11.9.-расм.Шишанинг иссиқликни ютиши.
А-қуёш нурининг ўтиш схемаси. 1-қуёшдан келаётган иссиқлик манбаи; 2-шишадан ўтган иссиқлик манбаи; 3-қайтарилган иссиқлик манбаи; 4-ютилган иссиқлик манбаи; 5-хонадаги иккиламчи радиация; 6-ташқаридаги иккиламчи радиация. Б-иссиқликни ютувчи тахта ойнани ромга ўрнатиш схемаси. 1-иссиқликни ютувчи шиша; 7-таянч ва чокбоп ёстиқча; 8-ғовак резина; 9-қотмайдиган бўтқа; 10-ром.
Икки томондан тўғридан-тўғри кўринмайдиган нурни ёйувчи ойналар дераза ромлар, эшик ва пардадеворлар учун ишлатилади. Бундай тахта ойна совишидан олдин ўйма безак берувчи горизонтал прокат усулда икки валецлар орасидан ўтади ва ялтиратилади. Тахта ойнанинг бир томонига босим билан майда қум сепилади ва ойна хиралашиб ўзаро кўринмайдиган бўлади. Оддий тахта ойна юзаси қалини 0,5 мкм ли кумуш тузидан ташкил топган юпқа парда билан қопланса электр токи ўтказадиган ойнага айланади. Бундай ойна юзасида ҳарорат 500 дан 7000С гача кўтарилиши мумкин.
Машиналарнинг орқа ойна юзаси намланса ёки қор қопласа бундай ҳароратда тезда қурийди.
Ойна юзаси ҳар хил рангдаги (кўк, сариқ, ҳаво ранг) люминофора юпқа парда билан қопланса, унга тушган нурни қайтариш ҳисобига у янада ёришади. Қалинлиги 5-25 мм ли тахта ойнанинг бир томони нур ўтказмайдиган рангли эмаллар билан қопланади ва силлиқланади. Иккинчи томонига ўйма чизиқли ёки ҳар хил бурчакли шаклларда безак берилади.
Ойнанинг рангли эмал қопланган томонига мармар ёки бошқа табиий тош тасвири берилса марблитни шиша-мармар хилларини олиш мумкин. Марблит ва унинг бошқа хиллари бино деворларини декоратив безашда, полни қоплашда, бино йўлаклари ва катта хоналарининг деворларини зарарли муҳитдан сақлашда ишлатилади.
Рангли ёки ўйма безакли тахта ойналарни 100х100 дан 200х200 мм гача ўлчамларда кесиб олинган плиталар биноларнинг ички деворларини қоплашда ишлатилади. Бундай шиша-плиткаларнинг бир томони ялтирамайдиган эмал ёки уни эритилган холатида қопланади.
Шиша қувурлар
Қувурлар ички диаметри 45 дан 221 мм гача ҳамда узунлиги 1500 дан 3000 мм гача (250 мм оралиқда) ўлчамларда тайёрланади. Бириктирувчи қисмлари ва жиҳозлари (отвод, крестовина, переходник ва ш.к.) билан етказиб берилади. Улар қувур ўтказгич қурилмалари учун, кимёвий ва озиқ-овқат саноати корхоналарида агрессив суюқликлар ва газларни етказиб бериш учун ишлатилади. Бундай қувурлар юқори кимёвий чидамлилик, иссиқликка бардошлилик ва мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |