудлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |