AGC Glass компанияси хиралаштирилган MATELUX ойна
MATELUX ойнасини тўрт хил рангда таклиф килади: MATELUX Bronze -бронзали силликланган ойна. MATELUX Green –яшил силликланган ойна, MATELUX Grey кулранг ва MATELUX PrivaBlue тўк зангори силликланган ойна. Яна бир вариант-рефлектив кават бериш ва хиралаштириш технологияларини комбинацияси кўллаш-бунда ойнанинг бир тарафи кислота билан куйдирилади, бошка тарафига эса махсус коплама ёткизилади ( AGC Glass компанияси буни Stopsol деб атайди). Агар шундай ойнани стеклопакет таркибига хиралаштирилган тарафини ташкарига килиб жойлаштирилса, жилваси оби-хаво шароитига боғлик равишда ўзгартирувчи “жонли фасад”га эга бўламиз, яъни ёғингарчилик пайтида ойна юзаси тошойна хусусиятига эга бўлиб ялтирайди, куёш ёритиб турганда хиралаштирилган металл рангини беради.
Ёғоч-винил ашёлардан яратилган ПВХ ойнапрофиллар
Ёғоч-винил ашёлардан яратилган ПВХ ойнапрофиллар бозорининг сўнгги янгиликларидан ҳисобланади: уларда табиий ёғоч (тселлюлоза) улуши 50-70% ни ташкил килади.
Кейинги пайтларда ПВХ ойна ишлаб чикаришнинг муҳим ютукларидан бири, шишапакетларнинг кенглиги ҳажмини ошириш натижасида катта энергия тежаш имкониятларини бериши ҳисобланади.
Хусусан, бугунги кунда 52 мм, 50 мм ва 44 мм калинлигидаги шишалар учун, яратилган янги ойналар ишлаб чикарилмокда.
Улар, “иссиқлик сақлайдиган” ойна пакетлар қалинлигига мослаштирилган ойна рамалардан иборат.
Натижада бу тарздаги конструктсия ПВХ ойналарга энергияни тежаш хусусиятларини таъминлайди, ундан ташқари - бир бонус сифатида шовқиндан саклаб беради.
Эндиликда ойналарни тобора оддий ҳолатда жойлаштирмасдан, ПВХ ойналари иссиқлик изоляция хусусиятларини оширувчи махсус қоплама билан қопланади.
Бундан ташқари, иссиқликнинг деразалардан ташқарига чиқиб кетишини камайтириш мақсадида, ойналарнинг бўшлиғи инсон ҳаёти учун зарарсиз махсус газ билан тўлдирилади.
Бозордаги рақобатдан келиб чиққан ҳолда, ойна ишлаб чиқарувчилар иссиқликдан мухофазалашни яхшилаш мақсадида шишани мустаҳкамлашни эмас, балки ПВХ профилларга электр иситиш функцияси билан жиҳозланган шишаларни жойлаштиришни тавсия этади.
Албатта, Ўзбекистон бозорига бу янгилик кенг миқёсда кириб келмади, бироқ дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар нуфузли кўргазмаларда "Электроойна" ларни янгилик сифатида намойиш этмоқдалар.
ПВХ ойна профилини ишлаб чиқаришдаги бу янгилик ойнанинг иситиш қобилиятини ошириб билан бирга, янада кўпроқ ёритиш имкониятини бермоқда.
Шундай қилиб, бундай ойналар ўзининг "тана"сида ЛЕД ёруғликни сақлайди, ундан нафақат ички ёритиш учун ишлатиладиган ойна дизайнида фойдаланиш, балки уни кечки ёритгич сифатида ишлатиш имконини беради.
Бу ёруғ ойна деразаларнинг уйғунлиги, факатгина замонавий ички уй-жой майдонини рангли ёритгичлар билан милтиллаб ёниши учун эмас, балки турар жойнинг ички қисмини ва бинонинг олд қисмини безатиш учун фойдаланиш мумкин.
Ғарб мамлакатларида бундай янгиликлар дарҳол қабул қилинди ва фаоллик билан ойна рекламасида ўз ўрнини топди.
Бугунги кунда, ЛЕД ёритғичли ойна пакетлардан медиа фасадлар яратишда ишлатилади.
Шунингдек, ўзгарувчан шаффофлик билан майин нур тарқатувчи ойналар нафақат дераза ойна шиша қисмларида, балки хоналараро тўсиқлар яратиш учун ҳам ишлатилади.
Фюзинг
Фюзинг - бу усулда металл профил ишлатилмайди. Рангли шиша бўлаклари битта шиша лавҳа устида бирор бир тасвир кўринишида тўпланади ва биргаликда 800 °C гача ҳароратда печда пиширилади, шунда бўлакчалар бир-бири билан ва асосий таянч қисми билан мустаҳкам қотади. Бу технология билан, исталган шаклдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Камчиликлари бу маҳсулотнинг печнинг ҳажмига боғлиқ бўлиб катталиги чекланганлиги ва рангли шиша бўлакларининг чегаралари аниқ эмаслигидадир.
Ноёб санъат асарларини яратишда, шунингдек, архитектура ва дизайн ғояларини амалга оширишда букилган ойналар кўп ишлатилади.
Бугунги кунда илк бора Ўзбекистонда тобланган рангли, гулли эгри юзали, ўлчами 2440х1800 мм га тенг бўлган юқори мустаҳкам ойналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Синганда ҳавфсиз бўлганлиги учун хозирги кунда кўпгина давлатларда биноларни юқори қаватларини ойна билан қоплаш кенг йўлга қўйилган. Шунингдек, фақат балконларга тобланган ойнани ишлатишга руҳсат берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |