Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


- расм.Том ёпишда ишлатиладиган безакли мис туника турлари



Download 26,09 Mb.
bet200/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

16.2 - расм.Том ёпишда ишлатиладиган безакли мис туника турлари.
Кимёвий занглаш – зарарли муҳитда темир юзасида ҳосил бўладиган реакция натижасида қумоқ-қумоқ оксидлар ажралади. Бунинг сабаби кислород билан намни ҳаводаги углекислий, хлор, олтингугурт газлари ёки кислоталар билан кимёвий реакцияга киришиб занглашидир. Тўйинган ишқор эритмалари ҳам темирни емиради. Темир ва углеродли қотишмаларга NaCl, MgCl2, CaCl2 аммоний, нордон азот каби тузлар зарарли таъсир кўрсатади. Тўйинган азот кислотаси ва кучсиз ишқор эритмаси темир юзасида муҳофазаловчи қатлам ҳосил қилиб, занглашнинг олдини олади.
Электркимё занглаш. Агар қандайдир тузли эритмада (электролитда) ҳар хил жинсли темирлар ўзаро уланса улар орасида гальваник ток воситасида электрокимёвий жараён пайдо бўлади. Макрозанглаш натижасида кичик электр токига эга бўлган темир ионлари эритмага ўтади. Бундай электр кимёвий занглашнинг олдини олиш мақсадида тузли эритмаларда ўзаро ёндош холатда бир жинсли темирларни ишлатиш керак бўлади. Акс холда ҳар хил темирлар орасида ҳосил бўладиган электр ионлари темир қисм ва буюмларни емиради. Бунинг учун ўзаро туташ темирлар электр токини ўтказмайдиган ҳар хил органик ва анорганик моддалар билан қопланиши керак.
Зарарли муҳитнинг қандай холатда булишлигига қараб электр кимёвий занглаш очиқ муҳит, сув ости, ер ости шароитлар рўй беради.
Барча темирларнинг зарарли муҳитда емирилишига бўлган бардошлиги бўйича уларни қуйидаги тартибда жойлаш мумкин: алюмин, марганец, рух, хром, пўлат, кобальт, никель, қалай, қўрғошин, мис, кумиш, симоб, платина, оқ олтин, олтин. Ушбу тартибга кўра, тузли эритмада рух билан пўлатни бирга ишлатилса, рух эритмага ўтади ва унинг ионлари пўлат сиртини қоплаб унда электркимёвий занглаш бошланади.
Кристалитлараро занглаш. Барча темирларда занглаш бошланганда аввало уларни юзасида занг доғлари ҳосил бўлади. Темирдаги кристаллар орасида занглаш бошланади, доналараро боғловчи ўз кучини йўқотади. Натижада, темирнинг мўртлиги ошади.
Темирни занглашдан сақлаш учун аввало муҳитга мос, занглашга чидамли қоришмаларни танлаш зарур. Бунинг имкони бўлмаса, ҳар хил қоплама ашёларни қўллаш керак. Аксарият, зангламайдиган темир таркибида легирловчи элементлар углеродли бўлиши керак. Зарарли муҳитга чидамли темир ионлари билан қопланган қатлам, темир буюмларнинг бардошлигини оширади. Муҳофазаловчи темир қатламлар темир юзасига гальваник, кимёвий, анодлаш, диффузия каби усуллар билан қопланади. Занглашга чидамли нотемир қатламларга эмал, шиша, лок-буёқ парда, пластмасса, пластик тахта, плитка каби ашёлар киради.
Темир ашёлар билан қисмларни зангламайдиган қилиш учун электролит эритмасига (тузли) солинган жуфт анод билан темир қисм жойланади ва ташқи манбадан электр токи юборилади. Темир қисм юзасида занглашга чидамли электролит ёки гальваник қатлам ҳосил бўлади. Электролитда ҳосил бўлган ток темир тузи эритмасини вужудга келтиради ва темир қисм юзасига занглашдан сақловчи электролит қатлами ёпишади. Гальваник қатлам сифатида рух, кадмий, мис, никел, хром, қалай сингари рангли темирлар ишлатилади. Темирдан ишланган меъморий безакбоп қисмлар юзаси ушбу усул билан олтин, кумиш, никел ёки хром қатламлари билан қопланади.
Нордон фосфатли темир ва марганецларни иссиқ тўйинган эритмада кимёвий усул билан фосфатлаб темир буюмлар юзасини занглашдан сақлаш мумкин. Агар темир буюмлар юзасини анодлаш ва қоралаш усуллари билан кучли эритмада оксидланса унинг занглашга чидамлилиги ошади.
Занглашга чидамли ашёларнинг атомлари билан темир юзаси диффузияланса зарарли муҳитга чидамли қатлам ҳосил бўлади. Бунинг учун, қиздирилган темир буюм юзаси занглашга чидамли темир уни билан диффузияланиб қатлам ҳосил қилинади. Диффузия ҳосил қилишда ишлатиладиган темир унининг хилига қараб, алитирлаш, силицирлаш ва қиздириб хромлаш усулларга бўлинади.
Занглашдан сақловчи ашёнинг юқори ҳароратдаги эритмасига темир буюм чўктирилади ва унинг юзасида иссиқ эритма (оқартириш, қўрғошин ва рух) қатлами ҳосил бўлади. Темир буюмларни занглашдан сақлаб пардозлашнинг қурилишда кенг тарқалган усуллардан бири - темир юзага босим остида эриган рангли темирни пўркаб (темирлаш) унинг юзасида чидамли қатлам ҳосил қилишдир. Бунинг учун занглашга чидамли рангли темир симни (рух) электр ёки газ кислород алангасида эритиб пуркалади. Рух қатлами темир буюмни ташқи зарарли муҳитдан, ҳамда электр занглашдан сақлайди. Агар рух қатлами кўчса ёки қирилса темир юзасида гальваник (электролит) буғи ҳосил бўлади. Натижада, рух қатлами анод, пўлат эса катод бўлади. Занглатувчи электролит буғи анодни эритиб, катодни занглашдан сақлайди.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish