Баҳорнинг ўртасидан кузнинг бошигача суғориш ҳафтада бир марта қишда 2-3 ҳафтада бир марта амалга оширилади.
4
Ҳавонинг нибий намлиги
Гул юқори хаво (тахминан 60-70%) намлигини афзал кўради, лекин қуруқ хавода хам ўса олади.
5
Субстракт
Субстракт учун тупроқ, торф, гумус ва қум аралашмасидан 1:1:1:1 нисбатда фойдаланиш тавсия этилади.
6
Кўчириб ўтказиш
Ўсимлик ҳар 2-3 йилда илдиз қисми тупроқ юзасига ёки дренаж қисмига чиқиб қолганда амалга оширилади.
7
Шакл бериш
Ўсимликка баҳорнинг биринчи ярмида шакл бериш, йилнинг барча мавсумлариндасанитар кесиш ишларини амалга ошириш мумкин.
8
Гуллаш
Интерьер шароитида жуда кам холларда гуллайди.
9
Тиним даври
Қишда харорат ва ёруғликнинг пасайиши билан боғлиқ равишда тиним даврини ўтказади.
10
Кўпайтириш
Интерьер шароитида вегетатив усулда кўпайтириш тавсия этилади. Ўсимлик уруғлари орқали хам кўпаяди.
-Нисбий намлик даражаси. Шеффлера тропик минтақада яшайди, шунинг учун у юқори (60-70%) намликни афзал кўради, аммо ўсимлик қуруқ ҳавога нисбатан анча чидамли. Хаво намлиги ошириш мақсадида амалага ошириладиган сув пуркаш ишларисиз хам ўсимлик ўсади аммо қуруқ хавони намлантириб туриш ўимликнинг риожланишига ижобий таьсир кўрсатди. Хаво намлиги ошириш учун ўсимлик ёнига сув солинган идиш қўйиш хам мумкин. Агар хонадаги ҳаво жуда қуруқ бўлса, вақти-вақти билан суғориш учун ишлатиладиган сувдан ўсимлик баргларига сепиш мумкин. Сепиш учун олинган сув харорати хона хароратига яқин бўлиши тавсия қилинади. Ўсимлик барглари вақти-вақти билан чангдан тозалаш учун нам мато билан артиб турилади.
-Субстракт. Шиффлера ўсимлигини экиш учун тупроқ, торф, гумус ва қум аралашмасидан 1:1:1:1 нисбатда субстракт тайёрлаш керак бўлади. Субстракт намликни ўзоқроқ вақт тутиб туриши учун унга кокосли торф ёки вермикулит аралаштириш мумкин. Тайорланган субстракт озгина кислотали реактсияга эга бўлиши керак. Шеффлерни гидропоник усулда ҳам этиштириш мумкин.
-Кўчириб ўтказиш. Вақти-вақти билан шеффлера идишни ўзгартириши керак. Ўсимлик илдизлари йириклаши, тупроқ юзасига чиқиши ва илдизларнинг тувак дренаж қисмидан ўсиб чиқиши билан уларни янги тувакка кўчиришзарур. Одатда, ўсимлик ҳар 2-3 йилда кўчирилади. Бунда ўсимликни трансплантация учун тайёрланиши керак. Жараён олдидан бир неча ҳафта олдин ўсишни фаоллаштириш учун озиқлантирилади ва кўчиришдан бир неча кун олдин тўйинтириб суғорилади. Шеффлерлар эрта баҳорда кўчирилади. Ўсимлик эски идишдан эҳтиёткорлик билан олинади. Агар гул тиқилиб қолса, тупроқ озгина суғорилади ва тупроқ бўлаги ўткир асбоб билан қирралардан ажратилади. Ўсимликни ағдариш орқали тувакдан тортиб олинади. Бундай ҳолда, ўсимликнинг поя қисмидан ушлаб турилиши керак. Илдизлар эски ер қолдиқларидан тозаланади ва илдиз соғломлиги эҳтиёткорлик билан текширилади. Агар зарарланган қимлар топилса, улар кесилади ва кесилган жойлар майдаланган кўмир билан қопланади. Таъсир қилинган ёки ортиқча куртаклар ҳам олиб ташланиши керак. Ўсимлик илдиз қисмларини кесишда стериал асбоблардан фойдаланиш керак. Янги идиш эскисидан тахминан 5 см кенгроқ бўлиши керак. Тувакнинг пастки қисмида тошлар ёки синган ғиштлардан иборат дренаж қатлам ётқизилади. Юқоридан ўртага қадар идиш янги тупроқ билан тўлдирилади ва унга гулнинг ўзи қўйилади. Тупроқ тўлдиргандан сўнг, у озгина сиқилиб, суғорилади. Кўчиришдан сўнг уимлик бир қанча вақт озиқланмайди ва илдизнинг кесилган қисмларини тиклаш жараёни кечади. Ўғитларни фақат шеффлер янги илдизлар отгандан кейин қўйиш мумкин.
-Шакл бериш. Шиффлера ўсимлигига шакл бериш унинг дарахтсимон шаклга кириб ўсиши учун жуда муҳим саналади. Шакл бериш ишлари ўсимликнинг ёшлик давридан назоратга олинган холда бажарилиши тавсия этилади. Ёруғлик нурлари яхши етиб бормайдиган ўсимликлар кўпроқ шакл беришни талаб қилишади. Ўмумий шаклни бузадиган шоҳлар олиб ташланади. Одатда шакл бериш ишлари баҳорнинг биринчи ярмида амалга оширилади. Аввало, шеффлеранинг касал ёки шикастланган шохлари олиб ташланади. Ушбу санитар қирқишни йил давомида амалга оширилиш мумкин. Жуда узун новдаларнинг 2/3 қисми қисқартирилади. Учки шохларни кесиш орқали куртаклар ўсишини жадаллаштириш мумкин. Шакл бериш ишларида кесиб олинган шохлардан ўсимликни вегетатив кўпайтириш учун фойдаланиш мумкин.
-Гуллаш. Интерьерда шеффлера жуда камдан-кам ҳолларда гуллайди, шунинг учун у фақат манзарали барглар учун ўстирилади. Табиий муҳитда, ёзнинг ўртасидан октябргача гуллайди. Кейин уларнинг ўрнида юмалоқ мевалар пишиб етилади.
-Тиним даври. Қишда шеффлералар тиним даврини ўташади. Бу вақтда ўсимликни камроқ суғориш керак бўлади. Одатда шиффлера фақат ёруғликнинг етишмаслиги туфайли ўсишини секинлаштиради. Агар ўсимлик етарли даражада ёруғлик ва иссиқликка эга бўлса, суғориш ва озиқлантириш жадвали ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин. Одатда бу қўшимча ёритиш ёки исситиш билан таминлашни талаб қилади.
Хулоса. Интерьерларни кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган шиффлера ўсимлиги ёруғликка талабчан хисобланиб қуйошнинг синиқ турлари билан таминлаш ўсимлик ўсишини жадаллаштиради. Хонанинг ёруғлик етмайдиган узоқ бурчакларида қўшима лампалардан фойдаланиш зарур. Ўсимлик намликни яхши кўради. Суғориш ёзда сув буғланиши, харорат ва намликка боғлиқ равишда хафтасига 1-2 марта ўтказилади. Суғориш оралиғи ва сув миқдори субстракт таркибига узвий боғлиқ. Субстракт таркибида торф, кокосли торф, вермикулит каби намлик ушлаб турувчи қўшимчалар қўшиш суғориш оралиғини узайтиради. Субстракт учун тупроқ, торф, гумус ва қум аралашмасидан 1:1:1:1 нисбатда фойдаланиш тавсия этилади. Шиффлера яхши шароитда тез ўсганлиги учун уни 2-3 йил оралиғида йирик тувакка кўчириш тавсия этилади. Кўчиришда ўз ўлчамидан 5 см атрофидаги катта тувак танланади. Кўчириш ерта бахорда амалга оширилади. Ўсимлик дарахтсимон шаклга ега бўлиши учун шакл бериш ишлари амалга ошириш тавсия этилади. Интерьернинг соя жойларида ўсадиган шиффлера гуллари нотекис шохланмаслиги учун кесиб турилади. Ёруғлик яхши тушадиган ўсимликларда эса шохларнинг зичлиги ортиши ва дарахтсимон шаклга кириши учун кесилади. Кесилган ортиқча шохлардан вегетатив қаламчалар тайорлаш учун ишлатиш тавсия этилади.
Адабиётлар рўйхати;