УДК : 635.9
Эгамбердиев Шахзод Баходир ўғли
Тошкент давлат аграр университети Манзарали боғдорчилик кафедраси ассистенти
shxzdegamberdiyev@gmail.com
ИНТЕРЬЕРДА ЎСУВЧИ ШЕФФЛЕРА (SCHEFFLERA) ТУРЛАРИНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА ЎСТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Аннотация. Мақолада интерьерда усувчи Шеффлера (SCHEFFLERA) туркуми турларининг биоэкологияси ва ўстириш технологияси такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари келтирилган. Аралиация оиласига кирувчи ушбу тур вакиллари паст бўйли дарахтлар, буталар ва лианаларни ўз ичига олади. Ландшафт дизайнда интерьерни кўкаламзорлаштириш учун асосан дарахтсимон ва бутасимон турларидан кўп фойдаланилиши аниқланди. Тажриба хона шароитида ўтказилди. Бино иншоотларнинг ички қисмини кўкаламзорлаштиришда Шиффлера турларининг манзарали доим яшил барглари қимматли хусусиятга эга хисобланади. Шиффлера ўсимлиги ўстиришда асосий омилларнинг кўрсаткичлари аниқланган бўлиб мақоланинг тадқиқот натижалари қисмида баён этилган. Интереьерда бино деразаларидан тушадиган қуёш нурларининг ўсимликка таьсири ва фаслар ўзгариши хамда ёруғлик етишмайдиган хоналарда қўшимча ёритиш кераклиги айтилган. Хона харорати ва нисбий намлик кўрсаткичлари ўсимлик ривожланишига таьсири ва уларнинг меёрлари келтириб ўтилган. Хона шароитида шиффлера ўсимлиги тувакларда ўстирилади ва ўстириш учун маьқул субстракт ва суғориш режимларини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилган. Ўсимлик ривожланиш кўрсаткичлари жадаллигига қараб катта тувакка кўчириш зарур бўлиб, ўсимлик илдизларининг тупроқ юзасига ва тувакнинг пастки қисмларига ўсиши кузатилганда амалга оширилади. Кўчириш учун тувак хажмидан 5 см катталигдаги бошқа тувак танланади. Шиффлера турлари интерьерни кўкаламзорлаштириш учун тафсия этилади.
Калит сўзлар. Шиффлера (SCHEFFLERA), интерьер, Аралиация, ёруғлик, харорат, намлик, суғориш, шакл бериш.
Кириш. Инсоният технология ривожи ва урбанизация таьсирида ўсимлик дунёси ва ташқи муҳитдан ўзоқлашиб вақтининг кўп қисмини интерьер мухитида ўтказмоқда. Табианнинг инсон хаётида унинг, яшаши, соғлиги, дам олиши, овқатланиши ва бошқа бир қанча ходисалар билан боғлиқлиги юқори хисобланади. Шу боисдан инсонлар томонидан табиатнинг маьлум бир бўлагини интерьерда жонлантиришга уринишлар бўлади. Бўнда бино ички қисмларида ўса оладиган ўсимликни танлаш ва уларга яшаш учун маьлум шароитларни яратиб бериш каби вазифалар пайдо бўлади. Интереьер муҳитида ўса оладиган ва манзаравийлик белгилари юқори бўлган турлар қаторига Шиффлера туркумининг вакилларини киритиш мумкин. Шиффлера баргларининг манзаравийлиги ва дарахтсимон шаклда ўсиши билан қимматли тур хисобланади. Унинг ривожланиши учун қандай шароит зарурлигини тажрибалар асосида ўрганмоқдамиз ва натижалар асосида хулосалар олдик.
Тажриба (тадқиқот) объекти ва услубияти; Тажриба объекти интерьерда ўсувчи Шиффлера турлари, уларнинг биоэкологияси ва ўстириш технологияси. Тажриба учун танлаб олинган Шиффлера турлари интерьерда ўсиш кўрсаткичлари ва ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш учун тадқиқотлар хона шароитида олиб борилди. Ёруғлик жануби-ғарбий деразадан табиий қуёш нури орқали таминланди. Тажриба 3 хил вариантда: ёруғ, ярим соя, соя мухитларда олиб борилди. Ўсимликни экиш учун тупроқ, торф, гумус ва қум аралашмасидан 1:1:1:1 нисбатдаги субтракт фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |