Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet97/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Ойна тахта орасида ҳаво сўрилган пакет ойна қурилишда икки-учқават дераза ромлари ўрнида ишлатилади. Икки ёки учта тахта ойна орасидаги ҳаво қатлами иссиқлик ўтказувчанликни камайтиради (11.8.-расм).
Шиша саноатида шакли ва ўлчамлари жиҳатидан асбест-цемент шиферларига ўхшаш томбоп тўлқинсимон тахта ойналар ишлаб чиқарилади. Унинг арматураланган хили ёруғлик тушиб турадиган дераза сифатида том ёпишда ишлатилади.
Маълумки, ўта мустаҳкам тахта ойна шиша эритмасини 1000ºС дан 1600ºСга 5-6 марта кўтариб ва тушириб чиниқтирилади. Натижада эгилишга мустаҳкамлиги оддий ойналарникига нисбатан 5-8 марта катта бўлади.



11.8-расм. Металпластик 3 қатламли ойна ром.
Қалинлиги 5 мм дан катта бўлган ўта мустаҳкам тахта ойнанинг зарбга қаршилигини синаш учун унинг сиртига 1200 мм баландликдан 800 г оғирликдаги пўлат шар эркин ҳолда ташланади. Бунда тахта ойнада дарз ёки синиш аломатлари бўлмаслиги керак. Ўта мустаҳкам ойна яхлит эшикларини ишлашда, зарбга дуч келиши мумкин бўлган эшик ва деразаларга солишда кенг ишлатилади.
Иссиқликни қайтарувчи шиша - темир оксидли юпқа парда ёпиштирилган, нур қайтарувчи, оддий рангдан кўк-ҳаво рангача бўлган ойна. Қуёш нури узоқ вақт таъсир этса ва иссиқ бўлса қалинлиги 0,3...1мкм бўлган парда кўчиши мумкин. Нур ўтказувчанлиги 30-70% га тенг. Парда қоплама қизиган ойна юзига суюқ ҳолатда пуркалади ва кимёвий реакция воситасида ёпишади. Уй, иншоот иссиқхона ром-ойна ва эшиклари орқали иссиқликни исроф бўлмаслигига бундай парда ёпиштирилган ойнани аҳамияти катта.
Иссиқ нур ютувчи шиша буюмлари ҳам бино ва иншоот хоналаридаги иссиқликни сақлаш хусусиятига эга. Бундай тахта ойналар бирозгина кўк - ҳаво ранг билан қопланган бўлади. Оддий шиша буюмларидан фарқи шуки нур ютувчи тахта ойналар таркибида ҳар ҳил ранг берувчи кобальт, никел, ҳамда темир оксид ионли парда бор. Бундай тахта ойналар қуёшни 70-75% инфра қизил нурларини ўзига ютади. Оддий тахта ойналар эса 20-25% гина инфра қизил нурларини ютади (11.9.-расм).
Катта миқдорда иссиқлик нурини ютиши ҳисобига бундай ойна тахта қизийди ва ички зўриқиши ошади. Ойнанинг эркин холатда ҳароратнинг ўзгариши ҳисобига кенгайиши ва киришиши учун ўрнатиладиган ромдаги чоклар каттароқ қилиб жойланади.
Агар қўш ойнали ром ўрнатилса, унинг ташқи қатлами иссиқликни ютувчи, ичкисига эса оддий тахта ойна ўрнатилади.
Инсон саломатлигига фойдали бўлган ультрабинафша нурларни 25 дан 75% гача ўтказадиган ойна таркибида темир, титан, хром оксидлари жуда оз миқдорда бўлиши керак. Бундай тахта ойналар шифохона, болалар уйи ва оранжереяларнинг дераза ромлари учун ишлатилади.




Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish