Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Тупроқ ва бошқа аралашмаларни куйдириш жараёнида рўй берадиган физик-кимёвий жараёнлар



Download 26,09 Mb.
bet120/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

12.2. Тупроқ ва бошқа аралашмаларни куйдириш жараёнида рўй берадиган физик-кимёвий жараёнлар
Қолипга жойлашган буюм куйдирилганда, физик-кимёвий жараёнлар содир бўлади. Хомашёдан сопол олиш жараёни кимёвий, фаза таркиби, тузилиши ва физик-механик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади.
Хомашёнинг ҳарорати 100-120 °С гача кўтарилганда, эркин ва физик боғланган сув буғланади. Ҳарорат 300 дан 400 °C гача ошганда хомашёдаги органик аралашмалар ёниб кетади. Ҳарорат 450 дан 700 °C гача кўтарилганда β-кварцнинг α-кварцга полиморфик ўзгариши содир бўлади ва сувли алюмосиликатларнинг сувсизланиши бошланади. Масалан, каолинитнинг сувсизланиши натижасида метакаолинит Al2O3·2SiO2 ҳосил бўлади. Ҳароратнинг 900 °С га кўтарилиши билан карбонатларнинг CО2 ҳосил қилиб ажралиб чиқиши, шунингдек метааколинитининг Al2O3·2SiO2→Al2O3 + 2SiO2 парчаланиши билан бошланади. Ҳароратнинг 1100 °C дан ошиши натижасида муллит 3Al2O3·2SiO2 ҳосил бўлади. Ҳарорат 500 °C ва ундан ошганда (куйдириш жараёнида) модданинг агрегат ҳолати ва тузилишида ўзгаришлар бошланади.
Куйдиришнинг 2 механизми мавжуд:
1. Қаттиқ фазали куйдириш.
Қаттиқ фазали куйдириш механизмида қаттиқ модда тузилишида диффузияли масса узатилиши бўлади, шунингдек таркибий қисмларнинг ўзаро кимёвий таъсири натижасида янги моддалар пайдо бўлади.
2. Суюқ фаза ҳосил қилиш ва унинг иштирокида куйдириш.
Суюқ фаза ҳосил қилиш ва унинг иштирокида куйдириш, қурилиш сополини ишлаб чиқаришда юзага келадиган асосий жараёнидир.
Тупроқ таркибида эриш ҳарорати юқори бўлмаган дала шпати ва слюда каби аралашмалар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тупроқ таркибида натрий ва калий тузлари мавжуд.
Куйдириш жараёнида ҳосил бўлган калий, натрий (ва кейинроқ кальций) оксидлари Al2O3 ва SiO2 билан ўзаро реакцияга киришиши натижасида эриш ҳарорати нисбатан паст ишқорли метал алюмосиликатлар ҳосил бўлади.
Бу суюқ фазанинг пайдо бўлишига олиб келади, у аста-секин бўшлиқларни тўлдиради ва хомашёдаги ғовакликни камайтиради. Ғовакларнинг табиати ҳам ўзгаради, хомашёдаги очиқ ғоваклар аста-секин ёпиқ қисмларга айланади. Куйдириш жараёнларининг кинетикасини хомашё ва сополнинг сув шимувчанлик кўрсаткичи ўзгариши билан баҳоласа бўлади (12.1-расм).



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish