Шиша тола – борсиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри жуда кичик (0,00002 дан 0,03 мм гача) тешикдан босим остида чиқаётган толаларни ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологиялари - марказдан қочма ва пуфлаш усуллари схемалари 11.10–расмда кўрсатилган. Шиша толасининг қалинлигига кўра: ультра юпқа (1мкм дан кичик); супер юпқа (1-2мкм); юпқа(3-10мкм); қалинлаштирилган(11-20мкм); дағал (20мкм дан катта) турларга бўлинади. Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (Rчўз – 200…400 кг/мм2 ёки 2000…4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайиши билан унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толали буюмнинг зичлиги ҳамда иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти жуда кичик бўлади. Диаметри 0,04 мм гача бўлган шиша толасининг зичлиги 50 кг/м3 га тенг.
1 1.10-расм. Шиша толасини (а) марказдан қочирма ва (б) пуфлаш
усулларида тайёрлаш схемалари.
1-ванна; 2-шиша бўтқа; 3-горелка; 4-сиқилган ҳаво; 5-центрофуга; 6-шиша тола.
Шиша толасидан тайёрлан-ган плита, скарлуп, намат ва шу кабилар қаватлараро плиталар, пардеворлар, том ва ёпма плиталар қурилишда иссиқликни сақловчи сифатида кенг ишлатилади. Чигал ва жуда калта шиша толаларидан зичлаб олинган шиша наматни битум ёки смолаларга шимдириб олинган маҳсулот қурилиш конструкцияларининг ер ости қисмини чиришдан сақлашда ишлатилади.
Ситаллар. Шиша эритмасининг қисман ёки обдон кристалланиши натижасида ситаллар ҳосил бўлади. Ситаллар юқори мустаҳкам (5000 кг/см2 ёки 500 МПа гача) ва зарарли муҳитга чидамли, ҳамда буюмларни электр токидан муҳофазалашда катта аҳамиятга эга бўлган ашёлардир. Ташқи кўринишига кўра ситаллар қўнғир, жигар ранг, кул ранг, рангсиз ва ялтироқ бўлади. Ситаллар олиш технологияси шишани олиш технологиясига ўхшашдир. Аммо бунда шиша эритмасига унинг тез кристалланиши учун 4-5% миқдорида катализаторлар қўшилади.
Ситаллар шиша сингари мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик ва қиздиришга чидамли. Физик-механик хоссаларига кўра ситаллар пўлатни эслатади. Унинг қаттиқлиги тобланган пўлат қаттиқлигидан кам эмас. Ҳарорат 1000С бўлганда ҳам ситаллда бузилиш аломатлари бўлмайди. Ситаллнинг айрим турларини пўлат билан пайвандласа бўлади. Кучли кимёвий зарарли муҳитга чидамли.
Саноат корхона полларидан оғир машиналарни юриши, кислота ёки ишқор сингари зарарли суюқликларнинг тўкилишини ҳисобга олганда, полларни ситаллдан ишлаш тасвия этилади. Шунингдек, кимё саноатидаги ускуналарнинг айрим қисмлари, юқори зарарли суюқликларни узатишда ишлатиладиган қувурлар ва иссиқлик таъсиридаги аппаратларни ситаллдан тайёрлаш иқтисодий жиҳатдан самаралидир. Ситалларнинг қўнғир, кул ранг, жигар ранг, хира ва рангсиз хилларда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |