Куйдирилган ғиштдан девор қурувчи роботлар Девор қурувчи робот - ҳақиқатга айланмоқда (12.7-расм). Янги технология ва системани автоматлаштириш - Бинонинг лойиҳа маълумотларида то ЗD принтергача – курилиш жараёнини тубдан ўзгартириб юборди. Лекин курилишда энг кадимий ва энг муҳим жабҳа борки у ҳам бўлса – ғишт териш жараёни ҳалигача кўл меҳнати билан амалга оширилади.
12.6 - расм. Девор қурувчи робот Катта захмат билан бажариладиган бу иш пудратчидан кўплаб малакали ишчиларни топишни талаб килади. Кўплаб давлатларда инженерлар курилиш майдонларида ишлайдиган ҳакикий робот-усталарнинг намуналарани яратмокдалар. Биз робот-усталарнинг якин келажакда курилишда пайдо бўладиган мана шундай 3 турини кўриб чикамиз.
In-Situ Fabrikator - ғишт терувчи-роботни Швецария миллий илмий тадкикот маркази (Swiss National Center of Competence in Research, NCCR) томонидан ишлаб чикилган, унинг устида иш олиб борган Матиас Колер (Mathias Kohler) нинг ғояси асосида вужудга келган дунёда биринчи курилиш майдонларида иш олиб борувчи ностандарт конструкцияли курувчи ва техник-робот яратилди. У айлана платформа (теми йўл изи) асосида курилиш майдонида ҳаракаталанади, лазер нури ёрдамида йўналишни белгилайди ва роботлаштирилган кўл инсон томонидан буюрилган чизма оркали ғиштни теради. “Бу келажаги бор мавзу, курилиш ва машинасозликнинг кўплаб йўналишлари бир жойда бирлашади”, - дейди Цюрихдаги Швецария олий техника мактаби президенти, профессор Лино Гузелла ( Lino Guzello).
In-Situ Fabrikator – курилиш соҳасидаги ишланмалардан бири холос. Роботлаштиришнинг бошка лойиҳаларида – бетонга шакл бериш ва котириш, бундан ташкари ракамли технологиялар асосида турли хил ашёларни бирлаштириш ишлари кўзда тутилган.
“Адриан” (Hadrian) номли ғишт терувчи робот (Австралия). Роботнинг номи бугунгача сакланиб турган Шотландия ва Англияни девор билан ажратган Рим императори шарафига шундай аталган. Бу гигант механизм бир соат ичида мингтагача ғиштни териш кучига эга, бу демак кўп каватли уй деворларини танаффуссиз икки кун ичида ғиштдан териб бериши мумкин. Унинг конструкцияси In-Situ Fabrikator га асосланган, лекин ундан кўламдоррок бўлиб унинг 28 метрли манипулятор-кўли бир дакикада 1000 марта автоматик равишда ҳаракатлантира олади. “Адриан”(Hadrian) нинг лазер технологиялари ёрдамида бошкарилади. “Адриан”(Hadrian)нинг асосчиси австралиялик инженер Майк Пивак (Mayk Pivak) нинг айтишича тажриба намуна бўлган бу механизмни яратишнинг асосий сабаби Австралияда малакали ғишт терувчиларнинг етишмаслиги бўлган. “Бу механизм Австралияда малакали ғишт терувчиларнинг кескин равишда кискариб кетиши ва борларининг ҳам ёши 50 дан ошганлиги сабабли пайдо бўладиган бўшликни тўлдиришдан иборат ”, - дейди у “Gizmag” га берган интервьюсида. “Адриан” бу соҳага ёшларни жалб килиши зарур, зеро роботлар келажаги бор технология деб каралаётган бўлса ҳам”.